1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


§2. Қиёслаш – универсал лисоний усул сифатида



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

§2. Қиёслаш – универсал лисоний усул сифатида 
Бир тилнинг бошқа тил (ёки тиллар) билан ўхшаш ва фарқли 
томонларини ўрганиш чоғиштириш ва қиёслаш асосида амалга оширилади. 
Қиёслаш ва чоғиштиришнинг объекти ҳар хил бўлиб, қиёслаш орқали 
ўхшашликлар аниқланса, чоғиштириш воситасида ўзаро фарқлар 


 11 
аниқланади. (А.А.Реформатский.О сопоставительном методе. “Русский язык 
в национальной школе”. 1962, №5.с.23-24.). Қиёслаш генетик метод 
доирасида олиб борилса, чоғиштириш типологик метод доирасида олиб 
борилади. 
Ҳар қандай тил икки нарсани намоён этади: тил бир томондан, семиотик 
системаларнинг бир тури (бунда структуранинг умумий тамойиллари 
ўрганилади ); иккинчи томондан, ҳар бир тил кўплаб семиотик ўзаро ўхшаш 
системалар ичида ўзига хос системани ташкил этади (у идеоматик 
хусусиятга эга). Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, лингвистика камида 
икки муаммони ҳал этиши зарур: 1) тиллар алоҳида тарздаги семиотик 
система сифатида нимаси билан бир-бирига ўхшайди (бунда соф лисоний 
системалар моделлаштирилади); 2) муайян бир тил ёки тиллар гуруҳига хос 
идиоматик белгилар қандай яратилади. Биринчи ҳолатда умумий томонлар 
изланса, иккинчи ҳолатда фарқли томонлар изланади. Иккинчи ҳолатдагина 
қиёслаш ва чоғиштириш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар 
аниқланган фарқлар кўп бўлмаса, қиёслаш умумийликни аниқлашга 
йўналтирилади. 
Ҳозирги замон тилшунослигида қиёслаш генетик аспект билан 
чегараланибгина қолмаяпти. Турли лингвистик мактаб ва йўналишларнинг 
вакиллари ягона лингвистик компаративистика ҳақида фикр юритиш 
мумкин демоқдалар (J.Vendryes.La comparative en linguistique. – BSL., 1946, 
t.42, f.1-2.p7: A.Capell. A tipology of concept domination.”Lingua”, 1965, 
v.15.p.400).Лингвистик 
компаративистика 
генетик 
ва 
типологик 
тадқиқотларни ўзида қамраб олади (L.Hjelmslev. La comparaison en 
linguistique structurale. – ArL, 1944, v.IV, f.3.p.145-146). Шу нуқтаи назардан 
Й.Кноблох қиёслаш методининг икки турини фақрлайди: тарихий-
компаратив метод; умумий қиёслаш методи (J.Knobloch.Die historich – 
komparative methode and die allgemein vergleichende metode. “Z.fur Рhonetik u. 
аllgemein Sprachwiss”, 1956, Bd 9, H.4.p.331). Лекин бу ҳолат генетик ва 
типологик методлар ўртасидаги туб фарқларни силлиқлашга асос 
бўлолмайди. Тилларнинг ўзаро яқинлиги мезони В.Аллен томонидан тавсия 
этилган (W.S.Allen. Relationship in comparative lingvuistics. – TPS, 1953. p.88-
90). 
Қиёслаш элементлари нафақат тиллар ўртасидаги муносабатларни 
ўрганишда (полилингвистик тадқиқотларда), балки дескриптив метод 
воситасида бир тилни ўрганишда (монолингвал тадқиқотларда) ҳам 
ажралмас қисм ҳисобланади. Масалан, дескриптив лингвистика фонема ва 
морфемаларни бир тил ичида қиёслаш асосида маълум позицияларга хос 
бўлган аллобирликларни (аллофон ва алломорфларни) аниқлайди. Бунда 
қўшимча дистрибуция тамойили билан иш кўрилади, яъни интралингвал 
(бир тил ичида) қиёслаш тури қўлланади. 
Тилшуносликнинг бирор соҳаси йўқки, унда қиёслаш методи 
қўлланилмасин. Қиёслаш доимо ўрганилаётган объектни ўрганиш жараёнига 
тааллуқли бўлади ва тил метариалини тадқиқ этишнинг энг универсал усули 
ҳисобланади (В.Н.Ярцева. Принципы типологического исследования 


 12 
родственных и неродственных языков. ‘‘Проблемы языкознания’‘. М., 1967. 
С.203.). Лекин бир тилни ўрганиш билан тиллар системаси 
муносабатларини ўрганишга нисбатан қиёсий ва дескриптив методларни 
фарқлаш 
зарур. 
Дескриптив 
метод 
идентификацион 
методдир. 
Т.Милевскийнинг 
таъкидлашича, 
фрагментар 
(идентификацион) 
тадқиқотлар тугаган жойда типологик қиёслаш бошланади ва у биринчи 
босқичнинг табиий давоми ҳисобланади (T.Milewski. Jezykoznawstwo. 
Warszawa, 1967.s.204). Типологик метод дескриптив методдан (структурал 
лингвистикадан) таҳлилнинг асосий тамойилларини ҳам олади. Дастлабки 
типологик тадқиқотлардан ҳозирги замон типологиясининг фарқи шундаки, 
унда лингвистик таҳлилнинг энг янги усуллари ҳам қўлланмоқда. 
Қиёсий лингвистик методларнинг бири сифатида типологик методни 
қуйидагича тасвирлаш мумкин: 
Тилларни тавсифлаш 
Тарихий (диахрон) синхрон 
Монолингвал полилингвал монолингвал полилингвал 
Парциал тотал парциал тотал 
Метод: Ички 
реконструкция 
ареал Қиёсий-
тарихий 
дескриптив типологик универсал 
Техника: 
қиёслаш 
идентификация 
йўналиш 
ретроспектив 
проспектив 
интроспектив 
Тилларни бундай тавсифлашда қуйидаги координатлар асосий 
ҳисобланади: а) тарихийлик; б) тадқиқот объекти (бир тил – кўп тиллар); в) 
тадқиқот корпусининг ҳажми (тилларнинг бир қисми – барча тиллар). Бу 
белгилар асосида генетик метод яна икки шохобчага ажратилади: ички 
реконструкция ва қиёсий-тарихий метод (ташқи реконструкция).


 13 
Ареал метод генетик ва типологик методлар ўртасида оралиқ ҳолатни 
эгаллайди. (J.H.Greenberg.Anthropological lingvuistics: An introduction. N.Y., 
1968.p.123.). 
Типологик метод ҳам ўз навбатида икки шохобчага ажралади: соф 
типологик метод ва универсалиялар методи. 
Иерархиялик белгиси “парциал” ва “тотал” белгилар билан синоним. 
Қиёслаш техникасини қўллайдиган методлар дескриптив методларга 
қарама-қарши қўйилади. Дескриптив методлар идентификация техникасидан 
фойдаланади. Тилларни тавсифлаш характерининг макон ва замондаги 
белгиларига муносабатини ҳисобга олиб, қиёслаш методларини қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 
1) маконда жойлашиш – жойлашмаслик; 
2) вақтда аниқлик – ноаниқлик; 
3) абсолют хрония – нисбий хрония. (Ю.В.Рождественский. Типология 
слова. М., 1969. С.62-63.).
Типология қиёслашни синхрон системаларда ҳам, бир-биридан 
узоқлашган диахрон системаларда ҳам олиб бориши мумкин. Ж.Гринберг
қўллаган типологик қиёслаш панхроник бўлиб, синхрон системаларни
ўрганган. ( Дж.Гринберг. Квантативный подход к морфологической типологии 
языков. “Новое в лингвистике”, вып.III. М., 1963). Универсалиялар эса 
тилларни ахрон тарзда тавсифлайди. (И.Ф.Вардуль. Несколько замечаний в 
связи с языковыми универсалиями. ‘‘Семиотика и восточные языки”. М., 1967. 
С.111). 
Қиёслаш методлари орасидаги муносабатларни макон ва замон 
белгиларига кўра қуйидагича тасвирлаш мумкин: 
Қиёслаш
Локал локал бўлмаган 
Ориентацияга эга ориентацияга эга эмас 
Ахрон панхрон 
Метод: 
ареал 
генетик 
универсалия 
типологик 


 14 
Маконда локал бўлган қиёслаш ареал метод билан чекланибгина 
қолмасдан, ареал методга қарама-қарши қўйилган диалектик методни ҳам 
қамраб олади. Бунда синхрон ва диахрон кузатишлар ҳисобга олинади. Яъни 
ареал методда қиёслаш усули қўлланганда ҳам синхрон, ҳам диахрон 
кузатишлар олиб бориш мумкин (Н.З.Гаджиева. Проблемы тюркской ареальной 
лингвистики. Среднеазиатский ареаль. М., 1975; Г.Ф.Благова. Тюркское 
склонение в ареально-историческом освещении. М., 1983). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish