Хизмат муддати усули баҳоловчидан қуйидаги босқичларнинг амалга оширилишини талаб этади:
1-босқич. Мазкур бозорда амал қилувчи ўхшаш бинолар бўйича прогноз қилинувчи иқтисодий ҳаёт муддатини аниқлаш.
2-босқич. Баҳоланаётган бинонинг ҳақиқий ёшини ҳисоблаш, агар бинога хизмат кўрсатилиши бир хил бўлса, у ҳолда ҳақиқий ёш самарали ёшга тенг бўлиши мумкин.
3-босқич. Қурилишлар эскиришининг чегаравий меъёрини келтириб чиқарувчи ҳақиқий ёш ва иқтисодий ҳаётнинг умумий муддати нисбатининг ҳисоби.
4-босқич. Бинолар умумий эскириш суммасини тўлиқ тикланиш қийматини эскиришининг чегаравий меъёрига кўпайтириш орқали аниқлаш.
5-босқич. Бинонинг тўлиқ тиклаш қийматини эскиришнинг ҳисоб фоизига тузатиш киритилган сифатда бинонинг қолдиқ қийматини ҳисоблаш.
Эскиришни ҳисоблашнинг ушбу усули бошқаларига нисбатан ноаниқроқ бўлсада, у ўзининг соддалиги билан ажралиб туради ва кўпинча кўчмас мулк объекти қийматида бинонинг улушини ҳисоблаш учун қўлланилади.
Хизмат муддати усулидан фойдаланишни қуйидаги маълумотлар асосида кўриб чиқамиз:
бинонинг тўлиқ тиклаш қиймати 990 000$
ер участкасининг қиймати 200 000$
ҳақиқий ёш 10 йил
иқтисодий ҳаётнинг умумий муддати 60 йил
Эскиришнинг умумий меъёри ҳақиқий ёш (10 йил) ни иқтисодий ҳаётнинг умумий муддати (60 йил) га бўлиш орқали аниқланади ва 16,6 % ни ташкил қилади. Демак, биноларнинг эскириш катталиги 990 000$ × 16,6 % = 165 000$ ни ташкил қилади. Кўчмас мулкни баҳолашга харажатли ёндашувда хизмат муддати усули қуйидагича қўлланилади:
Биноларнинг тўлиқ тиклаш қиймати
|
990 000 $
|
Умумий йиғилган эскириш
|
165 000 $
|
Қолдиқ тикланиш қиймати
|
825 000 $
|
Ер участкасининг бозор қиймати
|
200 000 $
|
Кўчмас мулкнинг харажатли ёндашувда ҳисобланган қиймати
|
1 025 000 $
|
Биноларнинг ёши унинг фойдаланишга топширилган вақтдан то баҳолаш санасигача бўлган муддатга тўғри келади. Хронологик саналар аниқ ёшнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Ҳақиқий ёш баҳоловчилар фикри ва бозор таҳлилига таянади. Бинонинг ҳақиқий ёши унинг аниқ ёшидан катта ёки кичик томонга фарқланиши мумкин. Агар бино қурилиши сифатли бажарилган бўлса, лойиҳа-изланиш ишлари талаб даражасида ўтказилган бўлиб, юқори эксплуатация кўрсаткичлари қайд қилинган, ёки тегишли модернизация ишлари амалга оширилган бўлса, бинонинг ҳақиқий ёши аниқ ёшидан кичик бўлиши мумкин. Сифатсиз эксплуатацион хизматлар, қурилиш мобайнида ҳисобларда йўл қўйилган хатоликлар бинонинг ҳақиқий ёши аниқ ёшидан катта бўлишига олиб келиши мумкин. Хизмат муддати усулида бино ҳақиқий ёшини баҳолашда унинг аниқ ёшини аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |