1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet111/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   171
Bog'liq
КМБ

8-босқич. Кўрсаткичлар диапазони таҳлили баҳоланаётган объект учун энг мақбул меъёрни танлаш ва баҳоланаётган объект ёшини ҳисобга олган ҳолда умумий эскириш катталигини тузатиш.
Таққосланадиган объектлар бўйича олинган йиллик эскириш меъёридан, хизмат муддати улушини қўллашда зарур бўлган, баҳоланаётган объектнинг иқтисодий ҳаёт муддатини ҳисоблашда фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги жадвалда бозордан танлаш усулининг қўлланилишини кўриб чиқамиз.
11.1-жадвал
Бозордан танлаш усули билан эскириш меъёрини аниқлаш


Кўрсаткичлар

Аналог объектлар

А

В

С

Кўчмас мулк объектини сотиш нархи, долл.

210 000

190 000

320 000

Ер участкасининг қиймати, долл.

60 000

50 000

180 000

Биноларнинг қолдиқ қиймати, долл.

150 000

140 000

140 000

Тўлиқ тиклаш қиймати, долл.

220 000

200 000

250 000

Умумий эскириш суммаси, долл.

70 000

60 000

110 000

Эскириш меъёри, (%)

31,8

30,0

44,0


Келтирилган мисолда эскиришнинг фоиз кўрсаткичлари диапазони катта эмас, яъни 30,0% дан 44% гача. Агар баҳоланаётган бинонинг тўлиқ тиклаш қиймати 240 000$, эскириш меъёри тўлиқ тиклаш қийматидан ўртача арифметик даражада 35,%ни ташкил этса, у ҳолда эскиришнинг қиймат катталиги 84 720$ни ташкил этади.
Бозордан танлаш усулини турли хил ҳаёт муддатларига эга объектларга қўлланишини 11.2-жадвалда кўриб чиқамиз.
11.2-жадвал
Бозордан танлаш усули билан эскиришнинг ўртача йиллик меъёрини аниқлаш


Кўрсаткичлар

Аналог объектлар

А

В

С

Кўчмас мулк объектини сотиш нархи, долл.

1 000 000

600 000

850 000

Ер участкасининг қиймати, долл.

190 000

130 000

190 000

Биноларнинг қолдиқ қиймати, долл.

810 000

470 000

660 000

Тўлиқ тиклаш қиймати, долл.

1 050 000

750 000

900 000

Умумий эскириш суммаси, долл.

240 000

280 000

210 000

Эскириш меъёри, (%)

22,9

37,3

23,3

Самарали ҳаёт муддати, йил

10

14

11

Эскиришнинг ўртача йиллик меъёри

2,3

2,7

2,1


Ҳисобланган умумий эскириш меъёри диапазони 22,0%-37,3%. Эскиришнинг умумий меъёрини йилликка айлантирамиз. Натижада йиллик меъёр кўрсаткичлари диапазони 2,1 дан 2,7% гача қисқаради. Агар баҳоланаётган бинонинг ҳақиқий ёши 12 йилни, ўртача арифметик сифатида аниқланган эскиришнинг йиллик меъёри 2,4% ни ташкил қилса, у ҳолда баҳоланаётган бинонинг умумий эскириш фоизи 28,8% (2,4 х 12)ни ташкил қилади.
2. Хизмат муддати усули инвесторнинг ўз иқтисодий ҳаёт муддати давомида 100% амортизация бўлиши ҳақидаги талабига асосланади, негаки бунда инвестиция қилинган капиталнинг тўлиқ қайтиши таъминланади. Шунинг учун иқтисодий ҳаёт муддати тугамагунча эскириш 100% бўла олмайди. Бу усулда бинонинг ҳақиқий ёки ва иқтисодий ҳаёт муддати асосий тушунчалар бўлиб ҳисобланади. Умумий эскириш фоизи объект ҳақиқий ёшининг унинг иқтисодий ҳаёт муддатига нисбати сифатида аниқланади. Эскириш суммаси ушбу эскириш коэффициентини тўлиқ тиклаш қиймати катталигига кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish