1-мавзу:Ўзбекистон тарихи фанининг предмет



Download 351,62 Kb.
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi351,62 Kb.
#44843
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

Мезолит. Бу давр ўрта тош даври (мил.ав. 11—7-минг йилликлар ораси) ҳам дейилади. Мезолитда ўқ-ёй кашф этил­ди ва бу ўша давр одамлари ҳаётида буюк бурилиш бўлди, чунки овдан келадиган емаклик ҳажми ортди. Тош қуроллар ва уларни ясаш такомиллащди, ҳайвонларни қўлга ўргатиш бошланди.
Марказий Осиёнинг бой табиати ме­золит даври овчи ва балиқчи жамоала­рининг яшаши учун қулай эди. Биргина Фарғона водийсининг тоғ ва тоғ олдиларида 100 дан ортиқ мезолит даври ёдгорликлари қайд этилиб ўрганилди. Улар, асосан, қадимги кўлларнинг соҳилларида жойлашган. Ўзбекистонда Обишир ғорлари (Сўх дарёси ўзанида) хилма-хил майда тош қуроллари билан ажралиб туради. Бу даврга мансуб бир қанча ёдгорликлар Тошкент атрофида Қўшилиш (Бўзсув ёқасида), Сурхондарёда Мачай ғорида, Туркманистоннинг Дамдам чашма ва Жабал маконида, Тожикистоннинг Чилучор чашма, Дангара, Ошхона, Тутковул маконларида ўрганилди. Мезолит даврида унгурлар деворига ўйиб чизилган ёки рангли бўёклар билан тасвирланган ибтидоий санъат пайдо бўлди. Булар тотемистик эътиқод билан боғлиқ бўлиб, улардан бири Сурхондарёнинг Зараутсой дарасида топилиб ўрганилган. Зараутсойдаги камар ва унгурларда қадимги тош даврларда ёввойи буқани итлар ёрдамида овлаш манзараси қизил бўёқ билан тасвирланган. Овчилар қўлида ўқ-ёй, сопқон, чўққисимон бош кийим кийишган. Бунда ов қилишнинг бутун манзараси, овчиларнинг диний тасаввурлари ва бадиий фикрлашлари тасвирланган (қ. Зараутсой расмлари).
Неолит. Бу давр янги тош даври (мил.ав. 8—5-минг йиллик)дир. Неолитда одамлар тош қуролларини ясашда янги усуллар — силлиқлаш, пармалаш, арралаш усулларини ихтиро этадилар. Тошдан эндиликда болта, пона, искана ва тешалар ясалади. Силлиқлаб тиғлари чиқарилган болталардан дарахт кесиш, чайла қуриш, гўшт нимталашда ва жанговар қурол сифатида фойдаланилади. Юқори палеолит, айниқса мезолит даврида ов орқасида дайдиб юрган овчи жамоалар эндиликда ертўла, чайла ёки капалар қуриб, баъзан гувалалардан кулбалар бино қилиб ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтадилар. Жанубий минтақаларда жамоалар тўп-тўп бўлиб сув ҳавзалари бўйларида яшаган. Бу жойларда неолит даврининг илк қишлоқлари қад кўтарган. Ўтроқ турмуш тарзининг қарор топиши билан деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келади. Кулолчиликда дастлаб қўлда таги юмалоқ идишлар ясаш билан аёллар, чархдан фойдаланила бошлангач — эркаклар шуғулланган. Жундан ип йигириб мато тўқиш ихтиро қилинган. Бу давр ибтидоий деҳқонларининг қишлоқлари даставвал Туркманистоннинг Тажан ва Гёксур воҳаларида топиб ўрганилди. Гёксурда ҳатто суғориш тармоқларининг излари қайд этилди. Бу маданият Жойтун маданияти номи билан маълум.
Неолит даврида оила тарихининг дастлабки босқичи — жуфт никоҳ урф бўлгач, эркак ва аёллар ўртасидаги ўзаро умумий жинсий муносабатлардан воз кечилди. Жуфт никоҳли оила жамиятнинг дастлабки ижтимоий бирлигига айланди. Мил.ав. 5—3-минг йилликда ҳозирги Ўзбекистон ерларида (Хоразм ва Бухоро воҳаси) Калтаминор маданиятига мансуб овчи ва балиқчилар яшаган. Бу маданият қадимги Хо­разм, Ўзбўй соҳиллари, Қизилқум, Оролбўйи, Устюрт платоси, Зарафшон дарёси қуйи оқими, Ғарбий Қозоғистон ерларида овчилик ва балиқ овлаш билан ҳаёт кечирган уруғ-қабила гуруҳларига мансуб. Калтаминор жамоаларининг маконлари С.П.Толстов томонидан илк бор Оқчадарё этакларидан чиқарилган Кал­таминор канали бўйидан топилгани учун шу ном билан аталган. Бу маданиятнинг энг нодир ва муҳим ёдгорлиги Жонбос IV, Жонбос қалъа макони ва Толстов манзилгоҳларидир. Жонбос IV да майд. 300 м2 бўлган чайла қолдиғи топилган. Чайла каттагина уруғ жамоасининг яшаш жойи бўлиб, унда қарийб 100—120 киши истиқомат қилган.
Калтаминор маданиятининг нодир ёдгорлигидан яна бири Тумек Кичижик қабристони бўлиб, унда 7 та қабр очиб ўрганилди. Қабрда марҳумлар чалқанчасига ётқизилиб, атрофига сопол идиш, тош қуроллар қўйилган. Бу маданиятга мансуб ёдгорликлар Зарафшон водийсининг қуйи қисмида ҳам топилган (Дарвозақир — 1, 2 манзилгоҳлари). Уларда Калтаминор балиқчи-овчиларига яқин уруғ жамоалари яшаган (қ. Тузкон маданияти).
Неолит даврида микролит қуроллар ясаш кўпайиши ва такомиллашиши хом ашё манбаига эҳтиёж туғдирди. Тош қуроллар учун чақмоқтош конлардан қазиб олина бошлади. Навоий туманида топилган Учтут чақмоқтош конлари шундай ёдгорликлардан бири. Бу ерда мил.ав. 5—3-минг йилликларда чақмоқтош туннель ва шахта (чоҳ)лар кавлаб, қазиб олинган. Бу даврда чақмоқтош хом ашё сифатида ихтисослашган тарзда қазиб олиниб, бундай хўжалик билан махсус тошкесувчилар (сангбурлар) гуруҳлари машғул бўлади.
Энеолит даври. Мил.ав. 4—3-минг йил­ликларда тош даври тугаб, энеолит (мис-тош) даври бошланади. Бу даврда тош билан бирга, металлдан, даставвал мисдан қурол ясашга ўтилади. Бироқ мис таркибан юмшоқ ва мўрт металл бўлгани сабабли меҳнат ва ов қуролларининг аксарияти ҳамон тошдан ишланар эди.
Бу давр археологик ёдгорликлари Зарафшон қуйи оқимида «Каптарнинг қуми», шунингдек, Намозгоҳтепа, Қорадепе (Туркманистон) кабиларда ўрганилган.
Энеолит даврининг нодир ёдгорлиги Зарафшон водийсида жойлашган Саразм бўлиб, унда деҳқонлар энеолит давридан то илк жез давригача яшаганлар. Деҳқонлар даставвал атрофи мудофаа девори билан ўралган ва гуваладан бино қилинган бир хонали кулбаларда яшаган. Кулбалар ёнида уларнинг хилхонаси бўлган. Ёдгорликдан сиртига рангдор нақшлар берилган сопол бўлаклари, мис кўзгу, олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлар, жез, ложувард ва ақиқ (сердо­лик)дан ясалган мунчоқлар топилган.
Кейинчалик хом ғиштлардан бино қилинган кўп хонали уйлар, оловхоналар, ҳовли ва тор кўчалар пайдо бўлади. Қадимги қишлоқнинг 2 ерида ибодатхона қад кўтаради. Ёдгорликда тўқимачилик дастгоҳлари тошлари, эшиклар остига ўрнатиладиган тош зулфинлар, урчуқлар, мисдан ясалган пичоқ ва ханжарлар, қармоқ, игна ва бигизлар кўплаб учрайди. Саразм Зарафшон водийсининг энг қадимги деҳқонларининг қишлоғи бўлган.

Download 351,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish