1-мавзу. Миф ва бадиий ижод. Қадимги халқлар мифлари. Миф ва жаҳон адабиёти. Мифологик мактаб: тарихи, вакиллари. Ака–ука Гриммларнинг “Немис мифологияси” асари



Download 62,93 Kb.
bet11/14
Sana28.04.2022
Hajmi62,93 Kb.
#587232
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Дарси 1 Аз таърихи адабиёти ҷаҳон

Имхотеп. Папирусга ёзув битган улуғ котиблардан бири (м.олдинги XXVIII а.). Имхотеп, биринчи пирамидани яратувчиси ҳисобланди (фараон Жосернинг зинапояли пирамидаси). У мисрликлар томонидан илоҳийлаштирилган архитектор, астроном, врач, эҳтимол, жаҳон адабиётининг илк ёзувчиси ҳамдир. (У қолдирган матнни аниқлаб исбот қилиш қийин бўлса ҳам). Осирис ҳақида афсона. Бу мисрликларнинг бош афсонаси бўлиб, унда ўлган ва қайта тирилган илоҳ ҳақида сўз боради. Осирис Мисрнинг подшоҳи. У одамларга кўп фойдали, эзгу ишларни ўргатади: экиш, нон пишириш, мусаллас тайёрлаш, асал олиш, даволаш, ибодатгоҳлар қуриш, дин, мис ва олтин олиш, одамхўрликдан тийиниш... Аммо Осириснинг ғалабаси шаънига берилаётган зиёфатда акаси Сет (чўл ва ёт мамлакатлар рамзи) бир саркафаг олиб келиб, кимга сиғса ўшанга совға қилишини айтади. Саркафаш Осирисга тўғгҳри келади. Чунки ундан яширинча андоза олинган бўлади. Осирис уни кийиши билан Сет саркафагни ёпиб, Нил дарёсига ташлайди. Осирис ўлади. Сет унинг танасини 14 га бўлиб, бутун Миср бўйлаб сочиб юборади. Шунда Осириснинг синглиси ва хотини парчаларни тўплаб, улардан илоҳ Горни яратишади. Гор улғайиб, отасини ким ўлдирганини билади ва Сетга қарши курашиб, уни енгади. Аммо кўзидан айрилади. Кўзини қайта қозониб(Қуёш рамзи), уни Осирисга беради. Осирис уни ютиб, тирилади (табиатнинг қайта жонланиши). Осирис ҳақидаги афсона туфайли ҳар йили баҳорнинг келиши қутланадиган бўлади. М.олдинги 1970 йилга тегишли папирус битигида жаҳон адабиётида биринчи марта драматик асар эпизодига дуч келамиз. Бу эпизодда қаҳрамонларнинг репликалари ремарклар ёрдамида берилади. Персонаж монологи ҳам мавжуд. Осирис ва Сетнинг қуролсиз жанги ёритилади.
Қадимги Миср адабиётида саёҳат, масал каби жанрларнинг илк куртакларини кўриш мумкин. Яна Инжил ва Платоннинг асарларида (диалог) Миср адабиёти таъсири яққол сезилади. Миср адабиёти матнларидан бирида учрайдиган “Яхлит бир нарса мўъжизасини юзага чиқариш учун пастда жойлашган тепадагига уйғун, пастдаги эса тепадагига мувофиқ” деган қараш аналогиянинг улуғ қонун ҳисобланиб, европаликлар дунёқарашини янги замонларга қадар белгилаб келди.

Download 62,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish