1-мавзу:Ўзбекистон тарихи фанининг предмет



Download 351,62 Kb.
bet10/10
Sana21.02.2022
Hajmi351,62 Kb.
#44843
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу

Обишир ғор-маконида топилган ашёлар обиширликларнинг балиқчилик, овчилик ва термачилик билан шуғулланганлигини кўрсатади. Ҳозирга қадар Марказий Фарғонадан 80 га яқин мезолит даври ёдгорликлари очиб ўрганил­ган. Бу маконлардан топилган тош қурол ва буюмлар ўзининг нисбатан нозиклиги ҳамда ихчамлиги билан палеолит даври қуролларидан фарқ қилади.
Мил. авв. XI—VII минг йилликларда Каспий бўйларидан Помир тоғларигача, Қўҳитанг ва Копеғтдоғдан Марказий Қозоғистонгача бўлган кенг ҳудудларда мезо­лит даври қабилалари яшаганлар. Бу жойларнинг табиий шароити хилма-хил бўлиб, тоғли минтақаларда яшаган қабилалар асосан овчилик ва термачилик билан кун кечирганлар, улар ҳайвонларни хонакилаштиришдан ҳам хабрдор бўлганлар. Дашт ва текисликларда, денгиз, кўл ва дарё бўйларида яшовчи мезолит даври қабилалари эса овчилик, балиқчилик ва термачилик билан тирикчилик қилганлар.
Неолит тош асрининг сўнгги босқичи ҳисобланади. Бу даврда иқлим ҳозиргига анча яқин бўлиб, кишилар ер юзи бўйлаб кенг тарқала бошланганлар. Табиий шароитнинг бир хил эмаслиги неолит даври қабилаларида меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар жойлар ва хўжаликнинг турлича бўлишига олиб келди. Жумладан, Ўрта Осиёнинг жанубида яшовчи қабилалар ҳаётида ишлаб чиқарувчи хўжаликлар – деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик тараққий топган бўлса, шимолий ўлкаларда яшовчи қабилалар табиий шароитнинг ноқулайлиги туфайли ўзлаштирувчи ибтидоий хўжалик асосида тирикчилик қилиб, узоқ вақт ривожланишдан ортда қолганлар.
Неолит даври қабилалари кўпроқ дарё соҳиллари ва кўл бўйларида яшаб, балиқчи­лик, овчилик, деҳқончилик, чорвачилик ҳамда қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Бу даврга келиб мезолитнинг сўнгги босқичида кашф этилган тош болталар анча кенг тарқалган, парракчалар, найза ва камон ўқлари, пичоқлар, пармалар, қирғичлар, ўроқ ва бошқа қуроллар такомиллашган. Кулолчилик ҳам неолит даври кашфиётларидан ҳисобланади. Шунингдек, тўқимачилик ва қайиқсозлик ҳам шу даврда пайдо бўлди.
Ўрта Осиёнинг жанубида, хусусан, Копетдоғ этакларида суғорма деҳқончилик ва илк чорва­чилик қарор топиб, даштлар, дарё ва кўллар атрофида овчилик ва балиқчилик ривож топади. Ўрта Осиёда яшаган неолит даври қабилалари хўжалик шаклларига кўра Жойтун, Калтаминор ва Ҳисор маданиятларига бўлинади.
Энеолит - лотинча «энеос»-«мис», «литос»-«тош» сўзларидан таркиб топган. Мазкур даврга бундай ном берилишининг сабаби инсонлар бу даврда ҳам тош, ҳам мис қуролларидан фойдаланганликлари билан изоҳланади.
Мис дастлаб ердан соф ҳолда топилган. Мисдан ясалган қуролларнинг энг қадимгилари ме­таллга совуқ ҳолда уриб ишлов бериш йўли билан ясалган. Бошда одамлар мисни тошнинг бир тури деб билганлар. Мил. авв. IV минг йилликка келиб мисни эритиш йўли билан уни истаган шаклга киритиш мумкинлигини кашф қилганлар. Шу тариқа энеолит даврига келиб ибтидоий одамлар илк бор металл билан танишганлар.
Металлнинг кашф қилиниши ишлаб чиқарувчи кучларнинг янада юксалишига олиб келди. Мисдан ясалган қурол­лар тош қуролларга нисбатан анча такомиллашган бўлса-да, мис пишиқ ва чидамли меҳнат қуроллари ясаш учун яроқсиз бўлган. Мисдан асосан ҳарбий қуроллар ва уй-рўзғор буюмлари ясалган. Шу боисдан мис қуроллар тошдан ясалган меҳнат қуролларини турмушдан бутунлай сиқиб чиқара олмаган.
Мезолитнинг охири ва неолит даврида вужудга келган деҳқончилик энеолит даврида асосий ва муҳим хўжалик турига айланди. Деҳқончилик ва уй чорвачилиги эҳтиёждан ортиқча маҳсулотнинг тўпланишига ҳамда мол айирбошлашнинг тартибга солинишига олиб келди.
Бронзанинг (мис ва қалай аралашмаси) кашф этилиши жамият тараққиётида илгари ташланган қадам бўлди. Чунки бронза мисга қараганда анча пишиқ, қаттиқ ҳамда чидамли металл ҳисобланади. Олимлар Ўртасида бронзанинг ватани Кичик Осиё ва Мессопотамия бўлган деган фикрлар мавжуд. Ўрта Осиёда бронза даври мил. авв. III минг йилликдан I минг йилликнинг бошларига қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
Қадимги деҳқончиликнинг кенг ёйилиши ва мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан бири бўлди. Бронза меҳнат қуролларининг хўжаликда кенг қўлланилиши ишлаб чиқариш муносабатларини жадаллаштириб, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга ҳам катта туртки берди.
Бронза даврига мансуб маданият излари Ўзбекистонда дастлаб Хоразм, кейинчалик Зарафшон ва Қашқадарё ҳамда Фарғона водийларидан топилган. Мазкур манзилгоҳларни ўрганиш бу даврда икки хил маданият ҳукм сурганлигидан далолат беради. Биринчиси - зироатчилик билан шуғулланувчи қабилалар маданияти. Бундай қабилалар деҳқончилик учун қулай ерларда ўрнашиб олиб, юксак деҳқончилик маданиятига эришганлар. Иккинчиси - ишлаб чиқарувчи кучлари биринчилари даражасидан паст бўлмаган ҳолда дашт ва тоғ олди яйловларида чорвачилик билан шуғулланувчи чорвадор қабилалар маданияти.
Бронза даврида Ўрта Осиё аҳолисининг ижтимоий тузумида ҳам сезиларли ўзгаришлар содир бўлган. Бу даврда она уруғининг мавқеи йўқолиб, ота уруғи ҳукмронлиги ўрнатилади. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши туфайли жамиятда эркаклар меҳнатига эҳтиёж кучайиб, уларнинг мавқеи орта бошлайди. Шу тариқа бронза даври жамият тараққиётида, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ҳунармандчиликнинг ривожланишида эркаклар етакчиликни қўлга оладилар. Аёллар эркаклар етиштирган маҳсулотларни истеъмол қилишда иштирок этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ишлаб чиқаришда ҳукмронлик секин-аста эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми (матриархат) ўрнини ота уруғи (патриархат) эгаллайди.






Download 351,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish