1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet12/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

Таълим ва тарбия бирлиги - таълим жараёнида ўқувчиларни тарбиялаш содир бўлади. Масалан: газламадан бирор буюмни бичишни ўргатишда, буюмни бичиш бўйича билимлар, кўникмалар ва малакалар ҳосил қилиш билан бирга газламадан тежамкорлик билан фойдаланшини ўргатиш билан иқтисодий тарбия шаклланади. Ёки тикув буюмига мослаб безаклар танлаб, сифатли тикишни ўргатиш билан ўқувчиларда бадиий тарбия, тикув машинасида ўтириб тикаётганда тикув машинасига қараш, созланган машина билан ишлаш, иш кийимига қараш, иш жойини батартиб бўлишига эътибор бериш орқали ахлоқий тарбия шаклланади. Касб таълими жараёнида ўтилаётган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Таълимнинг илмийлиги - бу тамойилни амалга ошириш ўқувчиларга илмий асосланган, тажрибада синалган, фаннинг энг янги ютуқларини ҳисобга олган техникавий маълумотларни етказишдир. Касб-ҳунар таълими ўқитувчиси ўқув устахоналаридаги маълумотларда соф илмий терминлардан фойдаланиши, фанда қабул қилинган рамзий белгилар, формулалар, ўлчамларни қўллаши лозим. Касб таълими жараёнида ўқувчилар ҳар хил материалларга ишлов бериш, андоза тайёрлаш, моделлаштириш ишларини бажарадилар. Бунда ўқувчиларда фақат кўникма ва малака ҳосил бўлиб қолмай, балки уларда ўрганаётган меҳнат операцияларининг илмий асослари ҳақида тушунчалар ҳосил бўлади. Масалан: бирор буюмни моделлаштириш учун ўқувчилар энг аввал моделлаш элементлари бўйича илмий маълумотга эга бўлиши керак.
Баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, касб таълими машғулотларида илмий асосларни ўқувчиларга узвий олиб бориш мақсадга мувофиқ. Табиий илмий қонуниятларга таянадиган маълумотларни баён қилиш зарур бўлиб қолади. Масалан: ўқувчиларга машинашунослик элементларини ўргатиш зарурияти туғилади. Бу вақтда "механизм", "машина" тушунчалари билан тикувчилик жиҳозлари фанини узвий боғлаб олиб бориш имконини беради.
Таълимда тизимлилик ва изчиллик - тизимлилик ва изчиллик таълимда маълум мантиқий изчиллик бўлиш зарурлигини билдиради, чунки билимлар ворислик характерига эга. Улар ўзидан олдинги материалига асосланади. билим олишдаги тизимлилик назария ва амалиёт билан боғлиқ бўлган хилма-хил усулларни қўллашни тақозо этади. Чунончи: а) олинаётган билим билан ўқувчиларнинг шахсий тажрибаси ва кузатишларининг алоқаси; б) назария билан амалиётнинг алоқаси (корхоналарга экскурсия); в) турли масалаларни ҳал қилиш, назарий ҳамда амалий характердаги вазифаларни бажариш, технологик ҳужжатларни ишлаб чиқариш; г) корхоналарда, қурилишларда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш амалиёти.
Билимларни тизимли баён қилиш ўқув материалини қисмларга бўлиб ўрганиш яъни материални ўтилган материал билан боғлаш, асосийларини ажратиш, ўқувчиларни таҳлил қилишга ўргатиш, ўрганилганларни тизимга солиб умумлаштириш демакдир. билимларни мавзулар ва фанлар бўйича тизимга солиш учун катта-катта бўлимлар ва алоҳида фанлар бўйича такрорлаш, ўқувчилар билими, малака ва кўникмаларини бутун ўқув йили давомида мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш зарур. Ҳар бир ўқув фани ичидаги алоқалар тизими билан бир қаторда қуйидаги ҳолларда фойдаланиладиган фанлараро алоқани таъминлаш лозим.
Материал баёнидаги, малака ва кўникмаларни эгаллашдаги изчиллик ўқув фани ҳамда ўқув жараёнининг мантиқидан келиб чиқади. Агар ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларни қатъий изчиллик асосида эгалласалар улардан осон ва енгил фойдалана биладилар, унутганларини қайта есга тушира оладилар. Ўқувчиларга ишлаб чиқариш таълими бериш жараёнида ўрганилаётганларни тизимлаштириш яъни ўрганилган операциялар, иш турлари ўртасида зарурий алоқа ўрнатиш лозим.
Бу тизимлилик ва изчиллик ишлаб чиқариш таълими дастурининг операцион комплекс қурилиш тизими билан илгари ўзлаштирилган операциялар асосида янги операцияларни ўрганиш ўқув ишлаб чиқариш вазифаларни тўғри танлаш билан таъминланади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish