1-мавзу: Ўзбекистон республикасида илмий ва инновацион фаолиятни



Download 2,57 Mb.
bet26/51
Sana23.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#161837
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Университет - 1.0

Билимлар етказилиши
Кадрлар тайёрлаш
Ижтимоий лифт

Таълим стандартлари
Ўқув ва услубий материаллар

Университет - 2.0

Янги билимларни тадқиқот фаолияти орқали генерациялаш
Бозор ўйинчилари учун консалтинг сервис маркази

Саноат буюртмаси бўйича ИТИ бажариш
Буюртмага” технология яратиш

Университет - 3.0

Технологияларни тижоратлаштириш
Тадбиркорлик
компанияларини яратиш  (spin-out)

IP ҳуқуқларини бошқариш
Тадбиркорлик экотизими
Шаҳар ити ривожланиши

2.4 -расм. Университетлар функцияларининг ривожланиши
Технологиялар трансфери фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқасини таъминлайди, бунда асосий ўринни давлат илмий ва таълим муассасалари таркибидаги трансфер марказлари эгаллайди. Турли хил номланишлар – технологиялар трансфери марказлари (офислар, агентликлар); патентлаштириш ва лицензиялаш офислари (бўлимлар, бюролар) ва бошқаларнинг асосий функциялари иновацион жараён иштирокчиларини “битта дарча” тамойили бўйича уларнинг салоҳиятини ва инновацион имкониятларини ривожлантиришни амалга ошириш учун барча зарурий шарт-шароитлар билан таъминлаш ҳисобланади.
Замонавий тушунишдаги бундай марказларнинг дастлабки қалдирғочлари ўтган асрнинг 40-50 йилларида Европа ва АҚШда ҳарбий технологиялар асосида ҳам ҳарбий соҳа ҳам аҳоли учун мўлжалланган кенг кўламдаги маҳсулотни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида пайдо бўлган. Йигирманчи асрнинг 80-90 йилларида бундай ташкилий шаклнинг кенг ривожланиши давлат томонидан молиялаштириш ҳисобига яратилган университетларга итшланмаларни яратиш ҳуқуқи берилиши асосида қатор қонунлар қабул қилинди. Ҳозирги даврда аксарият хорижий университетлар тузилмасида университет ва бизнеснинг ўзаро хатти-ҳаракатлари масъулиятини олувчи бўлимлар мавжуд. Уларга университетлар ишланмаларини тижоратлаштириш борасида ёрдам кўрсатадиган технологиялар трансфери марказлари, илғор технологиялар маркази ёки илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш марказлари (Швейцария, Швеция, Буюкбритания, Германия, АҚШ, Хитой, Япония ва бошқалар) тааллуқли. Хусусан, Хитойда ҳар бир йирик илмий-тадқиқот университети ўз таркибий тузилмасида технологиялар трансфери билан шуғулланадиган ва ХХР ҳукумати томонидан университетга ажратилган умумий маблағлар ичида ўз улушига эга бўладиган бўлим мавжуд.
Умуман олганда, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар амалиётида технологиялар трансфери ривожланишининг қуйидаги замонавий тенденцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
биринчидан, технологиялар трансфери мустақил касбий соҳа сифатида ўзига нафақат интеллектуал мулкни, балки рискларни ва инвестицияларни, бозорни тадқиқ этишни, рекламани ва бошқаларни қамраб олувчи тизим сифатида ажралиб чиқди ва ривожланиш босқичини амалга оширмоқда.
иккинчидан, саноати ривожланган мамлакатларда (Германия, Буюкбритания, АҚШ, Япония ва бошқ.) давлатнинг қўллаб-қуввватлаши билан технологиялар трансфери Тизими (ТТТ) томонидан тартибга солинадиган ва йўналтириладиган янги бозор сектори яратилмоқда.
учинчидан, технологиялар трансфери бўйича хатти-ҳаракатларни жадаллаштиришни талаб этувчи ҳукумат органлари томонидан илмий ва тадқиқот ташкилотларига босимлар кучаймоқда.
тўртинчидан, Технологиялар трансфери марказларининг базасида яратилган ҳам автоном, ҳам илмий ва таълим муассасалари, технопарклар ва технополислар, минтақавий ва миллий тармоқлар бирлашиши рўй бермоқда.
бешинчидан, Технологиялар трансферининг миллий тармоқларининг байналминаллашуви кузатилмоқда ва миллатлараро трансфер тармоқлар шаклланмоқда.
Шундай қилиб, Технологиялар трансферининг шаклланган замонавий хорижий тажрибасини ўрганиш ва унга мослашиш зарурияти мамлакат илмий-техник комплекси ривожланишининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз олий таълим тизимида ҳам бу борадаги ишларни жадаллаштиришга қаратилган қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Фикримизча, янги ишлаб чиқариш технологияларини кенгайтириш учун ривожланган мамлакатлар амалиётидаги замонавий илғор тажрибалардан келиб чиқиб уларни қиёсий ва таҳлилий ўрганиш асосида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ва йўналтириладиган технологиялар трансфери тизимини (ТТТ) тартибга солувчи янги бозор секторини яратиш борасидаги ишларни жадаллаштириш лозим.
 

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish