1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   228
Bog'liq
КМБ

Харажатли ёндашув
бозорнинг мавжуд эмаслиги ёки ривожланмаганлиги шароитида 
суғурталаш, солиққа тортиш, капитал таъмирлаш ёки реконструкция талаб объектларни 
баҳолаш мақсадлари учун ўхшаш сотувлар йўқ бўлган махсус объектлар учун 
қўлланилади. 
Агар харажатли усулда аниқланган натижа башорат қилинадиган даромадлар қийматига 
мос бўлмаса ёки узоқ муддатли ҳаёт даврига эга бўлган объектларни баҳолашда 
эскиришни ва тадбиркорлик даромадини аниқлашда қийинчиликлар пайдо бўлса мазкур 
усулни қўллашда чекловлар вужудга келиши мумкин. 
Қиёсий ёндашув
яқиндаги олди-сотди битимлари ҳақида ишончли маълумотлар бўлган 
ва баҳоланаётган объект билан солиштирилувчи объектлар ўртасидаги фарқларни 
аниқлашнинг ҳамда аналогнинг базавий нархига тузатишлар киритиш ҳисоб-
китобининг объектив инструментлари мавжуд бўлган кўчмас мулк объектларига 
нисбатан қўлланилади. 
Солиштирилувчи объектнинг анъанавий бозор шартларига нисбатан баҳолаш санасида 
сотув шартларидаги исталган фарқи таҳлилда ҳисобга олиниши лозим. 
Даромадли ёндашув
аниқ объектга қилинган капитал қўйилмалар таваккалчилик 
даражасидан келиб чиққан ҳолда даромад ва харажатларнинг ишончли башоратини 
тузиш, инвесторнинг талаб этилган даромадлилик ставкасини кутишини асосли 
равишда баҳолаш мумкин бўлган ҳолатларда етарлича катталикдаги даромад 
келтирувчи кўчмас мулк объектларини баҳолашда қўлланилади. Шу билан бирга, 
маълум шароитларда даромадлилик кўрсаткичлари ва бутун инвестициялаш даврида 
киритилган қўйилмаларни баҳоланиши сабабли даромадли ёндашув афзал ҳисобланади. 


6.7. Баҳолаш натижаларини мувофиқлаштириш 
Турли хил ёндашувлар ва усуллар асосида олинган натижаларни мувофиқлаштириш 
кўчмас мулк объектини баҳолашнинг охирги босқичи ҳисобланади. Баҳолашнинг 
якуний натижаси қийматнинг битта пул катталиги кўринишида тақдим этилмаслиги 
лозим. 
Баҳолашнинг мазкур босқичида биринчи навбатда, даромадли, харажатли ва қиёсий 
ёндашувлар натижаларининг фарқланиш даражасини оширувчи математик ва мантиқий 
хатоликларни топиш мақсадида олинган натижаларни текшириш керак. 
Текширилган натижаларни мувофиқлаштириш тадбири баҳолаш топшириғи, 
фойдаланилган ёндашув ва усуллар, фойдаланилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва 
ишончлилиги, фойдаланилган усулларнинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаш 
кабиларнинг таркиби ва мазмуни билан белгиланади. 
Ҳар бир натижа иерархиясиниг белгиловчи мезонлари бўлиб потенциал сотувчи ёки 
харидорнинг ҳақиқий мақсадини кўрсатиш имконияти, амалга оширилган таҳлил асоси 
бўлган маълумот сифати, ҳар бир усул ва ёндашувнинг бозор конъюнктураси 
тебранишларини ва объектнинг ўзига хос нархни шакллантирувчи жиҳатлари, яъни 
жойлашган жойи, ўлчами, потенциал даромадлилик кабиларни ҳисобга олиш 
имкониятлари ҳисобланади. 
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, баҳоловчи томонидан турли хил ёндашувлардан 
фойдаланиш асосида олинган оралиқ натижаларнинг нуфузли улуш коэффициентлари 
қабул қилинади. Ҳар бир ёндашувнинг улуш кўрсаткичи ҳам эксперт усулида, ҳам 
математик усулда ҳисоблаб топилиши мумкин. 
Баҳолаш натижаларида сезиларли фарқланиш (30%) кузатилганда баҳоловчи ҳисоботни 
тайёрлашда ушбу қийматдаги фарқланишларни тушунтириши, ҳамда тадбирни асослаб 
бериши керак. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish