Мавзу юзасидан саволлар:
1. Психологиянинг фанлар тизими тутган ўрни қандай?
2. А.В.Петровский психология соҳаларини қандай тасниф қилган?
3. Психологиянинг асосий тамойилларини изоҳланг?
4. Психиканинг асосий тамойиллари?
Тавсия этилаётган адабиётлар рўихати.
Умумий психология. Жамоа томонидан тайёрланган. Т., "Ўқигувчи", 1992 й
Л.П. Хохлопова.Талабалар учун психологиядан топшириқлар. Т., “Ўқитувчи”, 1992 й
Бўри Зиёмуҳамемедов. Экология ва маънавият. Т. 1997 йил;
Э.Ғозиев. Психология. Г., "Ўқитувчи", 1994 йил;
Э.Ғозиев. Олий мактаб психологияси. Тошкент, 1997 йил.
ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ТАРМОҚЛАРИ
Режа:
Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши
Аниқ фаолият турларини ўрганувчи психология соҳалари.
Ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи психология соҳалари.
Шахс ва жамиятга бўлган муносабатни ўрганувчи психология соҳалари.
Таянч иборалар: патопсихология, муҳандислик психологияси, психик ривожланиш диагностикаси, генетик усул, ёш психологияси,акмеология
ХХ асрда психология ўзининг энг мухим муаммоларини тадкик қилишнинг илмий асосларини яратиш даврига киришди. Ҳозирги вактда психология ўзи ўрганадиган алоҳида предметга, ўзининг алоҳида вазифаларига, ўзининг махсус тадқиқод методларига эгадир; унинг психологик муассасалари тармоги, журналлари ва ихтисослаштирилган китоб нашриётлари мавжуд. Мунтазам равишда халқаро психологик конгресслар ўтказилиб туради, психологик илмий уюшмаларга ва жамиятларга бирлашмокдалар. Ҳозирги вактда психологиянинг киши ҳакидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги ахамиятини ҳамма тан олмокда.
Кундалик турмуш психологияси-ҳолат, вазият, муносабат, қарашлар, қадриятлар, анъаналар, тажрибаларга боғлиқлиги ҳақида тушуниши мумкин.
Илмий психология - муайян методлар, воситалар, услублар усуллар, операциялар ёрдамида маълумот тўплаш ва уларни умумлаштиришга интилиш, изланаётган объектнинг хусусияти, ҳолати, муносабати, боғланиши илмий тушунчалар, таърифлар, қонуниятлар, психологик механизмларни кашф қилишга ҳаракат қилади.
Исломда ҳам инсон руҳия тарбияси ҳақида ҳам жуда кўп таъкидлаб ўтилган. Одамлар чиройли хулқ ила муомала қилиш одоби ҳадисларда келтирилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари «Руҳий тарбия» асарининг “Хулқланиш” 3 –жузида кўришимиз мумкин. Термизий ривояти: “Ассаламу қаблал каллами” яъни “Аввал салом, кейин калом”.
Психология кўплаб фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб бормоқда. Фанлар орасидаги боғлиқликлар психологиянинг фанлар тизимидаги ўрнини белгилаб беради. Бизга маълумки, мавжуд фанлар гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади. Бир қатор бир-бири билан ёндош бўлган фанлар мазкур таснифлашга киритилади, лекин психология мустақил фан сифатида намоён бўлади. У инсон руҳий фаолиятининг табиий, тарихий ва ижтимоий томонини ўрганади. Психология барча турдаги фанлар орасида муҳим ўринни эгаллайди. Психология фалсафа, тарих, санъатшунослик, техника, педагогика фанлари билан узвий боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |