1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


§ 2. Компаративистикадаги изланишлар



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

§ 2. Компаративистикадаги изланишлар 


 24 
Ҳар қандай фан тараққиётининг асосида инсоннинг билиш жараёнини 
ўстириш импульси ётади. Бунда умумий назарий ва тадқиқот методларини 
изоҳлаш муҳимдир. Бу икки йўл билан амалга оширилади: 1) назарий-
методологик 
комплексдаги 
интенсификация 
воситасида; 
2) 
мазкур 
комплексдаги экстенсификация воситасида. Бу воситалар тил тараққиётининг у 
ёки бу даврларида муҳимроқ ўрин тутади. 
Янги пайдо бўлган, ёш фанлар тараққиётининг дастлабки босқичларида 
интенсификация воситаларидан фойдаланиш табиий ҳол бўлса, муайян 
босқичга келиб экстенсификация воситаларидан фойдаланишга эҳтиёж 
туғилади. Бунда фанлараро алоқаларнинг чегара (туташган) зоналари фаннинг 
марказига айланади. Онтологик нуқтаи назардан турлича бўлган фанларнинг 
ўзаро чегаралари ҳам, бир фаннинг бўлимлари орасидаги чегаралар ҳам 
ўрганиш объектига айланади. (Рейвин А. Эволюция генетики. М., 1967, с.10). 
Компаративистика тарихида интенсификация ва экстенсификация 
усулларидан навбати билан фойдаланилгани ёки ҳар иккала усулдан бир 
вақтнинг ўзида фойдаланилганини кузатиш мумкин. Қиёсий-тарихий 
йўналишдаги Ҳинд-Европа тилшунослигининг дастлабки босқичларида 
(Р.К.Раск, Ф.Бопп, Я.Гримм, А.Х.Востоков) интенсификация усулидан 
фойдаланиш кўпроқ бўлган бўлса, А.Шлейхер концепциясида тил эволюцияси 
тушунчасини биологик йўл билан изоҳлашда интенсификация усулини 
экстенсификация усули билан қўшиб иш кўришга ҳаракат қилинганини 
кузатамиз. Компаративистика тарихида Шлейхер натурализмидан воз кечиш 
‘‘Ёш грамматикачилар” концепциясининг яратилишига олиб келди. Бу 
босқичда қиёсий тилшунослик соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар фанни 
янги 
сифат 
босқичига 
олиб 
чиқди. 
Компаративистика 
тарихида 
интенсификация усулидан фойдаланишнинг ёрқин мисоли сифатида ҳинд-
европа тилларидаги вокализм назариясини олиш мумкин. Бу назария Ф.де 
Соссюрнинг машҳур ‘‘Мемуар” асарида ёритилган бўлиб, унинг илдизларини 
Е.Куриловичнинг ларингал назарияси ва Э.Бенвенистнинг ҳинд-европа 
тилларидаги ўзак назариясидан топиш мумкин. Бу назария ҳозирги замон 
тилшунослигида ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. (Де Соссюр Ф. Мемуар о 
первоначальной системе гласных в индоевропейских языках. – В кн.: Де 
Соссюр Ф. Труды по языкознанию. М., 1977; Бенвенист Э. Индоевропейское 
именное словообразование. М., 1955, с.178-204; кейинги йилларда ларингал 
назарияга бағишланган ишлар: Keiler A.R. A phonological study of the Indo-
European larungeals. The Hague, 1970; Szemerenyi O. La theorie des larungeales de 
Saussure a Kurylowicz et a Benveniste. Essai de reevaluаtion. – BSL, 1973, 
t.68,fasc.1.). 
Тарихий тилшуносликка фонологик тамойилларни тадбиқ этиш ва 
диахрон фонологияни яратиш ишларининг бошида Е.Д.Поливанов ва 
Р.О.Якобсонлар турганлар.(Поливанов Е.Д. Факторы фонетической эволюции 
языка как трудового процесса. – Учен.зап. Института языка и литературы. Т.3. 
(Лингвистическая секция). М., 1928; Jakobson R. Prinzipien der historiscen 
Phonologie. – TCLP, 4,1931). ХХ асрнинг 60-80-йилларида тил тарихини 
ўрганишда қиёсий-генетик усулларнинг формал ва математик йўналишлари 


 25 
пайдо бўлди ҳамда компаративистикани генератив тилшунослик методлари 
билан қуроллантиришга ҳаракатлар бўлди. (Свадеш М. (глоттохронология 
ҳақидаги мақоласи) – Новое в лингвистике, вып.I.М., 1960; King R.D. Нistorical 
linguistics and generative grammar. Prentice-Hall, 1969; Linguistic change and 
generative theory. Bloomington, 1972; Sankoff D. Mathematical developments in 
lexicostatistic theory. – In.: Gurrent trends in linguistics, v.11. The Hague – Paris, 
1973; Hoenigswald N.M. Studies in formal historical linguistics. Dordrecht, 1973.). 
Ҳинд-Европа тилларидаги гуттурал товушларни анатолия тиллари билан 
қиёслаб ўрганиш натижасида уларнинг олдинги таснифи (centum, satеm)дан воз 
кечилди. (Иванов Вяч.В. Проблема языков centum и satәm. – ВЯ, 1998, №4). 
Турли системадаги тилларни қиёслаб ўрганиш натижасида Ҳинд-Европа 
тилларидаги гуттурал товушлар генезисини уч қаторга бўлиш тавсия этилди 
(Иллич-Свитыч В.М. Генезис индоевропейских рядов гуттуральных в свете 
данных внешнего сравнения. – В кн.: Проблемы сравнительной грамматики 
индоевропейских языков (тезисы докладов). М., 1964). 
Компаративистикада интенсификация усулини қўллаш лингвистик 
география соҳасида ҳам учрайди. (Иванов Вяч.В., Топоров В.Н. Постановка 
задачи реконструции текста и реконструкции знаковой системы. – В кн.: 
Структурная типология языков. М., 1966, с.16; Климов Г.А. Вопросы методики 
сравнительно-исторических исследований. М., 1973, с.71-80). 
Бир фанни унга яқин бўлган бошқа бир фан билан экстенсификация 
усулида ўрганиш тадқиқотнинг ягона интеграл методларини ишлаб чиқиш 
имконини беради. Тилшуносликда компаративистика билан типология 
орасидаги муносабатлар айнан шу тарздадир. Компаративистика билан 
типологиянинг тараққиёти доимо параллел бўлиб, эпистемика (назарий-
методологик комплекс)га ҳам, таксономияга ҳам яқинлашганлигини намоён 
этади. Шу ўринда яна А.Шлейхерни эсга оламиз. У тилларнинг морфологик 
типлари назариясини тилларнинг эволюцион назарияси билан бир ягона 
концепция доирасида бирлаштирган эди.
Славян тилларининг бошқа Ҳинд-Европа тиллари оиласида алоҳида тил 
гуруҳи сифатида “типологик фонди”ни аниқламоқчи бўлган тадқиқотчи 
муаммога икки томондан ёндашиши зарур: 1) тил системасига ташқаридан 
қараш (тайёр, ижтимоий ишланган шакл тарзида); 2) тил системасига 
ичкаридан қараш (тил эволюциясининг ҳосиласи сифатида). 
Ҳар иккала ёндашувда ҳам тадқиқот асосида қиёслаш ётади. Лекин 
тадқиқот истиқболлари турлича бўлади. Биринчи ёндашувда қиёслаш синхрон 
аспектда олиб борилса, иккинчи ёндашувда диахрон аспектда олиб борилади. 
Синхрон аспектда олиб борилган тадқиқотларда ўрганиш объекти 
сифатида у ёки бу фонологик ва семантик категориялар ҳамда уларнинг 
ифодаланиш воситалари танланади. Масалан, славян тиллари, бошқа Ҳинд-
Европа тилларидан фарқли ўлароқ, қуйидаги хусусиятларга эга: 
1) юмшоқ корреляция; 
2) келишиклар системасининг мураккаблиги даражаси; 
3) феълларнинг 
синтетик 
ва 
аналитик 
шакллари 
ўртасидаги 
муносабатлар. 


 26 
Бундай тадқиқотлар натижасида амалга оширилган тиллар таснифи 
синхрон-типологик тасниф дейилади. 
Агар тадқиқот диахрон аспектда олиб борилса, у ёки бу тиллар гуруҳига 
хос хусусиятларни аниқлаш мақсад қилиб қўйилади. Герман тилларининг 
фарқловчи белгиларини аниқлаш борасида А.Мейенинг иши маълум. (Мейе А. 
Основные особенности германской группы языков. М., 1952.). Мазкур белгилар 
муайян тил гуруҳининг диахрон типини аниқлашга ёрдам беради. 
Протосистемани типологик йўналишда трансформация қилиш типологик 
белгиларни аниқлашда қўл келади. Тилларни бу белгилар асосида таснифлаш 
генетик-типологик тасниф дейилади.
Дунё тилларини генеалогик тасниф қилиш уларни тил оилаларига бўлиш 
демакдир. Бунга эса индуктив таҳлил асосида эришилади. Тил гуруҳлари ва 
уларнинг муайян тил оилалари структурасида тутган ўрнини аниқлашда 
генетик-типологик тавсифларсиз иш кўриб бўлмайди. (Макаев Э.А. Синхрония 
и диахрония и вопросы реконструкции. – В кн.: О соотношении синхронного 
анализа и исторического изучения языков. М., 1960, с.149.). 
Диахрон аспектда олиб борилган қиёсий тадқиқотлар икки йўналишда 
бўлади: 1) ретроспектив йўналиш; 2) проспектив йўналиш. Ретроспектив 
йўналишда реконструкция қилиш билан шуғулланилади ва таксономик 
натижалар асосида тилларнинг генеалогик таснифи амалга оширилади. 
Проспектив йўналишда эса деконструкция билан шуғулланилади ва таксономик 
натижалар асосида генеалогик жиҳатдан тартибга солинган тилларнинг 
генетик-типологик таснифи амалга оширилади. Бунда генетик-типологик 
тасниф генеалогик таснифни тўлдиради. Генетик-типологик ёндашувни 
диахрон-типологик 
деб 
ҳам 
номлаш 
мумкин. 
Д.И.Эдельман 
ва 
В.С.Росторгуевалар бошчилигида тайёрланган жамоа монографиясида қадимги 
эрон ва авесто тиллари асосида эроний тилларнинг морфологик ва фонологик 
тектотиплари аниқланган. Морфологик тектотипни аниқлашда флективлик ва 
синтетизм асос қилиб олинган бўлса, фонологик тектотипни аниқлашда 
вокализм модели ва мураккаблашган консонантизм модели асос қилиб олинган. 
(Опыт историко-типологического исследования иранских языков, т.I. М., 1975). 
Аналитизмнинг ривожланиши барча Ҳинд-Европа тиллари учун умумий 
белги бўлса ҳам, герман тилларига нисбатан эрон тилларида у унча 
ривожланмаган. Морфологик тип эволюцияси жиҳатидан эрон ва славян 
гуруҳлари бир хилликка эга. (Greenberg J.H. The typological method. – In: Gurrent 
trends in linguistics, v.11. The Hague, 1973, P.183.). 
Барча генетик-типологик фарқларга қарамасдан, Ҳинд-Европа тиллари 
оиласи ўз морфологик типи ва синтактик қурилишига кўра флектив типда 
қолади. 
“Тарих” ва “эволюция” тушунчаларини фарқлашнинг онтологик нуқтаи 
назардан фойдалилиги ҳақида Ю.С.Степанов ҳам ёзган эди. (Степанов Ю.С. 
Исторические законы и исторические объяснения. – В кн.: Гипотеза в 
современной лингвистике. М., 1980, с.106.). Қардош тиллар структурасининг 
эволюциясини 
ўрганиш 
диахрон-типологик 
тилшуносликнинг 
асосий 


 27 
мақсадларидан бири ҳисобланади. (Гухман М.М. Историческая типология и 
проблема диахронических констант. М., 1981.). 
Диахрон-типологик тадқиқотлар фақат генеалогик жиҳатдан бир оилага 
кирувчи тилларнигина қамраб олмасдан, ноқардош тиллар тараққиётини ҳам 
ўрганиши мумкин. Е.Курилович типологик ўзгаришлардаги панхроник 
қонуниятларни аниқлаган (жамлик >кўплик, дезидератив>келаси замон ва ҳ.). 
[Курилович Е. О методах внутренней реконструкции. – Новое в лингвистике, 
вып.IV. М., 1965, с. 433.]. 
Генетик реконструкция архитипнинг моддий қурилишида қанчалик зарур 
бўлса, типологик реконструкция архитипнинг функционал хусусиятларини 
аниқлашда зарурдир.(Климов Г.А. К типологической реконструкции. – ВЯ, 
1980. №1.с.3.; Климов Г.А. Основы лингвистической компаративистики. М., 
1990; Виноградов В.А. Типологическая реконструкция. – В кн.: Сравнительно-
историческое изучение языков разных семей. Теория лингвистической 
реконструкции. М., 1988, с.157-180). 
Компаративистикадаги 
экстенсификацияга 
мисолларни 
Т.В.Гамкрелидзенинг ишларида ҳам кузатиш мумкин: “Морфологик 
системадаги, 
морфемалар 
модели 
структурасидаги 
ва 
синтагматик 
муносабатлардаги структур паралеллизм генетик реконструкция ва прототил 
реконструкциясини типологик қиёслашга имкон туғдиради”. (Гамкрелидзе Т.В. 
Лингвистическая типология и праязыковая реконструкция. – В кн.: 
Сравнительно-историческое изучение языков разных семей. Теория 
лингвистической реконструкции. М., 1988, с.145-157.). Т.В.Гамкрелидзенинг 
тадқиқоти протоҳинд ва протокартвел тиллари қиёсида олиб борилган. 
Натижада протоҳинд тилидаги консонантизм системасининг энг қадимги 
ҳолатини 
тавсифлашга 
эришган 
(“глоттал 
назария”). 
Бу 
билан 
Н.С.Трубецкойнинг машҳур тахминлари ўз тасдиғини топган (протоҳинд ва 
ҳозирги замон Шимолий Кавказ тиллари консонантизми ўртасидаги умумий 
белгилар ҳақида). [ Трубецкой Н.С. Мысли об индоевропейской проблеме. – 
ВЯ, 1958, №1, с.74-75]. 
Дунё тиллари тарихида конвергент ривожланишнинг босқичлари кўп 
бўлган ва улар бир-бирига туташ бўлган тиллар системасининг тарихий 
ўзгаришларини ўзида акс эттирган. (Вайнрайх У. О совместимости 
генеалогического родства и конвергентного развития. – Новое в лингвистике, 
вып.VI.М., 1972, с.507.). 
Тиллар тараққиётининг ҳозирги босқичида генеалогик оилаларни 
аниқлашда географик туташ тилларга хос умумий инновациялар бош омил 
ҳисобланади. 
Академик Б.А.Серебренниковнинг таъкидлашича, муайян изоглосса тил 
ареалларида бир хил тарқалмайди: айрим ўринларда ёрқин намоён бўлса, бошқа 
зоналарда у ёки бу даражада тарихий ўзгаришларни акс эттиради; айрим 
жойлар эса мазкур изоглоссанинг йўқолиш зонаси бўлиши мумкин. 
(Серебренников Б.А. К проблеме неоднородности изоглоссных явлений 
(парциальные различия и зоны затухания). – В кн.: Проблемы языкознания.
М., 1967, с.133.). 


 28 
Тил оиласи тарихий нуқтаи назардан ўтувчи категория: унга хос бўлган 
умумийлик, интенсивлик, ички алоқалар баъзан кучайиши, баъзан заифлашуви 
ва ҳатто йўқолиши мумкин. (Караулов Ю.Н., Нерознак В.П. Генетические и 
ареальные типы языковых общностей и их историческое развитие. – В кн.:
II Всесоюзная научная конференция по теоретическим вопросам языкознания. 
Диалектика развития языка (тезисы докладов). М., 1980.). 
У ёки бу тил ўз тарихининг турли даврларида у ёки бу белгисига кўра 
турли таксономик синфларга киритилиши мумкин. Масалан, инглиз тили 
грамматик род категориясининг мавжудлиги ва характерига кўра 3 тарихий 
даврда 3 хил синфга мансуб бўлган: энг қадимги даврларда род категорияси
3 га бўлинган; ўрта инглиз даврида турғун бўлмаган икки аъзоли квазирод 
системаси амал қилган; мазкур трансформация натижасида ҳозирги инглиз 
тили род категориясига эга бўлмаган системага айланган. 
Бошқа томондан олиб қаралганда, бир тил ҳар қандай синхрон ҳолатда 
типологик таснифнинг турли параметрлари асосида турли синфларга 
киритилиши мумкин. Ж.Гринберг лингвистик таснифнинг 3 турини кўрсатади: 
генетик, типологик ва ареал. (Greenberg J.H. Essays in linguistics. Chicago, 
1967,р.66.). 
Тилнинг тарихий тараққиёти структурал (типологик) ва функционал 
(социолингвистик) омилларга боғлиқ бўлиб, генетик омил ҳисобга олинмайди. 
Тил генетик тарихга эга бўлмайди. Унинг тарихи типологик ва функционал 
ҳолатларининг даврий изчиллигидир. У ёки бу тил ўз тарихий тараққиёти 
давомида синтетик типдан аналитик типга ўтиши мумкин. Ёки эргативликдан 
номинативликка ўтиши мумкин. Тарихан мавжуд тил ўз тараққиёт йўлида тил 
мақомини йўқотиб, бошқа тилнинг диалектига айланиши мумкин ёки бунинг 
акси. Лекин ҳеч қачон Ҳинд-Европа тиллари оиласидан чиқиб фин—угор ёки 
туркий тил бўлиб қолмайди. 
Тилнинг генетик мансублиги God-given truth бўлиб, унинг муайян 
структурал ва функционал ҳолати тарихий тараққиётнинг hocus-pocus идир. 
Тил табиатидаги икки хиллик (генетик ўзгармаслик ва структурал 
ўзгаришга мойиллик) компаративистикада экстенсификациянинг муҳимлигини 
кўрсатади. Яъни қиёсий-тарихий тилшунослик ҳозирги босқичда типологик 
лингвистика ва лингвистик универсалиялар билан бир бутунликни ташкил 
этади. 
Тилнинг ҳар қандай синхрон ҳолатида унинг ички структураси ва ташқи 
система орасида алоқадорлик бўлади. Тарихий аспектда ҳам бу ҳисобга 
олиниши керак. Тилнинг фақат ички структурасидаги ўзгаришларни ўрганиш 
диахрон тавсифни беради, лекин тарихий тавсифни бермайди. Демак, “тарих” 
тушунчаси “диахрония” тушунчасига нисбатан кенгроқ. Структурал-диахрон 
тадқиқотлар функционал-диахрон тадқиқотлар билан бир қаторда тарихий 
тадқиқотлар сирасига киради. Бунда ўрганиш объекти сифатида тилнинг 
мавжуд бўлишлик шакллари ва ижтимоий вазифаси олинади. Демак, 
функционал (социолингвистик) таҳлил билан генетик ва типологик 
таҳлилларнинг алоқадорлиги ҳисобга олинади. Натижада тилларни функционал 
тасниф қилишда генеалогик ва структур-типологик коррелятлар амал қилади. 


 29 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish