1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


§ 4. Тилларнинг генеалогик таснифи



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

§ 4. Тилларнинг генеалогик таснифи. 
Тилларнинг генеалогик таснифи – тилларнинг келиб чиқиши ва 
қариндошлигини аниқлашга асосланган тасниф. Дастлабки, илк асос тилдан 
келиб чиққан тиллар ўзаро қариндош тиллар ҳисобланади (масалан, ҳозирги 20 
дан ортиқ туркий тиллар дастлабки қадимги туркий тилнинг, ҳозирги славян 
тиллари эса дастлабки умумславян тилининг макон ва замондаги 
вариантларидир). 
Тилларнинг генеалогик таснифи қиёсий-тарихий тилшунослик пайдо 
бўлгандан кейингина (19 аср) рўёбга чиқди. Бунда қариндош тиллар 
қариндошлик даражаларига қараб оилаларга (масалан, Ҳинд-Европа, фин-угор, 
туркий, сом-хом ва бошқа тиллар оилалари), бир оила доирасидаги яқин 
қариндош тиллар эса гуруҳ ва гуруҳчаларга (масалан, Ҳинд-Европа оиласининг 
славян гуруҳидаги шарқий славян тиллари гуруҳчаси ёки туркий тиллар 
оиласининг шарқий ва ғарбий гуруҳлари) бириктирилади. Оиладан каттароқ 
таснифий бирликлар (тил оилалари тўплами, макрооила ва бошқалар)ни 
аниқлаш, белгилашга уринишлар ҳам мавжуд. 
Тилларнинг генетик қариндошлиги тиллар ўртасидаги фонетик, 
грамматик ва лексик ўхшашликлар тизимини аниқлаш орқали белгиланади. 
Тиллар генеалогик таснифининг илк манбалари, асослари сифатида 
М.Кошғарийнинг туркий лаҳжа (тил)лар бўйича, бир қанча араб олимларининг 
сом тиллари бўйича изланишларини кўрсатиш мумкин. Тиллар генеалогик 
таснифида қариндош тиллар кичик гуруҳчаларга, гуруҳларга, оилаларга, баъзан 
эса ундан каттароқ бирликларга – макрооилаларга ёки тил формацияларига 
(масалан: урал-олтой тиллари) бирлаштирилади. (Қаранг: ностратик тиллар – 
И.П.). 
Тилларнинг генеалогик таснифига кўра, ўзбек тили туркий тиллар 
оиласининг шарқий гуруҳига, рус тили эса Ҳинд-Европа тиллари оиласининг 


 34 
славян гуруҳидаги шарқий славян гуруҳчасига мансуб. Аксарият тилларни 
генеалогик жиҳатдан тасниф қилиш ва уларни у ёки бу оилага киритиш 
кўпинча мунозарали бўлади. Масалан, кавказ тиллари оиласининг 
мавжудлигини ҳамма олимлар ҳам тан олган эмас. (Манба: Мадвалиев А. 
Тилларнинг генеалогик таснифи. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8 том. 
Т., 2004, 433-бет). 
Ностратик тиллар – тилларнинг тахмин қилинган макрооиласи. Ҳинд-
Европа, картвел, урал, дравид ва олтой тиллари оилаларини бирлаштиради. 
Ностратик тилларнинг генетик жиҳатдан қариндошлиги уларда генетик 
жиҳатдан тенг, ўхшаш кўплаб ўзак ва аффиксал морфемаларнинг (1000га яқин) 
мавжудлигидир. Ўзак морфемалар қатлами асосий луғат таркибидаги ўзаклар 
бўлиб, тана аъзолари, қариндошлик муносабатлари, асосий табиат ҳодисалари, 
ҳайвон ва ўсимликлар номлари, оддий ҳаракат ва жараёнлар, асосий 
хусусиятларни (уларнинг номларини) қамраб олади. Генетик жиҳатдан умумий, 
тенг бўлган хусусиятлар грамматика ва фонетика соҳаларида ҳам кузатилади. 
Ностратик макрооилага кирувчи тиллар оилаларининг энг қадимги 
қариндошлиги ҳақидаги масала ана шу оилаларни қиёсий-тарихий 
ўрганишнинг илк даврида юзага келган. Дастлаб тил оилалари жуфт-жуфт 
қилиб қиёсланган. Бир жуфт эмас, балки бир қанча (яъни урал-олтой, Ҳинд-
Европа, сом-хом) тил оилаларининг қариндошлиги ҳақидаги қоидани биринчи 
марта даниялик тилшунос Х.Педерсен таърифлаб берган. 
Мазкур масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар ва матераилларни тўплаш 
ҳамда қадимги ностратик тилни, яъни боботилни тиклаш ХХ асрнинг 70-
йилларида биринчи марта рус олими В.М.Иллич-Свитич томонидан амалга 
оширилган. (Манба: Пўлатов И.П. Ностратик тиллар. – Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси, 6-том. Т., 2003, 401-бет). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish