1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


Синхроник типология – синхрония



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

Синхроник типология – синхрония (юнонча synchronos—бир вақтли, 
бир даврли) – 1) бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган, ўзаро боғлиқ ва 
алоқадор унсурлар тизими бўлган тилнинг (ёки бошқа бирор ижтимоий-
гуманитар фаннинг) муайян ривожланиш давридаги ҳолати; тил 
ривожланиши жараёнида муайян ўзгаришларнинг мавжудлиги ёки уларнинг 
аҳамиятсиз эканлиги белгиси асосида ажратилган давр; 2) тилни 
кўрсатилган ҳолатда, яъни давр, вақт омили ва лисоний ўзгаришларга боғлиқ 


 7 
бўлмаган ҳолда текшириладиган аниқ муносабатлар тизими сифатида 
ўрганиш. Синхрония ёрдамида тилнинг нафақат ҳозирги даври, балки 
ўтмишдаги даврлари ҳам алоҳида ўрганилиши мумкин. Масалан, ўзбек 
адабий тилидаги унлилар тизимини 15 асрнинг ёки 20 асрнинг ўзидаги 
аҳволини алоҳида, бир-бирига қиёсламай тадқиқ этиш синхрониядир. 
 
Синхрония тушунчаси диахрония тушунчаси билан бирга, унга қарама-
қарши қўйилган ҳолда француз тилшуноси Ф.де Соссюр томонидан фанга 
киритилган. Бу тушунчаларнинг Соссюр бўйича ўзаро фарқланиши, бир-
биридан ажратилиши статика Билан динамиканинг, тил билан нутқнинг, 
системалилик билан системасизликнинг, фонетика билан грамматиканинг 
қарама-қарши қўйилишига мувофиқ бўлади. Лекин модомики тил ўз 
табиатига кўра, доимий ҳаракатдаги, ўзгаришдаги объект сифатида 
тавсифланар экан, динамика тилнинг ҳар қандай мавжудлик даврида, 
жумладан, синхронияда тилнинг ажралмас қисми бўлиб қолади, бинобарин, 
синхронияда диахрония унсурлари ҳам учраши мумкин. (Манба: Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси. 7-том. Т., 2004, 636-бет). 
Структурал типология – структуравий тилшунослик – тилшунослик 
йўналишларидан бири, тилга нисбатан илмий қарашлар ва уни тадқиқ этиш 
усуллари мажмуи. Тилни аниқ ажралиб турадиган структур (таркибий) 
элементлар (лисоний бирликлар, уларнинг туркумлари ва б.)га эга бўлган 
белгилар тизими тарзида тушуниш ва тилни қатъий (аниқ фанларга 
ўхшатиб) формал тавсифлашга интилиш мазкур қарашлар ва усуллар 
асосини ташкил этади. Структуравий тилшунослик ўз номини тил 
структурасига бўлган алоҳида эътибори туфайли олган. Тил структураси 
(тузилиши) эса, одатда, лисоний тизимнинг муайян сатҳлар доирасида 
иерархик (поғонавий) боғланишда жойлашган ва тартибга солинган 
элементлари ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Тилни структур 
жиҳатдан тавсифлаш аниқ бир матндан умумлашган инвариант (ўзгармас) 
бирликлар (гап қолиплари, морфемалар, фонемалар)ни ажратиш ва уларни 
аниқ нутқий бўлаклар билан муносабатини қатъий қўлланиш қоидалари 
асосида аниқлашга имкон берувчи таҳлилни талаб қилади. 
 
Структуравий тилшунослик ғоялари асосида структуравий (формал) 
грамматика юзага келди, машина таржимаси билан боғлиқ масалалар кун 
тартибига олиб чиқилди ва маълум даражада ўз ечимини топди, 
тилшуносликда математик тадқиқот усулларининг кенг қўлланишига имкон 
туғилди. Структуравий тилшунослик гарчи 20 асрнинг 20-30-йилларида 
алоҳида йўналиш сифатида шаклланган бўлса-да, унинг дастлабки 
куртаклари қадимги ҳинд тилшуноси Панини асарларида, ўрта асрлардаги 
универсал грамматикаларда, Р.Декарт ва Г.В. Лейбницнинг фалсафий-
лингвистик грамматикаларида учрайди. Структуравий тилшуносликнинг 
пайдо бўлишида И.А.Бодуэн де Куртенэ, Ф.Ф.Фортунатов, Э.Сепир, 
Л.Блумфилд, айниқса, Ф.де Соссюрнинг илмий изланишлари ва амалий 
фаолияти муҳим роль ўйнаган. Структуравий тилшуносликнинг концепция 
ва методлари унинг айрим мактаблари (Прага лингвистик тўгараги – 
функционал тилшунослик; Копенгаген мактаби – глоссематика; Америка 


 8 
мактаби – дескриптив тилшунослик) ҳамда бу мактабларга мансуб бўлмаган 
Э.Бенвенист, А.Мартине, Л.Курилович, Е.Д.Поливанов ва бошқа олимлар 
томонидан ишлаб чиқилган. 
Структуравий тилшуносликнинг 20 асрнинг 50-йилларигача бўлган 
ривожланиш босқичида тилни формал тавсифлаш, унинг мазмун жиҳатини 
инкор қилиш, тил тизимини математик тизим сифатида тушуниш устунлик 
қилганлиги сабабли структуравий тилшунослик қаттиқ танқидга учраган. 50-
йиллардан кейин эса лисоний маънони ўрганиш кучаяди, маъно-мазмунни 
тавсифлашнинг структур усуллари ишлаб чиқилади. Бу даврда фонологик 
таҳлил усуллари грамматика ва семантикага кўчирилади. Структуравий 
тилшуносликнинг ўзи эса янги йўналишларга қўшилиб кетиб, 70-йилларда 
алоҳида йўналиш сифатида барҳам топади. Структуравий тилшунослик 
ишлаб чиққан усуллар адабиётшунослик, этнология, психология, 
антропология, санъатшунослик каби ижтимоий-гуманитар фанларда бошқа 
усуллар билан ёнма-ён қўлланмоқда. (Манба: Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси. 8-том.Т., 2004, 78-бет). 
Қўшимча қаранг: Основные направления структурализма. М., 1964; 
Засорина Л.Н. Введение в структурную лингвистику.М.,1974;Резвин И.И. 
Современная структурная лингвистика. М., 1977. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish