1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


-мавзу: “Тилларнинг морфологик (типологик) таснифи”



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

5-мавзу: “Тилларнинг морфологик (типологик) таснифи” 
Режа: 
1. Тилларни грамматик шакл ҳосил қилиш усулларида фарқ қилишига кўра 
гуруҳларга ажратиш. 
2. Аморф (ўзак) тиллар ҳақида. 
3. Агглютинатив тиллар ҳақида. 
4. Флектив тиллар ҳақида. 
5. Полисинтетик тиллар ҳақида. 
Адабиётлар: А.: 2; Қ.: 8,12,13,14,15,16,17. 
Билимни текшириш шакли: бумеранг. 
Тилларнинг морфологик таснифи эса типологик ва грамматик 
хусусиятларга асосланади. У ўзгармас луғавий бирликларга эга бўлган 
тиллар ҳамда ўзаро бирикиб, ўзгаришларга учровчи луғавий бирликлари 
бўлган тилларни қиёслаш асосида пайдо бўлган. Немис олими А.В.Шлегель 
тиллар таснифининг ушбу принципини тилларни грамматик қурилишли 
тиллар ва грамматик қурилишсиз тилларга ажратган ҳолда ривожлантирди. 
Тилларни аморф тиллар, агглютинатив тиллар, флектив тиллар ва 
полисинтетик тилларга ажратиш ҳам шу таснифга асосланади. Мазкур 
турларнинг бирортаси соф ҳолда учрамайди: дунёдаги барча тилларнинг 


 35 
хусусиятлари биридан иккинчисига ўтувчан характерга эга. Немис олими 
Г.Штейнталь, австриялик Ф.Мистели ва америкалик Э.Сепирнинг 19 асрда 
морфологик (типологик) таснифни такомиллаштириш йўлидаги уринишлари 
бирмунча содда, умумий тарзда бўлган. (Манба: Мадвалиев А. Тиллар 
таснифи. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8-том. Т., 2004, 433-бет). 
Тилларнинг морфологик (типологик) таснифи – тилларни грамматик 
шакл ҳосил қилиш усулларида фарқ қилишига кўра гуруҳларга ажратиш; 
тилларни типологик таснифлашнинг бир тури. Бу таснифга кўра тилларнинг 
қуйидаги турлари ажратилади: аморф (ўзак) тиллар, агглютинатив тиллар, 
флектив тиллар, полисинтетик тиллар. 
Аморф тиллар (юнонча (amorphos – шаклсиз) – аффикслар билан сўз 
ясалиши ва сўз ўзгариши бўлмаган тиллар. Сўзлараро грамматик алоқа 
битишув ёки ёрдамчи сўзлар воситасида юзага чиқади. Амалда аморф 
тиллар камчиликни ташкил этади, аммо барча тилларда унга хос унсурлар 
учрайди (масалан, Ҳинд-Европа, туркий, фин-угор ва ҳ.к.). Аморф тилларга 
энг яқин тиллар – хитой, вьетнам, эве ва б. Амофр тилларда мустақил сўзлар 
ёрдамчи сўз вазифасида ҳам келади. Масалан, хитой тилида гэ (арава), шонг 
(уст) сўзлари қўшилиб, гэшонг (араванинг усти ёки арава устида) ҳосил 
бўлади. Бу хусусият тибет-бирма тилларида кучли. Аморф (ўзак) тиллар, 
масалан: хитой, банама, аннам, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари 
халқларининг кўпгина тиллари. Бу тилларнинг луғат таркиби, асосан, бир 
бўғинли сўз-ўзаклардан иборат бўлиб, уларда турланиш, тусланиш 
хусусиятлари йўқ. Шу боис ушбу тилларда сўз ясовчи аффикслар, ёрдамчи 
сўзлар вазифасини бажарувчи юкламаларгина мавжуд. Ўзак тилларда сўз 
тартиби муҳим аҳамият касб этади. 
Агглютинатив тиллар (лотинча agglutino – қўшилиш) – сўз ўзаги ёки 
негизига қўшимчалар қўшилиши (уланиши) натижасида янги сўзлар ҳосил 
бўлувчи тиллар. Агглютинатив тилларда сўзнинг ўзак ёки асосини 
ўзгартмаган ҳолда қўшимчалар қўшиш билан маълум сўз ва шакл ясалади, 
ҳар бир қўшимча муайян маъно ва вазифа билан қатнашади. 
Агглютинатив тиллар (туркий, банту, мўғул, фин-угор тиллари)да сўзлар 
ўзак ва унга бирикиб келадиган аффикслардан иборат бўлади ҳамда сўзнинг 
морфологик тузилиши (ўзак ва аффикс) аниқ ажралиб туради. Бунда ҳар бир 
аффикс бир маъно, вазифа билан қатнашади. Масалан: туркий тилларда, 
жумладан, ўзбек тилида ясама сўзлар ва сўз шакллари асосга муайян 
изчиллик билан аффикслар қўшиш орқали ҳосил қилинади ва бунда 
аффиксларнинг ҳар бири ўз маъноси билан қатнашади: тер-им-чи-лар-имиз-
га. 
Флектив тиллар аффиксларнинг ўзак билан бирикиб, унга сингиб кетиши 
билан тавсифланади. Бундай тилларда грамматик маънолар флексия йўли 
билан ифодаланади: масалан, араб тилида китоб (бирлик) – кутуб (кўплик) 
ёки рус тилида друг (бирлик) – друзья (кўплик), уларга Ҳинд-Европа ва сом 
тиллари оилалари киради. Флектив тиллар синтетик ва аналитик тилларга 
ҳам ажратилади. Синтетик тилларда грамматик маънолар (гапда сўзларнинг 
ўзаро муносабати) шакл ясовчи аффикслар воситасида ифодаланади 


 36 
(масалан, рус, немис тиллари). Аналитик тилларда эса грамматик маънолар 
сўз шакллари (шакл ясовчи қўшимчалар) воситасида эмас, балки ёрдамчи 
сўзлар, сўз тартиби, оҳанг ёрдамида ифодаланади (масалан, инглиз, француз, 
испан тиллари). (Манба: Мадраҳимов И.С. Тилларнинг морфологик 
(типологик) таснифи. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8-том. Т., 2004, 
433-бет). 
Флектив тиллар – грамматик, баъзан лексик маънолар флексия йўли 
билан ифодаланадиган тиллар; лингвистик типология, тилларнинг 
морфологик таснифидаги асосий тушунчалардан бири. Флектив тиллар 
тушунчаси 1809 йили немис олими Ф.Шлегель томонидан фанга 
киритилган. У сом тиллари, грузин тили ва баъзи Ҳинд-Европа тилларини 
флектив тиллар қаторига киритади. Флектив тиллар иккита, одатда, ўзаро 
келишувчи ички ва ташқи флексияли гуруҳларга бўлинади. 
Ташқи флексия (фузия – асос билан аффиксни ажратиш, фарқлаш қийин 
бўлган ҳолат) аффикслардан фарқли равишда, кўп маънолилик [масалан, 
“рук-ой” шаклидаги “-ой” морфемаси бир пайтнинг ўзида жинс (женский), 
сон (бирлик) ва келишик (творительный) маъноларини ифодалайди], 
шунингдек, асос билан маҳкам боғланганлик хусусиятлари билан ажралиб 
туради. 
Ички флексияда морфема таркибидаги унлиларнинг шартланмаган ўрин 
алмашинуви грамматик маънога эга бўлади: немис тилида geht – бормоқда, 
ging – борди, der Gang -- бориш; араб тилида qatala -- (у) ўлдирди, qutila -- 
ўлдирилган, qattol -- ўлдирувчи ва ш.к. Ички флексия механизми, айниқса, 
феъл морфологиясида, сом тилларининг феъл туркумида яққол намоён 
бўлади. Флексия тилда аксар ҳолларда маъно ифодалашнинг бошқа 
воситалари билан бириккан ҳолда бўлади. (Манба: Пўлатов И.П. Флектив 
тиллар. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9-том. Т., 2005, 268-бет). 
Синтетик тиллар (юнонча synthetikos -- қўшилувчи, бирикувчи) – 
тилларнинг бир қанча морфемалар (лексик, сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи), 
бинобарин, лексик ва грамматик маънолар бирлашадиган, қўшиладиган 
тиллар. Уларда синтетизмни – ичидаги грамматикани ифодаловчи усулларга 
ички флексия, аффиксация, сўз такрори, сўз қўшиш ва урғуни киритиш 
мумкин. Масалан, ўзбек тилидаги “ишчиларга” сўз шакли синтетик ҳолатда 
бўлиб, унда ҳам лексик (иш ва –чи), ҳам грамматик (-лар ва –га) маънолар 
ифодаланган. Синтетик тиллар синтетизмнинг бор-йўқлиги жиҳатидан 
аналитик тилларга, ортиқ-камлиги жиҳатидан полисинтетик тилларга қарши 
қўйилади. Лекин синтетик тиллар билан аналитик тиллар орасига қатъий 
чегара қўйиб бўлмайди, чунки синтетик тиллар маълум даражада аналитик 
усул воситаларидан, аналитик тиллар эса синтетик усул воситаларидан 
фойдаланади. Синтетик тиллар флектив ва агглютинатив тилларни ўз ичига 
олади. Қадимги ёзувли Ҳинд-Европа тилларидан санскрит, қадимги Юнон, 
лотин, қадимги славян тиллари, ҳозирги рус, литва, немис тиллари соф, 
намунали синтетик тил ҳисобланади; туркий, мўғул, сом, фин-угор тиллари 
ҳам кўплаб синтетик шаклларга эга бўлса-да, уларда бир қатор аналитизм 


 37 
белгилари ҳам учрайди. (Манба: Пўлатов И.П. Синтетик тиллар. – 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-том. Т., 2004, 634-бет). 
Аналитик тиллар – тиллар тури. Грамматик маънолар (сўзлар 
муносабати) шакл ясовчи аффикслар ёрдамида эмас, балки ёрдамчи сўзлар, 
сўз тартиби ва интонация воситасида ифодаланади. Инглиз, француз, испан, 
янги форс тиллари аналитик тиллар ҳисобланади. Шунингдек, Ҳинд-Европа 
оиласидаги бошқа тилларда ҳам уларнинг аломатлари мавжуд. (Манба:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 1-том, Т., 2000, 305-бет). 
Полисинтетик тиллар – синтетик тилларнинг тури. Асосий нутқ бирлиги 
сўз-гапдир. Бундай тилларда барча грамматик маънолар, одатда, 
морфемалари давомли кетма-кет жойлашган сўз таркибида берилади. 
Полисинтетик тиллар, асосан, эргатив қурилишга (гапда иш - ҳаракат 
бажарувчиси ҳамда объектининг алоҳида махсус келишикда бўлишидан 
иборат синтактик тузилма) эга бўлган чукча-камчатка, эскимос-алеут, абхаз-
адигей тиллари, шунингдек, Шимолий ва Марказий Америкадаги кўплаб 
индейс тилларидир. Аффиксларнинг энг кўп миқдордаги тизмаси (шахс, сон, 
замон, майл, ҳаракат усули ва бошқаларни ифодаловчи қўшимчалар) феъл 
сўз шаклида учрайди. Феъл сўз шакли полисинтетик тилларда, одатда, тўлиқ 
гап мазмунини англатади. Масалан, чукча тилида “мыт – вины – эквет – 
ыркын” феъл сўз шакли “биз тўрларни қўриқлаяпмиз” деган маънони 
билдиради. (Манба: Пўлатов И.П. Полисинтетик тиллар. – Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси. 7-том. Т., 2004, 129-бет). 
Тасниф этилган тиллар орасига қатъий чегара қўйиб бўлмайди, чунки бир 
тилда учрайдиган айрим тил ҳодисалари бошқаларида ҳам учраб қолиши 
мумкин. Масалан, Океания тилларини ҳам аморф тиллар, ҳам агглютинатив 
тиллар сифатида тавсифлаш мумкин. 
Тилларнинг морфологик (типологик) таснифи дунё тилларини муайян 
морфологик хусусиятларига кўра гуруҳлаш, уларнинг умумий чизмасини 
яратиш жиҳатларидан муҳим, шу боис у ҳозир ҳам ўз эътиборини 
йўқотмаган. (Манба: Мадраҳимов И.С. Тилларнинг морфологик (типологик) 
таснифи. – Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 8-том. Т., 2004, 433-бет). 
Тиллар таснифининг учинчи хили – ареал ёки географик тасниф ҳам 
мавжуд. Бу тасниф мазкур икки таснифга (генеалогик ва типологик) 
нисбатан қўшимча, ёрдамчи мавқеда бўлиб, тилларнинг ёки бир тил 
доирасидаги лаҳжа ва шеваларнинг географик жойлашувидан келиб чиқади. 
Лингвистик география, диалектография – диалектологиянинг бир бўлими, 
унда лаҳжа ва шеваларга хос лисоний унсурлар ва ҳодисаларнинг ҳудудий 
тарқалиши ўрганилади. Лингвистик география маълум ҳудудда тарқалган 
тил ҳодисалари (товушлар, грамматик шакллар, сўзлар)ни аниқлайди, 
ҳудудий тил хусусиятларини халқ тарихи, тил тарихи билан боғлиқ ҳолда 
қиёслаб, тушунтириб, маълум тил ҳодисаларининг ўрни ва тарқалиш 
чегарасини атлас ва хариталар орқали ифодалайди. Харита ҳам, атлас ҳам 
лингвистик географиянинг ифода воситаси бўлиб, унинг асосий мақсади 
тилнинг тараққиёт қонуниятлари ва йўлларини, аниқ бир лаҳжанинг пайдо 
бўлиши 
ва 
мавжудлигининг 
сабабларини, 
шунингдек, 
шева 


 38 
хусусиятларининг адабий тилга бўлган муносабати ва ўзаро муносабати 
масалаларини тушунтириб беришдир. Лингвистик география 19 асрнинг 
ўрталарида пайдо бўлди. Ўзбекистонда эса лингвогеографик усулда 
шеваларни ўрганиш 1940-йилларда бошланган.(Манба: Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси.5-том. Т., 2003, 279-бет). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish