1 - Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси”
фани ва унинг вазифаси
Reja:
Texnologiya fanini o'qitish metodikasi fanining mazmuni va fanning oldiga qo'yilgan maqsad va vazifalar.
Texnologiya fanini o’qitish metodikasi pedagogika sohasining tarmoqlaridan biri sifatida.
O’rta Osiyoda mehnat tarbiyasining tarkib topishi.
Buyuk mutafakkirlarning mehnat tarbiyasiga oid fikrlari
Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida texnologiya fanining tarixiy taraqqiyoti va istiqbollari
Tayanch iboralar: Texnologiya, fan, o’qitish, pedagogika, tarbiya, buyuk mutafakkirlar, mamalakatlar, tarixiy taraqqiyot
Талабаларни ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, бозор иқтисодиёти даврида таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва униамалга оширишга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур хис етиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдириболадиган шахс – меҳнат таълими ўқитувчиси сифатида шакллантиришдир. Шу билан биргаликда талабаларни умумий ўрта таълим мактабларининг «Меҳнат таълими» фанини ДТС талаблари асосида ташкил этиш ва ўқитиш, педагогика, психология ва махсус фанлардан олган билимларини мужассамлаштирган ҳолда таълим–тарбия жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш йўлларини бўлажак меҳнат таълим ўқитувчиларини мавзуга оид билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва уни ўқувчиларга ўқита олишдан иборат.
Меҳнат таълими методикаси фанида талабалар ўқитиш тамойиллари ва мазмуни, шакл ва методлари, меҳнат таълими йўналиши бўйича дастурлар мазмуни, меҳнат таълими дарслари ва дарсдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстириш, ўқув ва методик адабиётларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, дарсларни режалаштириш, меёрий ҳужжатларни юритиш, меҳнат таълими ўқув хоналарининг жихозланиши, педагогик амалиётнинг мақсади, вазифалари ва мазмуни, курс ишларини бажариш, ўқув–моддий техник база таҳлили, республика таълим маркази, ташхис маркази фаолияти билан танишадилар.
«Меҳнат таълими ўқитиш методикаси» фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
педагогик-психологик билимларни ўқувчиларда умуммеҳнат ва умумкасбий кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёнида тадбиқ этиш;
талабаларни умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанининг мақсад ва вазифалари, ўқув режасида тутган ўрни билан таништириш;
педагогик–психологик билимлар, бевосита танланган соҳаларга ва янги педагогик, ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни ҳал этиш;
меҳнат таълимини ўқитишни ташкил этиш ҳамда уни амалга ошириш методикасини ўргатиш;
меҳнат таълимида қўлланиладиган дидактик тамойиллар, меҳнат таълимида ўқитиш методлари ва шаклларини ўргатиш;
меҳнат таълими дарсларини ташкил қилишни, режалаштирувчи хужжатларни ишлаб чиқишни ва таҳлил қилишни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |