1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet53/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Иш ўрни қандай ташкил этилади. Иш ўрни деганда ўқув устахонаси ёки сехнинг алоҳида ишчи ихтиёрида бўлган ва у ишлаб чиқариш топшириғини бажаришида керак бўладиган жиҳоз, мослама, асбоб ва материалларнинг мақсадга мувофиқ ҳолда жойлаштирилган маълум қисми назарда тутилади. Одатда иш ўрни қуйидагиларни ўзига қамраб олади:

  1. ишчи фойдаланадиган меҳнат воситалари ўрнатилган, нормал ишлаш учун зарур бўлган майдон;

  2. иш бажариладиган жиҳозлар, механизм ва мосламалар;

  3. материал, ярим тайёр маҳсулот, тайёр маҳсулотлар, чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш учун махсус қурилмалар;

  4. асбоб-ускуналар, мосламалар ва техникага оид ҳужжатларни жойлаштириш ва сақлаш учун махсус қурилмалар;

  5. ҳар бир иш ўрнига мўлжалланган кўтарма-транспорт воситалари;

  6. нормал ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи қурилмалар.

ўқув устахоналарида ишлаш учун энг қулай шароит яратиш учун қуйидагилар бўлиши зарур:

  1. ҳавонинг ҳарорати қиш пайтида 15-16ºС дан паст бўлмаслиги, ёзда эса 20ºС дан ошмаслиги керак. Устахона биносида ҳаво алмашиниши табиий ёки сунъий равишда амалга оширилади.

  2. Устахона поли илиқ, юзаси тозалаш учун қулай, сирпанмайдиган бўлиши талаб этилади. Деворлар очиқ рангга, шип эса бинони яхшироқ ёритилиши учун оқ рангга бўялади.

ўқув устахоналари ва майдонлари билим юртида тайёрланадиган касб ва ихтисосликларга кўра меёрланади. Касб-ҳунар коллежлари ўқув устахоналарининг режалаштиришда қуйидаги умумий талабларга амал қилинади:

  • ўқув устахоналари машғулотларни амалий таълим дастурига мувофиқ ўтказишга мослаштирилган бўлиши керак;

  • Ҳар бир бўлим майдони ва асбоб-ускуналари миқдорига кўра ҳамда эгалланадиган касб, ихтисосликка мувофиқ 25-30 ёки 12-15 нафар талабалар гуруҳини бир вақтни ўзида ўқитишга мўлжалланади;

  • ўқув устахоналари гуруҳларни фронтал ўқитишга мўлжалланган бўлиши керак;

  • ўқув устахоналарида тайёрланадиган ҳар бир касб ва ихтисосликнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида бўлимлар, шунингдек асбоблар ва материаллар сақланадиган омборхона, механика бўлими ва ҳакозолар ташкил этилади;

  • Технологик жараён жиҳатидан боғлиқ бўлган бўлимларни бир-бирига яқинроқ жойлаштириш зарур;

  • Силлиқлайдиган, жилвирлайдиган ва чархлайдиган дастгоҳлар одатда алоҳида бинога ўрнатилади. Агар бунинг иложи бўлмаса, бундай дастгоҳлар устига ҳавони сўриб олувчи вентиляиця ўрнатилади;

  • Иш жараёнида кўп миқдорда газ, чанг ёки кучли шовқин чиқарадиган бўлимлар тўлиқ изоляция қилинади;

  • Устахоналар дастурнинг мазкур мавзуси ўрганилаётганда осиб ёки ўрнатилиб қўйиладиган керакли кўрсатмали қуроллар, жадваллар, ўқув ишлаб чиқариш ишларининг рўйхати билан таъминланади;

  • Устахона деворининг бир томонига гуруҳ талабаларига тегишли кўрсатгичлар ўрнатилади;

  • Устахонанинг барчага яхши кўринадиган жойига биринчи ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон солинган аптечка ва қайнатилиб совутилган сувли бак қўйилади;

  • Таҳсил олувчиларнинг иш ўрнидаги индивидуал асбоб-ускуналари кмоплекти ва зарур жиҳозлар учун махсус мосламалар бўлиши керак;

  • Устахонада тозалаш учун ишлатиладиган материаллар, қиринди, қипиқни йиғишга мўлжалланган қопқоқли яшик; уларни йиғиштириб олиш учун хокандоз, белкўрак, устахонани тартибга келтириш учун чўткалар бўлиши керак;

  • Устахонада ёнғинга қарши зарурий инвентар бўлиши шарт;

ўқув устахоналар таҳсил олувчилар ишлаб чиқариш таълими дастури талабларига мувофиқ топшириқларни бажаришлари учун зарур бўладиган, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган индивидуал ва оммавий фойдаланишга мўлжалланган асосий ва ёрдамчи ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.
ўқув устахонасига жиҳозларни жойлаштиришда қуйидагилар назарда тутилади:

  • ўқитувчи ўз иш ўрнида туриб, таҳсил олувчилар гуруҳига жамоавий йўл-йўриқ бериш имкониятини;

  • Таҳсил олувчиларнинг мақбул ишлари учун энг қулай ва ҳавфсиз шароитни;

Ишлаш, таъмирлаш вақтида шунингдек материаллар ташишда ҳар томондан келишнинг қулайлигини фақат ишчи турадиган дастгоҳ орасидан ўтиш жойларининг кенглиги 05-08 м, дастгоҳлар қатори орасидагитиш йўлининг кенглиги энг камида 1,2 м аравача, электрокар ва бошқа транспорт воситалари ўтадиган жойнинг кенглиги 2 м дан қилиб белгиланади. Ўқув устахонасидаги барча турдаги жиҳозларнинг хавфли жойлар тўр, кожухлар билан тўсиб қўйилади.
Ўқув устахонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш. Ўқув устахоналари материаллар, ярим-фабрикатлар, тайёрланган буюмлар сақланадиган ёрдамчи хоналарга эга бўлади. Бундай хоналар қуруқ, ёғоч поли, табиий ва мажбурий вентиляцияли, нормал табиий ва сунъий (иш ўрнида 100-150 люкс), ёритилган, ҳавосининг температураси қишда 14-16 0 С бўлиши ва ёзда 20 С дан ошмаслиги керак. Ёритгич сифатида кундузги лампадан фойдаланиш керак. Устахона деворлари текис, ёрқин рангга, шифти оқ ранга бўялиши керак. Мана буларнинг ҳаммаси хонанинг ёруғлигини оширади. Устахона анжомларининг турли қисмлари билан устахонанинг умумий фани ўртасида тўғри контрастликни вужудга келтиради.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish