1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish



 1 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 
Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти 
 
 
 
 
 
Исроилжон Пўлатов 
Одинахон Тўхтасинова 
 
 
 
 
ТИЛЛАРНИ ТИПОЛОГИК ЎРГАНИШ 
(Ўқув қўлланма) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2009 


 2 
Мазкур 
ўқув қўлланмаси 
Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сонли қарори билан тасдиқланган 
Давлат таълим стандартлари асосида ва таянч олий ўқув юрти ТошДПУ 
томонидан тавсия этилган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2008 
йил 6 майда тасдиқлаган ўқув режаси асосида тузилган. 
Ўқув қўлланмаси педагогика институтларининг 5А 141101 – ўзбек тили 
мутахассислиги бўйича магистратура талабаларига мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: О.Бозоров, филология фанлари
доктори. 
Тақризчилар: И.С.Мадраҳимов, филология фанлари
номзоди, доцент. 
Ш.Т.Акрамов, филология фанлари
номзоди, доцент. 
Компьютер оператори: С.Аъзамхўжаева 
Қўқон давлат педагогика институти илмий Кенгашининг
2008 йил 29 декабрдаги 5-сонли йиғилиш қарори билан 
нашрга тавсия этилган. 
 


 3 
КИРИШ 
1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот” 
Режа: 
1. Типология – объектларни мавҳум, умумлашган, модел (тип)лар
ёрдамида илмий тасниф қилиш усули. 
2. Объектларнинг энг муҳим структур (таркибий) ва функционал 
хусусиятларини ўрганиш. 
3. Типология – илмий тафаккурнинг универсал усулларидан бири. 
4. Типологик методларнинг биология, кимё, география, тилшунослик ва 
психология фанларига тадбиқ этилиши. 
Адабиётлар: 
А.: 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10; Қ.: 6. Билимни текшириш шакли: гейзер. 
Типология
1
(грекча typos – шакл, намуна, logos – таълимот) – объектларни
мавҳум, умумлашган модел (тип)лар ёрдамида илмий тасниф қилиш усули. 
Бунда ўрганилаётган объектларнинг энг муҳим структур (таркибий) ва 
функционал хусусиятлари қайд этилади. Типологиянинг асосий хусусияти 
шундаки, у нафақат ўрганилган, билиб олинган объектларни тасниф қилиш, 
балки у ёки бу даврлардаги фанга ҳали маълум бўлмаган объектларнинг 
мавжуд бўла олишини аввалдан кўрсатиш (аниқлаш)га ҳам имкон беради. 
Масалан, Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системаси. 
Илмий тафаккурнинг универсал усулларидан бири бўлган типология 
ўрганилаётган объектлар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутни очиб беришга, 
уларни а йнан ўхшатиш, тенглаштириш йўлларини топишга асосланади ва 
кўплаб фан соҳаларида қўлланилади, бироқ хилма-хил хоссали объектлари 
кўп бўлган биология, кимё, география, тилшунослик, психология каби 
фанларда самарали фойдаланилади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish