23
№1; Макаев Э.А.Общая теория сравнительного языкознания. М., 1977).
Биологиядаги
фенетик
таксономиянинг
миқдорий
коэффициентига
тилшуносликда Ж.Гринбергнинг квантитатив типологияси яқин туради.
Ж.Гринберг Э. Сепирдан кейин типология назариясига салмоқли ҳисса қўшган
олимдир. (Гринберг Дж. Квантитативный подход к морфологической
типологии языков. – Новое в лингвистике, вып.III. М., 1963 [1960 йилда эълон
қилган мақоласининг таржимаси]). Ж.Гринберг типология соҳасида ҳам,
компаративистика соҳасида ҳам кузатишлар олиб борган. У ҳатто таксономия
даражасида ҳам бу икки йўналишнинг (типология ва компаративистика)
бирини иккинчисига тобе қилиб кўрмаган.
Биолог-фенетистларга энг яқин фикрдош тилшунос олим А.Кребер эса
ягона лингвистик таксономия тарафдори бўлган.(Kroeber A.L. Statistics, Indo-
Evropean, and taxonomy. – Language, 1960. V.36, № 1 (pt.I). p.21.).
Кибернетика соҳасида олиб борилган изланишлар натижасида шундай
универсал структур механизмлар қидирилдики, улар ўз - ўзича ривожланадиган
системалар ишини мувофиқлаштириб туриши зарур эди. Тил ҳам шундай пайдо
бўлди (синхрон ва диахрон тарзда). Биологияда эса бионика ривожланди. Бу
турли фанлар парадигмалари орасидаги “тескари алоқа” ни англаб етиш
зарурлигини тақозо этди.
Ҳозирги замон биология фанида олдинги эволюцион парадигмани
эволюция механизми сифатида ҳам, систематика ва морфологиянинг ўзаро
алоқадорлиги сифатида ҳам қайта баҳолаш мақсадга мувофиқ кўрилади. Бунга
ўхшаш жараённи тилшуносликда ҳам кузатиш мумкин. “Эволюцион
тилшунослик”да маълум қиёсий-тарихий метод назарий янги, такомиллашган
ва бойитилган тадқиқот усуллари қуршовига олинди. Бу ҳол Э.А.Макаевга
қуйидаги хулосани чиқаришга асос бўлди: ‘‘Қиёсий тилшуносликнинг ҳозирги
босқичи тугалланмаган парадигмага эгалиги билан характерланади. Бу
парадигма “Ёш грамматикачилар” оқими тарафдорлари тавсия этган
тугалланган парадигма ўрнига келди”.(Макаев Э.А. Общая теория
сравнительного языкознания. М., 1977, с.14.).
Фанлардаги тугалланмаган парадигмани тўлдиришнинг икки йўли
мавжуд: 1) у ёки бу метод (ёки йўналиш)нинг интенсификацияси воситасида;
2) тугалланмаган парадигмани экстенсификация қилиш воситасида. Ҳозирги
замон генетика фанида ҳар иккала йўл ҳам қўлланмоқда. Бу бир томондан,
молекуляр биологияда кузатилса, иккинчи томондан, популяцион генетикада
кузатилади. Индивид даражадаги молекуляр даражага ўтиш генни мавҳум
формаль бирликдан муайян физик ва кимёвий хусусиятларга эга бўлган моддий
структурага айлантиради. Популяция даражасидаги ўтиш эса, генотипларнинг
бир-бири билан ва ташқи муҳит билан мураккаб алоқадорлигини ҳисобга олган
en masse эволюциясини тасаввур этишга имкон яратади. (Рейвин А. Эволюция
генетики. М., 1967, с.10).
Ҳар иккала йўл ҳам тилшуносликда қўлланган. Айниқса, иккинчи йўл
таксономия муаммоларини ҳал этишда самарали бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: