1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

 
Асосий қисм 
3-мавзу: ‘‘Типология методлари” 
Режа: 
1. Тиллардаги ўхшашликлар ва уларни тадқиқ этиш методлари. 
2. Қиёслаш – универсал лисоний усул сифатида. 
3. Типологик таҳлил тамойиллари. 
4. Структур семантиканинг айрим методлари. 
5. Вариантлар типологияси. 
Адабиётлар: 
А.: 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11, 12; Қ.: 6, 9, 10, 11. Билимни текшириш шакли: 
ақлий ҳужум. 
I. Тиллардаги ўхшашликлар ва уларни тадқиқ этиш методлари 
Типологик методларни ижтимоий муносабатлар соҳасида қўллаш 
мумкинлиги ҳақида гапирар экан, Ж.Мердок (G.P.Murdok. Tupologu in the 
area of social organization.”Men and cultures”.Philadelphiya, 1956, p.184.) икки 
ёки ундан ортиқ жамоалар ўртасида маданий аспектдаги ўхшашликлар 3 
сабаб билан изоҳланади дейди: миграцион, конвергенция ва диффузия. 
Миграция генетик қардошликни кўрсатади. Тобе бўлмаган конвергенция эса 
структурадаги ўхшашликни аниқлашга ёрдам беради. Диффузия икки ёки 
ундан ортиқ маданиятларнинг замон ва макондаги ўзаро таъсирини намоён 
этади. 
Тилшунослик, антропология сингари тиллар ўртасидаги ўхшашликни 
изоҳлашнинг 3 типи билан иш кўради: генетик, типологик ва ареал 
(Успенский Б.А. Проблема универсалий в языкознании. “Новое в 
лингвистике”. Вып.V. М., 1970. с.13.). Тилшунослик ўхшашликдаги ҳар 


 9 
учала типнинг бир-бирига нисбий мансуб эмаслигини аниқлаган бўлса-да, 
кўп вақтлардан бери “генетик ўхшашлик” – “типологик ўхшашлик” 
оппозициясидан фойдаланиб келмоқда. Мазкур оппозиция элементларининг 
бир-бирига нисбий мансуб эмаслиги дунёдаги кўпгина тиллар мисолида 
қуйидагича намоён бўлади: 2 та хусусият (генетик қардошлик; структурал 
ўхшашлик) билан намоён бўлувчи тўрт мантиқий имкониятда. 
Тилларнинг структурал ўхшашлиги тушунчаси нисбий бўлиб, инглиз ва 
рус тиллари структурал ўхшаш ва структурал фарқли хусусиятларга эга. 
Тиллар ўхшашлигининг барча типлари ўзаро икки қутбга бўлинади: 
биринчи қутбда генетик, структурал ва ареал жиҳатдан ҳеч қандай 
умумийликка эга бўлмаган тиллар турса, иккинчи қутбда генетик, 
структурал ва ареал жиҳатдан ўхшаш бўлган, лекин битта тилга мансуб 
шевалар туради. Генетик ёки ареал омиллар туфайли намоён бўладиган 
ўхшашликлар 
специфик 
ўхшашликлар 
дейилади. 
Лекин 
тиллар 
структурасидаги ўхшашлик тилларнинг илк қариндошлигига қарама-қарши 
қўйилмайди, балки унга хизмат қилади (R.Jakobson. Sur la theorie des affinites 
phonologiques entre les langues. “Selected writings”, v.I.s-Gravenhage, 
1962,p.236). Айнан шу ҳолат типологик ёндашувга универсаллик нуқтаи 
назаридан лингвистик таксономияни ўрганишга ёрдам беради. Кейинги 
йилларда типологиянинг универсаллиги дейилганда турли системадаги 
тилларни ўрганишнинг умумий тавсифига кирувчи қисм деб қаралмоқда. 
Универсал типологиянинг мазкур қисмлари тилларни генетик ва ареал 
хусусиятларига кўра ўрганишдир. (М.И.Бурлакова и др. Структурная 
типология и славянское языкознание. “Структурно-типологические 
исследования”. М., 1962. С.4; В.В.Иванов. Типология и сравнительно-
историческое языкознание. –ВЯ, 1958, №5; М.И.Лекомцева и др.Опыт 
построения фонологической типологии близкородственных языков. 
“Славянское языкознание”. М., 1963.С.424). Шу нуқтаи назардан олиб 
қараганимизда, 
ўхшашлик 
типлари 
шкаласининг 
ўзига 
хослик 
белгиларининг ўсиш даражасига қараб қуйидагича тузиш мумкин: 
типологик ўхшашликлар →ареал ўхшашликлар→генетик ўхшашликлар. 
Тиллар системаси ўртасидаги типологик ўхшашликлар структурал 
ўхшашликларнинг энг умумий тури ҳисобланади (J.H.Greenberg. Essay in 
linguistics. Chicago, 1967. First publ.,1957. p.66). 
Ареал ўхшашликларни аниқлашда макон ва замонда чекланишлар 
бўлади. Генетик ўхшашликларни излаш эса тилнинг барча сатҳларига 
мансуб бўлган жуда кўплаб белгиларни шакл ва маъно нуқтаи назаридан 
таққослашдир. Генетик ўхшашликлар ўз характери билан типологик ва ареал 
ўхшашликлардан тубдан фарқ қилади ва “ўзаро мосликлар” (corresрondense) 
номини олади. 
В.Аллен ареал ўхшашликларга нисбатан корреляция атамасини қўллашни 
тавсия этади.(W.S.Allen.Relationship in comparative linguistics. – TPS, 
1953.p.96.). 
Дунё тилларига хос бўлган универсалликни ўрганишнинг ҳар учала 
йўналиши (типологик, ареал, генетик) Р.О.Якобсон томонидан изоморфизм, 


 10 
ўзаро яқинлик (affinite) ва қардошлик (parente) деб номланган (Р.Якобсон. 
Типологические исследования и их вклад в сравнительно-историческое 
языкознание. “Новое в лингвистике”, вып. III.М., 1963. с.97.). 
Тиллар ўртасидаги ҳар қандай муносабатларни ифодаловчи умумий атама 
тарзида яқинлик (closeness, близость) атамасини қўллаш тавсия этилади. 
Тиллар ўртасидаги яқинликни функционал нуқтаи назардан ўрганган 
Л.Ельмслев ‘‘генетик қардошлик” билан “типологик қардошлик”ни 
фарқловчи белги сифатида қуйидагиларни кўрсатади: агар “генетик 
қардошлик” элемент ўртасидаги вазифага асосланса, “типологик 
қардошлик” категориялар ўртасидаги вазифага асосланади. 
Тиллараро яқинлик муносабатларини қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Қиёслаш 
Категориал элементлар асосида 
Унилатерал билатерал 
Яқинлик:ўхшашлик корреляция 
мувофиқлик 
Муносабат: изоморфизм Ўзаро яқинлик 
қардошлик 
Метод: типологик 
ареал 
генетик 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish