ҚАДИМГИ ЭРОН АДАБИЁТИ
“Авесто”. (Ҳозирги тилда асосий китоб маъносида). М.олдинги IX ва VI асрларда пайдо бўлган Шарқ халқларининг диний, маънавий, фалсафий, адабий муштарак ёдгорлигидир. Ғарб олимлари уни Эронда пайдо бўлган дейишади. Лекин кейинги вақтлардаги илмий изланишлар Авестонинг аввал Хоразмда пайдо бўлиб, сўнг Эрон ва Ҳиндистонга тарқалган дея тахмин қилишга асос беради. Унинг асосчиси Зардушт, эргашувчилар зардуштийлар саналади. Зардуштийлар Ахура Маздага сиғиниш билан бирга Қуёшга, оловга, сув, замин ва тақдирга топинишган. Ҳозирги кунда зардуштийликнинг дунё бўйлаб 129 000 дан зиёд вакиллари бор. “Авесто” матни 21 та китобдан иборат бўлган. Унда дунёни бошқарувчи икки куч - Ахурамазда ва Ахриман ҳақида батафсил сўз юритилади. Ахурамазда эзгулик, Ахриман эса ёвузлик ҳомийси. Улар ўртасида мангу жанг боради. Ахура Мазданинг 6 тажаллийси бор: 1. Воҳу Мана (Эзгу ният), 2. Аша Вахишта (Энг яхши ҳақиқат), 3. Спента Армайти (Муқаддас ҳалоллик), 4. Хшатра Варья (Тилакли ҳокимият), 5. Харватат (бутунлик), 6. Умуратат (узоқ умр, абадий ҳаёт). Ушбу олти идеал инсонларни маънавий камолотга эришиши учун энг олий қадрият ҳисобланган.
“Авесто” матни дастлаб оҳанг уйғунлиги сақланган. Кейинчалик матннинг 5 дан 3 қисми йўқолган (Александр Македонский Ўрта Осиёга бостириб келганда “Авесто” ни йўқ қилишга ҳаракат қилган ва бунга қисман эришган. 7 асрдан бошланган араблар босқини даврида яна шу ҳол юз берган. Умуман, бир халқ бошқа халқлар устига бостириб бориб, уларни енгиб, улар устидан ҳукмронлик қилар экан, одатда, унинг тарихини, тарихни билгувчиларни, зиёлиларни, ўқимишлиларни йўқотишга уринишади. Яқиндагина парчаланиб кетган Шўролар ҳукумати ҳам худди шундай сиёсат юргизган эди). Натижада ритмик структурага путур етган. Шунга қарамай, ўрта асрларда готик романлар ва М. Булгаковнинг “Мастер ва Маргарита” романларида шу концепцияга эргашилганлиги кузатилади.
ҚАДИМГИ ҲИНД АДАБИЁТИ
“Рамаяна”
Қадимги ҳинд адабиёти дурдоналаридан бири. “Рамаяна” эпоси тил ҳусусиятларига кўра “Маҳобхорат” ёзилган даврдан кейинроқ вужудга келган бўлса- да, асар воқелари - Рам, Кришнанинг қаҳрамонликлари ва уни маъбуд деб тан олиниши анча қадимроқ вақгларда юз берган.
Шоир Валмики “Рамаяна” достонининг асосий муаллифи деб тахмин қилинади. Аммо достоннинг тўлиқ шаклланишида бошқа Мирларнинг шоирлари ҳам ҳисса қўшган. Достон сюжети марказида IИри-Ланка (Сарандиб, Цейлон) девлар ва жинлар мамлакати раҳбари - ўн бошли дев Равана (эҳтимол, ўн буюк лашкарбошилари бордир?) Айёдхья давлати подшоҳининг ўғли Рамнинг севикли хотини Ситани ўғирлаб олиб келади, асирлиқда сақлайди. У Ситага уйланмоқчи бўлади. Сита турли баҳоналар топиб, тўйни орқага суради. Шунгача, Рам ва укаси Лакшман, жангчилари, Шамол маъбуди Ваюнингўвш, донишманд маймун Хонуман ёрдамида Девлар маконига етиб келадилар. Ўртада бўлган жанглар, яккама-якка олишувлар, дев Равананинг ака-укаларининг жанговар хусусиятлари фантазияга бой бадиий деталлар билан муфассал тасвирланади. Шу жиҳатдан "Рамаяна”ни паҳлавонлар қурашига доир жангнома дейиш мумкин.
“Рамаяна” достони сюжетида оила муаммолари, кундош хотинларнинг ўз ўғилларини валиаҳд қилиш учун қилган иғво, жанжаллари давлат ишларини заифлаши ҳам катта ўрин эгаллайди. Достонда адолатли подшоҳ, кучли давлат муаммолари оилавий муаммолар билан узвий алоқадорликда тасвирланади.
Чексиз бадиий фантазия, умуминсоний ғоялар, эзгулик ва ёвуллик кураши ёрқин акс эттирилган “Рамаяна” ва “Маҳобхорат” достонларини буюк ҳинд адиби Р.Тагор эсладаликларнинг “Илиада” ва "Одиссея” достонларига қиёслайди36. Қадимги ҳинд эпослари жиҳондаги жуда кўп тилларга таржима қилинган. “Маҳобхорат”нинг кино-эпопеясини ҳиндшунос олим ва шоир Амир Файзулла, "Рамаяна” достонини олим, шоир, романнавис адиб Муҳаммад Али ўзбек тилига моҳирона таржима қилганлар.
Бу эпослар ҳинд адабиётининг кейинги тараққиётига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Калидаса, Р.Ташр, Прем Чанд, К.Нараян ва бошқа адиблар, шоирлар, драматурглар бу асарлар сюжетидан илҳомланиб, кўпгина дурдона асарларини ижод қилганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |