1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


-мавзу: “Туркий тиллар морфологиясини



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

7-мавзу: “Туркий тиллар морфологиясини
тарихий-типологик методда ўрганиш” 
Режа: 
1. Сўз туркумларини ўрганишнинг типологик тамойиллари. 
2. Сўзнинг морфологик структураси. 
3. Агглютинация механизми ва мустақил сўзларнинг грамматикализация 
жараёни. 
4. Ўзак ва аффиксал морфемаларнинг фонетик структураси. 
Адабиётлар: А.: 12, 14; Қ.: 1. 
Билимни текшириш шакли: ақлий ҳужум, тоифали шарҳ. 
§ 1. Сўз туркумларини ўрганишнинг типологик тамойиллари. 
Сўз туркумлари ва лексиканинг семантик синфлари. Мустақил маъноли 
сўз шакли лексик ва грамматик маънолар йиғиндисидан иборат бўлади. 
Лексемалар лексик маънолари ва грамматик маъноларига кўра тасниф 
қилинади. Грамматик маъноларга морфологик ва синтактик маънолар киради. 
Сўз туркумларини анъанавий семантик тасниф этишда уларнинг лексик 
маънолар бўйича яқинлиги ҳисобга олинади. ХХ асрнинг сўнгги чорагида рус 
ва чет эл тилшунослигида лексик семантикага оид тадқиқотлар кўпайди. 
Семантика тилнинг алоҳида соҳаси деб қараш пайдо бўлди. Унинг ўз 
қонуниятлари мавжудлиги аниқланди. Мазкур қонуниятлар синтактик ва 
морфологик қонуниятлардан фарқ қилиши таъкидланди. Семантиканинг 
автономлиги нейролингвистик тадқиқотларда ҳам кўзга ташланди. Лексикани 
семантик тасниф этишга мувофиқ предикат ва нопредикат лексика ажратилди. 
Предикатлар ўз навбатида биринчи ва иккинчи қаторга бўлинди. Шунингдек, 
актив ва статив предикатларга ажратилди. Бундай семантик синфлар “ботиний 
сўз туркумлари”(глубинные части речи) деб номланди.(Кибрик А.Е. и др. Опыт 
структурного описания арчинского языка. Т.1-3. М., 1977. т.1.с.19-20). 
Семантик синфлар анъанавий сўз туркумларига мос келмайди, лекин 
номувофиқлик абсолют эмас. Айрим корреляциялар кўзга ташланади. Масалан, 
ҳар қандай тилда ҳам исмлар синфи ҳақида гапирилганда унга муайян 
предметларни ифодаловчи лексемалар киритилади. Лекин бу синф фақат 
предметлар билангина чегараланиб қолмаслиги инобатга олинмайди. Шунинг 
учун ҳам сўз туркумлари системасининг семантик асослари масаласини махсус 
ўрганиш зарур. (Тестелец Я.Г. Наблюдения над семантикой оппозиций. 


 50 
“Имя/глагол” и “существительное /прилагательное’‘ (к постановке проблемы) – 
В кн.: Части речи. Теория и типология. М., 1990. с. 77-95.). 
Шуни таъкидлаш керакки, сўз туркумларини оддий тарзда тушуниш ва 
лексик маъносига кўра тасниф этиш нейролингвистик тадқиқотлар билан ҳам 
тасдиқланди. А.Р.Луриянинг эътироф этишича, ёш болалар ва афатиклар 
сўзларни сўз туркумлари бўйича эмас, лексик маънолари бўйича тасниф 
этадилар. Беморларга қайтадан сўз туркумлари ҳақида маълумот бериш зарур. 
Шундан кейин ҳам улар сўз туркумлари ўрнига семантик синфларни 
ажратадилар. Бундай тасниф сўз туркумлари таснифига мувофиқ келмайди. 
Бундай беморлар предметликни ифодаловчи отларни, актив феълларни осонлик 
билан аниқлайдилар, лекин озодлик – феъл ёки сифат, югуриш – феъл, ухламоқ 
– феъл эмас, дейдилар. Шунингдек, яшамоқ, ўлмоқ сўзларини қайси синфга 
киритишга қийналадилар. (Лурия А.Р. О патологии грамматических операций. 
– Исвестия АПН РСФСР. Вып.3. М.-Л., 1946. с. 71-73.). Бу кузатишлар 
семантик ва грамматик системаларнинг автономлигини кўрсатади. Беморларда 
семантикани қабул қилиш қобилияти сақланган, лекин уни грамматик аспектда 
қабул қилиш механизми анчагина бузилган бўлади. 
Семантик 
сўз 
туркумлари. 
Сўз 
туркумларини 
тасниф 
этиш 
тамойилларидан бири семантик тамойилдир. Бунда сўзлар синтактик 
вазифаларига мувофиқ тасниф этилади. Бундай ёндашув универсал бўлиб, 
типологик мақсадларга қулай ҳисобланади. Шу билан бирга, асосий синтактик 
тушунчалар турлича белгиланади ва ҳар доим ҳам қатъий бўлавермайди. 
Шунинг учун ҳам синтактик сўз туркумларини ажратишдан олдин асосий 
синтактик тушунчаларни аниқлаб олиш зарур. А.А.Холодович ва унинг 
мактаби тавсия этган синтактик концепция ҳозирги замон тилшунослигида кенг 
тарқалган. 
Дастлаб шуни таъкидлаш зарурки, синтактик вазифасига кўра сўзларни 
тасниф этиш уни синтаксема деб тушунилгандагина мумкин бўлади. 
Гапнинг синтактик структураси муайян семантик структурани намоён 
этади. Семантик структура эса ҳодисалар (вазиятлар, фактлар) ва уларнинг 
иштирокчиларидан иборат бўлади. Масалан, рус тилида Ваня бьет Петю 
гапининг семантик структураси бить воқелиги ва унинг икки қатнашчисидан 
иборат бўлади. Яблоко красное гапининг семантик структураси эса быть 
красным воқеаси ва унинг ягона қатнашчисидан иборат бўлади. Синтаксисда 
шундай стандарт структура акс этади: ҳаракат ва унинг иштирокчисидан 
иборат бўлган гап, яъни кесим ва гапнинг актант бўлаклари – эга ва 
тўлдирувчи. 
Синтактик сўз туркумлари семантика билан муайян корреляцияга эга, 
лекин уларни бир хилдаги мувофиқлик деб тушунмаслик керак. 
Морфологик сўз туркумлари. Анъанавий сўз туркумларини ажратиш 
қадимги грек ва лотин тилларининг морфологик белгиларига асосланган. 
Лексемаларнинг қатъий таснифи ҳам морфологик тамойил бўйича амалга 
оширилган. Бу таснифлардан воз кечишга ҳеч қандай асос йўқ. Фақат 
лексемаларнинг бошқа тип таснифлари сирасида морфологик тамойилнинг 
ўрнини аниқлаш зарур. 


 51 
Морфологик синфлар турлича ажратилган. Европа тилшунослиги 
анъаналарида морфологик тамойилга тор маънода ёндашилган бўлинса, 
қадимги грек, лотин ва рус тилларида сўз ўзгартирувчилар типининг 
ривожланганлиги ҳисобга олиниб, кенг маънода ёндашилган. Инглиз тили учун 
ҳам морфологик тамойилга тор ёндашув мос келмайди. Шунинг учун ҳам 
Америка тилшунослигида сўз туркумларини таснифлашда дистрибуцияга 
асосланилган. Тор ёндашув хитой ва япон тиллари учун ҳам тўғри келмайди. 
Морфологик тамойил кенг маънода қўлланганда, лексик бирликлар 
(асослар)нинг фақат аффикслар билангина эмас, бошқа ҳар қандай грамматик 
элементлар, жумладан, ёрдамчи сўзлар билан қўшилиши ҳам ҳисобга олинади. 
Морфологик тасниф кенг маънода тушунилганда, энг кичик деталларгача 
назардан қочирилмайди. Масалан, япон тилшунослигида лексемаларнинг 
ёрдамчи сўзлар билан қўшилиши ҳисобга олинганда, аниқ морфологик тасниф 
намоён бўлди.(С.Мартин тадқиқоти, 1975 йил). 
Мустақил сўзлар сирасида ўзгармас сўз туркумлари (сўз ўзгартирувчи 
аффиксларни олмайдиган сўз туркумлари)нинг бўлиши синтактик сўз 
туркумлари билан морфологик сўз туркумларининг ўзаро мувофиқ 
келмаслигини кўрсатади. Лекин айрим тилларда синтактик ва морфологик сўз 
туркумлари орасида муайян корреляциялар учрайди. Бу корреляциялар услубий 
характерга эга бўлади. И.Мешчаниновнинг эътироф этишича, “сўз туркумлари 
– морфологизацияга учраган гап бўлакларидир”. (Мещанинов И.И. Члены 
предложения и части речи. М.-Л., 1945.). Бу ҳақда Ж.Лайонз ҳам ёзган (Лайонз 
Дж. Введение в теорическую лингвистику. М., 1978). 
Айрим тилларда синтактик синфлар айрим морфологик синфлар билан 
мувофиқ келиши мумкин. Масалан, рус тилидаги отлар, феъллар, сифатлар; 
япон тилидаги отлар. (Манба: Алпатов В.М. Принципы типологического 
описания частей речи. – В кн.: Части речи. Теория и типология. М., 1990.
с.25-50.). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish