1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


«Таълим тўғрисидаги» Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастуриба меҳнат таълимига оид ғояларнинг акс эттирилиши



Download 2,03 Mb.
bet2/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

«Таълим тўғрисидаги» Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастуриба меҳнат таълимига оид ғояларнинг акс эттирилиши.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 9-сессияси 1997 йил 29-августда “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Бу қонун ва дастур таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, таълим соҳасини ривожлантириш йўлларини белгилаб берган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, давлат таълими стандарти ва ўқув режаси каби меъёрий ҳужжатларда бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришга қўйилган талаблар ўз аксини топган. Ушбу ҳужжатларда чуқур билимли, эркин фикрловчи, ўзида юксак инсоний фазилатларни мужассам этган баркамол шахсни тарбиялаш биринчи галдаги вазифа етиб белгиланган.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи;
давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари;
узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади;
фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи;
ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган меҳнат таълимининг мақсади ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблар билан таништириш, уларда дастлабки меҳнат кўникмалари ва малакаларини, меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнатсеварликни шакллантириш, уларни меҳнат ва касбларни қадрлашга, уларнинг аҳамиятини тушунишга ўргатиш, онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборат.
Меҳнат таълимининг вазифалари: турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш; халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш; механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлашни, технологик билим ва малакаларни, меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена қоидалари асосларини; ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари этиштириш ва этиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарув (менежерлик) унсурлари, ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириш ва ривожлантириб бориш; ўқувчиларни билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишисига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш; халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини, яшаш тарзини, анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўргатиш, улардан ўз амалий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш; янги ишлаб чиқариш ва ахборот технологиялари, янги техника, жиҳозларнинг қўлланилиши соҳаларини замонавий талаблар даражасида ҳамда жаҳон тажрибаларига мос ҳолда ўрганишларини таъминлаш; турли соҳаларга оид касбий фаолият турларида қўлланиладиган асбобускуналар, жиҳозлар, мосламалардан фойдаланишни ўргатиш; ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг қизиқиши, қобилияти, касбий м
Кадрлар тайёрлаш, таълим тизимини ўз ривожида шахснинг маданиятини шакллантириш, жамиятдаги ҳаётга мослашиш, касбий ва таълим дастурларини билиб танлаш ҳамда кейин ўзлаштириш, жамият, давлат,оила олдидаги ўз маъсулиятини англаб етувчи тўлақонли шахсни тарбиялаш учун ҳуқуқий, ташкилий, руҳий-педагогик шароитларни таъминлашга қаратилгандир. Бу борада умумтаълим мактаблари учун тайёрланадиган педагогларни, шу жумладан меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашни тубдан ўзгартириш заруратини келтириб чиқарди.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish