1-мавзу. Миф ва бадиий ижод. Қадимги халқлар мифлари. Миф ва жаҳон адабиёти. Мифологик мактаб: тарихи, вакиллари. Ака–ука Гриммларнинг “Немис мифологияси” асари



Download 62,93 Kb.
bet9/14
Sana28.04.2022
Hajmi62,93 Kb.
#587232
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Дарси 1 Аз таърихи адабиёти ҷаҳон

Аккад адабиёти. Аккад — Месопотамиядаги Евфрат (Фрот) дарёси соҳилидаги шаҳар. Саргонаккад II подшоҳлиги даврида (бу сулоланинг энг машҳурлари: Шаррукин I, Римуш, Маништусу, Нарамсин, Шаркалишарр ва бошқалар) пойтахт бўлган. Айни шу номдан аккад атамаси келиб чиққан. Аккад Тигр ва Евфрат оралиғида, ҳозирги Боғдод шаҳри яқинида жойлашган эди. М.а. III мингйилликда семит тилларига мансуб аҳоли Месопотамияга кўчиб ўтгани ҳақида маълумот келтирилади. Улар мамлакат жанубида жойлашган. Кейинроқ бутун мамлакат Аккад номи билан юритилган. Демак, Аккад сўзи шаҳар, мамлакат ва қавмлар маъноларида келади. Месопотамияда Аккад даври деб юритилган вақт м.а. 2350-2150 йиллар орасидир.
Аккад адабиёти номи қадимги Бобил ва Ассирия адабиётига нисбатан қўлланилган. Инсоният тамаддунининг илк манбаларидан бўлган Шумер маданиятига илдизлари билан боғланган Аккад адабиёти м.а. III мингйилликда ўзининг илк ёзувларига эга бўлган12. Шумер тили даврлар ўтиши билан аккад тилига ва адабиётига ўз мавқеини бериб қўйган. Бизгача етиб келган Аккад адабиёти намуналари подшоҳ Ашшурбанипал даври (м.а. 669-636 йиллар)да пойтахт Ниневияда жорий қилинган кутубхонада сақланган асарлардир. Унда 700 жилддан ортиқроқ китоблар тўпланган бўлиб, уларнинг 200 га яқини илмий асарлардир. 300 дан ортиғи илоҳий ёзувлар, турли фол китоблари ва башоратлардир. Қолган қисми адабий асарлар бўлиб, улар махсус сарлавҳалар билан белгиланмаган. Асарнинг биринчи сатри унинг сарлавҳаси вазифасини ўтаган. Юзга яқин матнларнинг муаллифлари маълум эмас. “Билгамиш” достонининг аккад вариантлари энг юксак бадиият намуналари сифатида қаралади. Аккад адабиёти кейинги юз йиллиқда изчил ўрганилаётганига қарамай, унинг тарихи хронологик тарзда тўла ярагилган эмас. Бу соҳада АҚШ олими Л.Оппенхеймнинг «Қадимги Месопотамия» тадқиқоти эътиборлидир.
Аккад адабиётининг жанрлар таркиби бугунги жанрий тамойилларга мувофиқ келмаса ҳам эпик асарлар етакчи жанрлар сифатида қадрланган. Мас., дунёнинг яратилиши ҳақидаги “Энума элиш” достони янги йил маросимлари фольклори таркибида сақланган. Илоҳ Эрра ҳақидаги достон вабога қарши яратилган. Адабий ёдгорликларни уларнинг қаҳрамонлари, асарда тилга олинган маъбудлар ва подшоҳлар тарихи билан боғлиқ гуруҳлаштирилган. Барча Аккад мифларидаги илоҳлар тимсоллари Шумер мифологиясидаги илоҳлар прообразлари воситасида яратилган. Мас.,
12 Афанасьева В. Предисловие к сб. “Я открою тебе сокровенное слово”. — М.: Художественная литература, 1981. - С. 5.
қуёш маъбуди Шамаш Шумерлардаги Утгудан, Иштар - Инаннадан, Адду — Ишкурдан, Син — Наннадан ва ҳоказо. Аккад адабиётидаги мифологик ва эпик персонажлар ҳам шумер қаҳрамонларидир. Мас., Билгамиш - шумер, Атрахасис (луғавий маъноси: донишманддан яралган) шумер донишманд подшоҳи Зиу-судрани эслатади.
Аккад тилида ёзиилган матнларнинт услубий жиҳатига эътибор қаратганда улар, кўпинча, биринчи шахс номидан ҳикоя қилинганини кузатиш мумкин. Шеърий асарларнинг биринчи мисрасидаги маъно иккинчи мисрада кучайтирилган ҳолда сифатлаш ёки ўхшатиш ёрдамида берилади. Шу каби матн давом этаркан, параллелизмдан самарали фойдаланилганини кўрамиз. Худди шумер адабиётидаги каби муаллифларнинг исмлари ошкор ёзилмаган. Акростих (ислом шарқи поэтикасидаги мувашшаҳкаби) тарзида мисраларнинг биринчи ҳарфларидан муаллифнинг исми чиқарилганини кузатамиз.
Аккад адабиёти намуналарини XX аср бошларида В.Брюсов, Н.Гумилев, В.К.Шилейко каби шоирлар рус тилига таржима қилганлар13.(Я открою тебе сокровенное слово. Литература Вавилонии и Ассирии / Предисловие В.Афанасьевой. - М.: Художественная литерагура, 1981. - С. 5-30).
Месопотамия ҳудудида яшаган қадимги сомирийлар- шумерларнинг келиб чиқиши ҳақида илмда ўнлаб версиялар учрайди. Уларни туркий қавмлар сифатида талқин қилувчилар шумер тилидаги сўзларнинг туркийга яқинлигини асос қилиб оладилар. Лекин кимлигидан қатьи назар дунё тамаддунининг ўчоқларидан бири сифатида тан олинган экан, бу ҳудудда илк адабий-эстетик тафаккур куртаклари ҳам шаклланганини кузатамиз. Уларнинг аксарияти бадиий асарлар таркибида учраса ҳам қадимги зиёли кишининг адабиёт ҳақидаги қарашлари, унинг воситасида эзгулик куйлангани, ахлоқий- ҳуқуқий қарашлар шакллангани фикримизнинг далилидир. Кейинроқ рўйхатга олинган янги бобил ва ассирий манбаларида таълимий ва фалсафий рисолалар ҳам учрайди. Таълимий асарлар, асосан, диалог тарзида шакллантирилган. Унда ҳар бир томон имкон қадар ўзининг ҳакдигини асослашга уринган, шунинг учун улар илмда мунозара деб юритилган. Мас., Қиш ва Ёз, Олтин ва Мис, От ва Ҳўкиз мунозаралари шулар жумласидандир. Бу мунозаралар рамзий маъно касб этса, “Хожа ва қул” мунозарасида қулнинг донолиги ва ўз хожасини ҳар доим садоқат билан тўғри йўлга бошлаши улуғланади.
М.а. 1200 санага мансуб бош сўзлари билан аталган “Луддул бел немеки...” (“Доноликни мадҳ этмоқ истайман...”) асари шеърийшаклда ёзилган бўлиб, 450 мисрадан иборат. Инжилдаги Йова сюжетига асос бўлган бу асарда ўз тақдиридан нолиган амалдор ҳолати баён қилинган. С.Н.Крамер далолатига кўра, бу асарнинг ибтидоси шумер манбаларида учрайди.
Дунёга “Билгамиш” каби етук адабиёт намуналарини яратган халқ унга муносиб тарздаги талқин ва шарҳларга, танқид ва таҳлилларга эга бўлиши керак. Эҳтимол, адабий-эстетик мавзуларда махсус рисола ва мақолалар ҳам битилгандир.

Download 62,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish