1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


§3. Типологик таҳлил тамойиллари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

§3. Типологик таҳлил тамойиллари 
Типологик таҳлил тамойиллари қуйидагилар: 
1. Типологик тадқиқотларнинг мақсадини аниқлаш тамойили. 
2. Типологик тадқиқотлар объектини танлаш тамойили. 
3. Типологик тасниф қуриш усуллари тамойили. 
4. Таснифловчи релевант белгиларни танлаш тамойили. 
5. Белгиларнинг тарқалиш майдони ва типологияларнинг кўплиги 
тамойили. 
6. Универсалиялар ва типологик тасниф тамойили. 
7. Типологизация модели тамойили. 
8. Типологизация натижаларини изоҳлаш усуллари тамойили. 
Бу ҳақда батафсил қаранг: В.А.Виноградов. Методы типологии. – В кн.: 
Общее языкознание. Методы лингвистических исследований. М.: Наука, 
1973. глава пятая.С. 235-253. 
§4. Структур семантиканинг айрим методлари 
Систем тилшуносликнинг ривожланиши ва тил бирликларининг 
структур-функционал таҳлилининг кенг тармоқ отиши натижасида 
лингвистик бирликларнинг фақат шаклий томонигина эмас, балки мазмуний 
томони ҳам структуравийлик хусусиятига эга бўлди.
Тил бирликларининг муайян мазмуний майдонларга бирлашуви, 
майдонга бирлашган узв (компонент)ларнинг иерархик тузилиш ва улар 
ўртасида гиперо-гипонимик муносабатларнинг мавжуд бўлиши лингвистик 
семантикадаги ана шу структуравийликнинг ўзига хос кўринишидир. 
Лингвистик бирликларни майдонларга бўлиб ўрганиш бошлангандан, 
лингвистик майдон тушунчаси пайдо бўлгандан буён унинг моҳиятига 
турлича ёндашув кўзга ташланади. Аввало, мазмуний майдон муайян 
лингвистик бирликларнинг маълум мазмуний умумийлик асосида бир бутун 
таркибига бирлашувидир. Ана шу хусусият мазмуний майдонни парадигма 
тушунчаси билан яқинлаштиради. Лекин парадигма тилнинг фақат бир 
сатҳига мансуб бўлган гомоген бирликларнинг маълум умумий белги 
асосида бир бутун таркибига бирлашувчи ҳисобланиши билан 
характерланади. Парадигмадан фарқли равишда мазмуний майдон аъзолари 
турли сатҳга мансублик белгиси билан ёки гетерогенлик белгиси билан фарқ 
қилади. 
Кўринадики, парадигма билан мазмуний майдон ўртасидаги муҳим 
фарқловчи белгилар бир сатҳлилик –турли сатҳлилик ва гомогенлик – 
гетерогенликдир. Бундан шу нарса маълум бўладики, баъзан бир сатҳга 
мансуб бўлган бирликлар ҳам бир мазмуний майдон таркибига бирлашиши 


 15 
мумкин. Бундай вақтда парадигма ва мазмуний майдон тушунчалари ўзаро 
максимал яқинлашади ва улар фақат битта фарқловчи белги билан: 
гомогенлик—гетерогенлик белгиси билан ўзаро зид муносабатда бўлади. 
Бир сатҳга мансуб бўлган бирликлар бир мазмуний майдонга бирлашганда, 
улар ўртасидаги гетерогенлик белгиси турли сўз туркумларига мансубликда 
намоён бўлади. 
Тилнинг турли сатҳлари бирликлари, ўз навбатида, уларнинг 
категориялари бир-бири билан узвий боғлиқдир. Бу хусусда айрим 
тилшунослар турлича муаммоларни ўртага ташламоқдалар: ”Морфологик 
шахс категорияси синтактик персоналлик категориясини, морфологик замон 
категорияси синтактик темпораллик категориясини, майл категорияси 
синтактик модаллик категориясини ҳамда ифода мақсади категориясини, 
нисбат категорияси синтактик алмашиниш категориясини моддийлаштириш 
учун хизмат қилади”. (Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш. Грамматик 
категория муаммосига доир айрим мулоҳазалар. – Ўзбек тили ва адабиёти, 
1998, 6-сон. 25-бет). 
Таъкидлаш керакки, бир сўз бир неча мазмуний майдоннинг аъзоси 
бўлиши мумкин. Чунки лексик бирликларнинг мазмуний мундарижаси, яъни 
семемаси бир неча семаларнинг ўзаро муносабатидан ташкил топган 
бутунлик бўлиб, унинг ҳар бир семаси шу лексеманинг алоҳида-алоҳида 
майдонларнинг аъзоси бўлишига имконият яратади. Бу эса майдонлар 
ўртасидаги узвий алоқани таъминлайди. 
Мазмуний майдон аъзоларининг бир сатҳга ёки турли сатҳга мансуб 
бўлишлик белгисидан қатъий назар, уларнинг ҳаммаси бир умумий 
тушунчани ифодалаши билан бирлашади. Демак, мазмуний майдон 
аъзоларининг ҳаммасида уларнинг ҳар бирида такрорланувчи 
бирлаштирувчи (интеграл) сема мавжуд бўлади. Анна шу интеграл сема 
майдон ҳосил қилиш вазифасини бажаради. Шу билан биргаликда, мазмуний 
майдоннинг ҳар бир аъзоси бошқалардан фарқ қиладиган фарқловчи 
(дифференциал) белгига ҳам эга. Натижада мазмуний майдон аъзоларининг 
ҳар бири интеграл ва дифференциал семалар муносабати бирлигидан ташкил 
топади. 
Интеграл семалар шу бирликларнинг марказий (ядро) семалари сифатида 
уларни айни мана шу мазмуний майдонга бирлаштиришга хизмат қилса, 
фарқловчи семалар чегара семаларни ташкил қилади ва улар бу майдон 
аъзоларини бошқа майдонлар таркибига киритишга имкон беради. Демак, 
мазмуний майдон аъзоларининг чегара семалари майдонлар ўртасидаги 
узвий алоқани таъминлаш учун хизмат қилади. 
Лингвистик бирликларни мазмуний майдонларга бўлиб ўрганиш структур 
семантиканинг асосий методларидан бири саналади. Мазмуний майдон 
объектив борлиқ ҳақидаги инсон тушунчалари ва бу тушунчаларни 
ифодаловчи лингвистик воситалар ўртасидаги муносабатни ўз ичига 
олганлиги туфайли, у тилнинг когнитив аспекти билан узвий алоқадордир. 
Чунки лингвистик бирликларнинг бир умумий майдонга мансублиги шу тил 
эгаларининг умумий билиш фонди билан узвий алоқадордир. Агар 


 16 
коммуникантлар олам узвлари ва онгда акс этган у ҳақдаги тушунчаларнинг 
тил ифодалари ҳақида умумий билиш кўникмасига эга бўлмаса, улар 
ўртасида бир-бирини тушуниш ва лингвистик бирликларни бир мазмуний 
майдонга киритиш ёки бир хил мазмуний майдонга мансублигини англаш 
имконияти бўлмайди. (Манба: Ш.Искандарова. Тил системасига майдон 
асосида ёндашув. Т.: Фан, 2007.90-93-бетлар). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish