савдоларни амалга ошириш ва пудрат ишлари ҳамда ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш;
эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича харажатлар ва бошқа харажатлар;
юридик хизматлар;
суғурта қилиш харажатлари;
қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга берилган кредитга хизмат кўрсатиш борасидаги харажатлар;
реклама ва сотувларни расмийлаштиришга кетадиган харажатлар;
иморат солувчининг қўшимча харажатлари ва бошқалар.
Тадбиркорнинг даромади буюртмачи хавфининг функцияси бўлиб, лойиҳа тури ва муайян бозор вазиятига боғлиқ бўлади. Тадбиркор даромади у қурилиш лойиҳасига инвестиция қилган хавф капиталининг қўлланилишидан олиши мумкин бўлган мукофот тариқасида намоён бўлади. Баҳолашнинг қийматли усули таннархнинг учта концепциясига асосланади: минимал (оқилона) харажатлар (prudent coast), меъёрий харажатлар (standard coast) ва дастлабки харажатлар (original coast). А. Минимал харажатлар концепциясига биноан кўчмас мулк объектларини баҳолашда фақатгина корхона ўзи танлаб олган лойиҳавий молиялаштиришга боғлиқ равишда танлаб олган харажатлар ҳисобга олинади. Маълумки, молиявий амалиётда кредитор (буюртмачи) ўзига хавфнинг қандай улушини қабул қилишига қараб регресснинг чекланганлиги аломатига кўра лойиҳавий молиялаштиришнинг учта гуруҳи ажратилади:13
қарз олувчига нисбатан тўлиқ регресс билан («full recourse financing»). Бу лойиҳавий молиялаштиришнинг энг тарқалган шаклидир. Кредитор бу ҳолатда ўзига лойиҳа билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай хавфни қабул қилмайди ва ўзининг иштирокини буюртмачининг ёки учинчи томоннинг лойиҳадан келиб тушадиган пул тушумларини таҳлил қилган ҳолда ёки ўзига сиёсий хавфларнинг тўлиқ ҳажмидаги хавфини қабул қилиш борасидаги фаолиятни таҳлил қилмаган ҳолдаги кафолатларига қарши маблағлар тақдим этиш билан чегаралайди;
қарз олувчига нисбатан регрессиз (non recourse financing). Бу ҳолатда кредитор буюртмачи (қарз олувчи) дан ҳеч қандай кафолатларга эга бўлмайди ва ўзига лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хавфларни қабул қилади.
Лойиҳавий молиялаштиришнинг бундай шакли буюртмачи учун энг қиммати ҳисобланади, чунки кредитор хавфнинг юқори даражаси учун тегишли компенсация олишга умид қилади. Қарз олувчига нисбатан регрессиз юқори рентабелликка эга бўлган ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳалар молиялаштирилади (фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, газ ва нефтни қайта ишлаш саноати);
қарз олувчига нисбатан чекланган регресс билан («limited recourse financing»). Бу энг кўп тарқалган шакл бўлиб, унда лойиҳани молиялаштириш имкониятларини таҳлил қилиш давомида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хавфлар таҳлил қилинади. Улар буюртмачи билан пудратчи ўртасида тақсимланади.
Пудратчи объект қурилишини охиригача етказиш ва уни ишга тушириш хавфини, ускуналарни етказиб берувчилар етказиб беришлар ва ўрнатишнинг ўз вақтидалиги, комплектлилиги ва сифати билан боғлиқ бўлган барча хавфларни, буюртмачи объектни эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган барча хавфларни ўз бўйнига олади. У кредиторга фақатгина муайян кафолатларни тақдим этади ва ўз активларини қисман гаровга қўяди. Қарз олувчига нисбатан чекланган регресс билан биргаликда активларни умумий баҳолаш учун мақбул бўлган минимал харажатлар тамойили қўлланилади. Унга мувофиқ маҳсулот таннархи фақатгина нормал бевосита харажатларни (материаллар, механизмларнинг иш вақти, иш ҳақи) ва мавжуд соҳавий стандартлар томонидан белгиланадиган билвосита харажатларни ўз ичига олади. Одатда таннарх оқилона чегарада корхонанинг муайян дастлабки мажбуриятлари мавжудлигини назарда тутади, кўзда тутилмаган қўшимча харажатлар эса эътиборга олинмайди. Б. Меъёрий харажатлар маҳсулдорликнинг ва ишлаб чиқаришнинг талаб этиладиган даражасига эришишга асосланган баҳолашларни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади. Меъёрий харажатлар асосидаги баҳолаш қурилишнинг ҳар битта босқичида материаллар ва конструкцияларни сотиб олиш қиймати концепциясига мос келади.