30
яфетизмдан алданизм (урол-олтой)га ўтувчи тил сифатида қаралган. (Марр Н.Я.
Яфетическая теория, с.43.). “Янги таълимот”нинг стадиал глоттогоникаси XIX
асрда машҳур бўлган типологик тараққиёт
моделини такрорлади
(аморфлик→агглютинация→флексия). “Янги таълимот” тез орада расман
инкор этилди.
Тилшуносликнинг ҳозирги замон анъаналари нуқтаи назаридан «янги
таълимот”ни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1) тилдаги аралашувнинг жамиятнинг ижтимоий стратификациясига
алоқадорлиги;
2) диахрон лингвистика учун типологик қурилмаларнинг муҳимлиги;
3) тил тарихининг этномаданий тарихга алоқадорлиги.
Лекин бу моментларнинг ҳеч қайсиси яфетидологиянинг янгилиги эмас
эди. Масалан, 3-муаммо бир неча авлод тилшуносларининг диққат марказида
бўлган (Аделунгдан бошлаб). Бу йўналишдаги ишларни О.Шрадер лингвистик
палеонтологияга доир машҳур ишида якунлаган. (Шрадер О. Сравнительное
языковедение и первобытная история. СПб, 1886.). Биринчи йўналишдаги
тадқиқотларни И.А.Бодуэн де Куртенэ ривожлантирган. (Бодуэн де Куртенэ
И.А. Избранные труды по общему языкознанию, т.II. М., 1963, с.74, 91, 161.). У
тилнинг горизонтал ва вертикал страфикацияси ҳақида фикр юритган.
Илмий
изланишларнинг
диахрон
методини
типологизация
қилиш
ҳақида
гапирилганда, бу йўналиш XIX асрда ҳам маълум бўлган. Тил тарихи ва халқ
тарихи бир нарса эмас. (Вундт В. Проблемы психологии народов., с.54.).
Тилга структурал ёндошишнинг умумий мақсади Л.Ельмслевнинг
қуйидаги фикрларида ўз ифодасини топган: “Тилшунослик тилдан ташқари
конгломерат
(физик,
физиологик,
психологик,
логик,
ижтимоий)
ҳодисаларнигина қамраб олмасдан, тилни бир бутун структура сифатида
қараши керак”. (Ельмслев Л. Пролегомены к теории языка. – Новое в
лингвистике, вып I. М., 1960, с.267.). Структурализмнинг глоссематика
йўналиши тилдан ташқари омилларга (ижтимоий-маданий) эътиборни қаратган
(услубий аралашиш ёки миллий тил тушунчаси). Коннотатив семиотиканинг
метасемиотикасини тавсифлашда турли омиллар (географик ва тарихий, сиёсий
ва
ижтимоий, сакрал, психологик) ҳисобга олинган. (Ельмслев Л., ўша манба,
379-бет). Глоссематиканинг яна бир намоёндаси Х.И.Ульдалль янада аниқлик
киритган: “Матн муайян бир ситуация контекстида учрайди. Муайян
контекстнинг глоссематик тавсифини ситуация кўзда тутади. Бутун маданият
глоссематик тавсифга тааллуқли бўлади, контекст ҳам унга киради”. (Ульдалль
Х.И. Основы глоссематики. – Новое в лингвистике, вып. I. М., 1960, с.428-429.).
Шундай қилиб, структурал ёндашувда тил структураси назариясидан
социолингвистик моментлар чиқариб ташланади. Лекин бу тилнинг ташқи
вазифасини инкор этмайди.
Структурализмнинг
дескриптив
аппаратни
такомиллаштиришдаги
хизмати катта бўлган.
Тарихий тилшуносликда тил эволюциясидаги ички ва ташқи омиллари
муносабати масаласи қадимдан долзарбдир.
31
А.Мейенинг таъкидлашича, тил ривожланаётган муҳит – ижтимоий
муҳитдир. Семантик аспектда олиб қаралганда, “маъно ўзгаришидаги асосий
сабаб шу тилдан фойдаланувчи турли ижтимоий гуруҳларнинг тил
ривожланаётган муҳитда мавжудлигидир”. Яъни асосий сабаб ижтимоий
структура омилидир. (Meillet A. Comment les mots changent de sens. – In: Meillet
A. Linguistique historique et linguistique generale. Paris, 1926, p.232,257).
Тилнинг муайян вақтдаги семантик ўзгариши айрим сўзлар
маъноларининг ўзгариши билан чекланиб қолмайди, балки сўзлар гуруҳининг
семантик яқинлашуви ва фарқланишини ҳам ўз ичига олади. Бу жараёнга ички
ва ташқи омиллар биргаликда таъсир этади. Бу эса тарихий тилшуносликнинг
энг қизиқарли ўрганиш объектларидан биридир.
Ҳинд-Европа тилларида инсон номи билан ер номи ўртасида алоқа бор;
улар бир ўзакдан ўсиб чиққан: қиёслаймиз: лотинча: homō (одам), (
humus (ер) (
алоқадорлик қадимги мифологик оппозицияларнинг фольклор анъаналарида
акс этишида ҳам кўринади: “ер – осмон / одамлар – худолар”. (Иванов Вяч.Вс.,
Топоров В.Н. Славянские языковые моделирующие семиотические системы.
М., 1965, с.100-103.). Табу ҳодисаси ҳам этномаданий омиллар билан боғлиқ.
Тил нисбий автоном система ва структура сифатида абсолют ўзгариш
хусусиятига эга; тил коммуникатив восита сифатида нисбий турғунлик
анъанасига эга. Тил системасидаги айрим спонтан ўзгаришлар ҳам системадан
ташқаридаги омиллар ҳисобига бўлади. В.И.Абаев тилдаги ворислик қонунияти
ҳақида шундай ёзган эди: “Тил ўзгариши мумкин, лекин бу ўзгаришлар ҳозирги
замон авлодининг ўзидан олдинги аждод билан мулоқот қилишига монелик
қилмайдиган даражада бўлиши керак”. (Абаев В.И. Язык как идеалогия и язык
как техника. – В кн.: Язык и мышление. II.Л., 1934, с.43.). Бошқача қилиб
айтганда, структур жиҳатдан мотивацияга эга бўлган ўзгаришлар
тилнинг
коммуникатив вазифаси структураси учун ташқи назорат бўла олади. Структур
жиҳатдан мотивацияга эга бўлган ўзгаришларга парадигматик омиллар билан
боғлиқ бўлган ўзгаришлар (масалан, системанинг бўш катакларини тўлдириш)
ҳамда нутқ бирликлари структураси билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар
(ассимиляция, протеза ва ҳ.) киради.
Коммуникатив вазифани ташқи омил сифатида тавсифлашга аниқлик
киритиш зарур: тилга структура сифатида қаралганда, у ташқи омил
ҳисобланса, тилга муомала воситаси сифатида қаралганда, ички омил
ҳисобланади.
Тил системасидаги у ёки бу ўзгаришлар ёки унинг ички динамикасига
(ички структурал омилларга) боғлиқ бўлади, ёки тилнинг жамиятда
бажарадиган коммуникатив вазифасига (тилнинг ички омилига) боғлиқ бўлади.
Б.А.Серебренников ўз тадқиқотида “Тил системаси тараққиётининг нисбий
мустақиллиги” ҳақида ёзган эди. (Серебренников Б.А. Об
относительной
самостоятельности развития системы языка. М., 1968, с.42.).
Тил эволюциясига таъсир этувчи омилларни уч типга ажратиш “ички –
ташқи” бинар оппозициясидан фарқ қилади. А.Мартине структурализмини
Прага структурализми каби функционал структурализм деб номлаш мумкин. У
32
глоссематиканинг формал ёки алгебраик структурализмидан фарқ қилади.
А.Мартине концепциясига мувофиқ ташқи омиллар жамоа (ёки унинг бир
қисми) учун махсус ҳисобланади. Тадқиқ этилаётган тил структурасига хос
бўлган хусусиятлар бунга кирмайди. (Мартине А. Принцип экономии в
фонетических изменениях, с.247.) Структурализм мантиғига мувофиқ
А.Мартине эволюциянинг ташқи омилларини ҳисобга
олиш зарурлигини
таъкидлабгина қолмасдан, улар ичидаги тилга оид ва тилдан ташқаридаги
омилларни фарқлашнинг ҳам фойдалилигини айтади. Тилга оид омиллар
деганда тилларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ омиллар тушунилган.
(Мартине А. Ўша манба, 249-бет.).
Тилдаги ўзгаришлар омилини тернар (уч томонлама) тасниф этиш
натижасида тилнинг иккиёқлама табиати равшанлашади: 1) тил структур-
семиотик ҳодиса; 2) тил ижтимоий вазифага эга бўлган ҳосила.
Д
А В С
Е
А – ҳар қандай ички структурал омил, бир вақтнинг ўзида тилнинг ички
омили (Д).
С – тилдан ташқаридаги омил.
Е – ташқи структурал омил.
В – тилнинг ички омиллари.
Юқоридаги уч омил оралиқ зоналарга эга: А – В ва В – С. А ва С омиллар
нисбатан аниқроқ фарқланса, В омиллар А ва С омиллар сирасида оралиқ
звенони ташкил этади.
Тил тарихи уч асоснинг мураккаб алоқадорлигида ўрганилади:
генотип,
Do'stlaringiz bilan baham: