1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

 
 
2-мавзу: ‘‘Лингвистик типология” 
Режа: 
1. Тил тузилишининг муҳим белгиларини аниқлаш. 
2. Айрим олинган тиллар қурилишини ўрганиш. 
3. Ҳар томонлама таққослаш асосида аниқловчи ва умумлаштирувчи 
белгиларни топиш. 
Адабиётлар: 
А.: 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,18; Қ.: 6, 18. Билимни текшириш шакли: кластер. 
Лингвистик типология (юнонча typos – нусха, андаза, шакл, из ва logos 
– сўз, таълимот) – тиллар ўртасида генетик муносабатлардан қатъи назар, 
уларнинг тузилмавий ва функционал хусусиятларини қиёсий ўрганувчи 
тилшунослик соҳаси. Илмий жиҳатдан лингвистик типология тиллардаги 
фарқли ва ўхшаш аломатларни гуруҳларга, андозаларга ва типларга ажратиш 
йўли билан татбиқ этиш методи ҳисобланади. Вазифасига кўра функционал 
1
Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. –М., 1966.476-бет; Розенталь Д.Э., Теленкова М.А. 
Словарь-справочник лингвистических терминов. –М., 1976. 486-бет. 


 4 
(ижтимоий тилшунослик) ва структурал (тилнинг ички қурилиши ва 
таркиби) типология фарқланади. Тилларнинг морфологик (типологик) 
таснифи 
аморф 
(аффикслари 
бўлмаган), агглютинатив, 
флектив, 
полисинтетик тилларни уларнинг грамматик шакли (типи) асосида 
фарқлайди. Лингвистик типология эса бу тиллар гуруҳларидаги аломатларни 
категориялар ёки турли тузилмавий белгиларнинг лексик-семантик, 
фонологик, грамматик ва стилистик сатҳлардаги ифодаланиши сифатида 
тадқиқ этади ва, бинобарин, тилнинг ҳар бир сатҳига хос типология 
фарқланади. Тил типларининг ривожланиши ва қадимги тилларни 
реконструкция 
қилиш 
тарихий 
типологиянинг 
вазифасидир. 
Бу 
типологиянинг ичида (баъзан унга маънодош қўлланувчи) диахроник 
типология тиллардаги тузилмавий ўзгаришларни ўрганади. Тилларнинг 
ҳозирги ҳолатини қиёслаш синхроник типологияга тегишлидир. Лингвистик 
типология кенг миқёсда тиллар универсалиялари билан боғланади. 
Лингвистик 
типология 
тиллардаги 
хусусиятларнинг 
структурал 
қонуниятларини топишга интилса, тил универсалиялари бу аломатлар 
жаҳондаги қайси тилларда қандай тарқалишини ўрганади. 
Алишер Навоийнинг ‘‘Муҳокамат ул-луғатайн” асари лингвистик 
типологияга тегишли бўлиб, унда генетик жиҳатдан бир-биридан 
фарқланувчи тиллардаги семантика, қисман фонетика қиёсланган. Ҳозирги 
даврда икки ёки ундан ортиқ тилларни ўрганувчи қиёсий ёки чоғиштирма 
тилшунослик ҳам лингвистик типологияга асосланган. (Манба: Абдуазизов 
А. Лингвистик типология – Ўзбекистон миллий энциклопедияси.5-том.Т., 
2003, 279-бет). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish