1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

Фразадаги урғу 
Фразадаги урғу ёки гап урғуси ўз табиатига кўра мусиқий ёки тоник 
урғудир. Бу урғу гап, сўз бирикмаси, шунингдек, мураккаб иборалар 
таркибидаги бирор сўз маъносини мантиқий ажратиб кўрсатиш воситаси 
ҳисобланади. У ёки бу ифоданинг мантиқий мусиқийлиги ритмик бирликни 
ҳосил қилади. У мантиқий паузалар билан бир неча ритмик бирликларга 
бўлинади. Мазкур ритмик бирликлар қўшимча, 2-даражали мантиқий урғуга 
эга бўлади. 
Оҳанг ва фразадаги урғу туркий тиллар фонетикасининг энг кам 
ўрганилган масалаларидан биридир. Мавжуд тадқиқотлар туркий 
тиллардаги гап ва сўз бирикмаси структурасининг мантиқий – ритмик ва 
интонацион хусусиятлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилишимизга имкон 
бермайди. (Каскаров М.Г., Аралбаев Ж.А. Об изучении интонации 
казахского языка. – В кн.: Фонетика казахского языка. Алма-Ата, 1969; 
Калиев Ж.К. К вопросу об интонации вопросительных предложений. – В кн.: 
Фонетика казахского языка. Алма-Ата, 1969; Туркенбаев Н.У. Об интонации 
вопросительных предложений. – В кн.: Фонетика казахского языка. Алма – 
Ата, 1969.). 
Туркий тилларда ифоданинг интонацион структураси ва фразадаги урғу 
сўз, сўз бирикмаси ва гапнинг мантиқий, грамматик ва фонетик структураси 
билан чамбарчас боғлиқ. 
ХХ аср рус тилшунослигида оҳанг ва фразадаги урғу муаммолари билан 
француз ва рус тиллари материалида Л.В.Шчерба шуғулланган. (Щерба 
Л.В.Фонетика французского языка. М., 1948.). У оҳанг ва фразадаги 
урғунинг мураккаб табиатини ўрганиб, уни кучли урғу ва айни пайтда 
мусиқий урғу деб номлайди. Фразанинг ритмик структурасини таҳлил этар 
экан уни ритмик қисмлар ёки синтагмаларга бўлади. Синтагмалар маъно 
жиҳатидан тугалланган бўлади. “Синтагма – бу фонетик бирлик. У ягона 
мантиқий бутунликни акс эттиради ва нутқ жараёнидаги фикр яхлитлигини 
ифодалайди. У бир ритмик гуруҳни ёки бир қатор ритмик гуруҳларни 
ташкил этиши мумкин”. (Л.В.Шчерба, ўша манба). 
Кейинчалик Л.В.Шчербанинг синтагмалар назарияси В.В.Виноградов 
томонидан танқид қилинди (Виноградов В.В. Общелингвистические и 
грамматические взгляды акад.Л.В.Щербы. – В кн.: Памяти акад.Л.В.Щербы. 
Л., 1951). Унинг фикрича, фразанинг мазмун томони билан унинг ритмик 
структураси ўртасидаги муносабат яхши очилмаган. 
Ҳозирги замон туркий тилларида оҳанг ва фразадаги урғу нима? 
Уларнинг гап структурасига муносабати қандай? 
Туркий тилларда гап структураси икки зонага бўлинади: эга зонаси ва 
кесим зонаси. Ҳар бир зона, ўз навбатида, синтактик бирликлар – 
синтагмаларни ҳосил қилади. Синтагмалар эга ёки кесимга мансуб бўлган 
турли типдаги сўз бирикмаларидир. Синтагмалар гапнинг конструктив 
бўлакларини ташкил этади. Синтагмаларнинг ўрни инверсия ҳолатида 
ўзгариши мумкин. Лекин уларнинг гап таркибидаги ўрни асосий гап 


 48 
бўлакларига бўлган муносабатларига боғлиқ бўлмайди. Ҳар бир синтагма 
битта аниқланмиш ва битта ёки бир нечта аниқловчилардан иборат бўлади. 
Аниқловчилар гапнинг конструктив бўлаклари ҳисобланмайдилар ва 
аниқланмишга тобе бўладилар. 
Шундай қилиб, оҳанг ёки мантиқий мусиқийликка эга бўлган фраза 
муайян муомала вазифасини бажаради ва ўзида мазмун мундарижаси ва 
интонацион структура бирлигини намоён этади.
Оҳанг ёки фразанинг мантиқий мусиқийлиги тоннинг мусиқий 
ҳаракатини намоён этади. Гапнинг мусиқий ҳаракати нутқ оқимида пайдо 
бўлади ва мазкур фразанинг мазмуни ва мундарижасидан келиб чиқади. 
Мантиқий мусиқийлик фразанинг мазмун-мундарижаси билан биргаликда 
ритмик ташкилланган бирликни ҳосил қилади. Ритмик ташкилланган бирлик 
мантиқий паузалар билан бир неча ритмик бирликларга бўлинади. Ритмик 
бирликларнинг ҳар бири ифода мақсадига кўра бош мантиқий урғуга ва 2-
даражали урғуга эга бўлади. 2-даражали урғунинг характери бош урғуга 
нисбатан тутган ўрнига боғлиқ бўлади. Бош урғу ёки апогей (энг юқори тон) 
билан, ёки перигей (энг паст тон) билан характерланади. 2-даражали урғулар 
мантиқий паузалар билан биргаликда чегараларга ажратувчи вазифани 
бажарадилар, яъни сўзларнинг бир ритмик гуруҳини бошқа ритмик гуруҳдан 
ажратади. 2-даражали урғулар бош мантиқий урғу билан биргаликда фразада 
ягона системани ташкил этади. Бу система мантиқий мусиқийлик чўққисини 
ифодалайди.
Кўпинча мантиқий паузалар билан чегараланган сўзларнинг ритмик 
гуруҳлари синтагмалар билан мослашади. Лекин бу мослик зарурий ҳол 
эмас. 
Логик паузалар нутқнинг мантиқий бўлиниши ва оҳангда муҳим роль 
ўйнайди. (Баскаков Н.А. Каракалпакский язык. М., 1952.т.II. С.115-126.). 
Бош мантиқий паузалар (II) нутқни нутқ звеноларига бўлади. Нутқ 
звенолари ягона ва бир бутун мантиқий мусиқийликни ташкил этади. 
Мантиқий мусиқийлик мазкур фикрни ифодалашда характерли бўлиб, битта 
бош мантиқий урғуга эга бўлади. 2-даражали мантиқий паузалар (I) нутқ 
звеноларини ритмик (ёки мусиқий-мантиқий) сўзлар гуруҳига бўлади. Бу 
гуруҳлар битта 2-даражали урғу билан бирлашади. Ритмик гуруҳлар ичида 
3-даражали мантиқий паузалар (¹) ҳам учрайди; улар кучсиз бўлиб, 2-
даражали урғуга бўйсунади. 
Ҳар бир фразанинг умумий мусиқий манзараси бош ва 2-даражали 
мантиқий урғуларнинг бўлинишига боғлиқ бўлади. Масалан: Вügÿn / sen¹ 
avylya вardyng ва? (асосий мантиқий оҳанг – сўроқ.). Унга ёндош эмоционал-
экспрессив бўёқлар – ажабланиш турлича оҳанглар билан ифодаланиши 
мумкин. Бу мантиқий урғунинг қайси гап бўлагига тушишига боғлиқ. 
Вügÿn sen avylya вardyng ва? 
Sen avylya вügÿn вardyng ва? 
Вügÿn avylya sen вardyng ва? 
Sen вügÿn avylya вardyng ва? 


 49 
Ҳар бир оҳанг ўзида бирламчи мантиқий-грамматик асосни ва иккиламчи, 
ёрдамчи интонацион эмоционал-экспрессив бўёқни сақлайди. 
Оҳангнинг 
бирламчи, 
асосий 
мантиқий 
мусиқийлик 
типлари 
қуйидагилар: 1) тасдиқ-дарак; 2) сўроқ; 3) ундов; 4) буйруқ. Буларнинг ҳар 
бири қўшимча оҳангга эга: а) бирлашиш; б) бўлиниш; в) қарама-қарши 
қўйиш; г) санаш ва ҳ. Ёки турлича модал муносабатларни ифодалайди: 
гумон, эҳтимоллик, тахмин, шарт, истак ва ҳ. 2-даражали эмоционал-
экспрессив оҳангга қуйидагилар киради: хурсандчилик, қайғу, ғам, 
зулмкорлик, ғазаб ва ҳ. (Манба: Баскаков Н.А. Историко-типологическая 
фонология тюркских языков. М., “Наука”, 1988. – 207 с.). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish