Классик маркетинг комплекси 4 та элементни ўз ичига олади ва 4P
модели номи билан юради.
•
товар (product);
•
нарх (price);
•
сотиш ёки товар ҳаракати (place);
•
силжитиш ёки коммуникациялар (promotion).
Бироқ фирманинг маркетинг фаолиятига бундай қараш маълум
даражада чекланган ҳисобланади: у кўпроқ истеъмолчига
нисбатан товарга
мўлжалланган.
Шунинг учун 1980 йилларда маркетинг комплекси 2 та элементга
кўпайди ва 6 P деб номланди.
6 П модели таркибига қуйидагилар киради:
•
товар (product);
•
нарх (price);
•
сотиш ёки товар ҳаракати (place);
•
силжитиш ёки коммуникациялар (promotion).
•
ходимлар
•
ҳаракат тарзи.
Янги моделда асосий эътибор маркетинг фаолиятини стратегик
жиҳатига қаратилгандир. Бироқ ХХ аср охирларида ички ва ташқи
истеъмолчилар концепциясини пайдо бўлгандан
кейин аввалги моделни
янгидан кенгайтириш ҳақида ахборот пайдо бўлди. 1999 йилда Джон Баллер
10 P моделини нашр қилди.
Джон Баллер янги кенгайтирилган маркетинг комплексини корпоратив
маркетинг – микс деб аталади.
10 П модели қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
1.
philosophy – ташкилий фалсафаси-ғояси;
2.
personality – зарурий корхона фалсафасини қўллаб-қувватловчи
персонал;
3.
people – инсонлар;
4.
products – товарлар;
5.
prices – нархлар;
6.
place – ўрин-жой;
7.
promotion – силжитиш;
8.
performance – корхона фаолиятини баҳолаш-бажариш;
9.
perseption – ҳис-туйғу;
10. positioning – позициялаштириш.
Маркетинг-микс кенг қўлланадиган шаклда 4 та маркетинг субмиксини
ўз ичига олади. Булар қуйидагилар: товар микси, шартнома микси,
коммуникатив микс, тақсимот микси. Товар микси товар сиёсатини
шакллантиради, товар билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Бу чора-тадбирлар: дизайн,
уни безатилиши, маҳсулот сифати, ўрови,
харидорлрга хизмат кўрсатиш, кафолат хизмати сиёсати, товар
диверсификацияси, ассортимент сиёсати ва ҳоказо.
Шартнома сиёсати товарни олди-сотди акти шартлари келишувини ва
битим кўринишида уларни расмйлаштиришни амалга оширади. Бундай чора-
тадбирларига: нарх сиёсати, устама ва чегирма тизими, товар етказиб бериш
ва уни тўлов шартлари, шунингдек кредит сиёсати киради.
Тақсимот сиёсати товарни тайёрланиш
жойидан олувчига етказиб
беришни амалга оширади. Бу сиёсат сотиш каналини асослаш ва таҳлил
қилиш, маркетинг-логистика, савдо сиёсати, сотиш воситалари сиёсати, ишлаб
чиқариш кучларини жойлаштириш сиёсати. Истеъмолчилар ва бозорларни
жойлашуви сиёсати, етказиб бериш сиёсати, тайёр маҳсулотларни омборларга
жойлаштириш сиёсати ва бошқаларни ўз ичига олади.
Коммуникатив сиёсатни вазифаси харидор эҳтиёжини қондириш ва
фойда олиш мақсадида талабни шакллантириш ва товар ва хизматни
силжитиш бўйича муқобил ва самарали фаолиятни таъминлаш учун маркетинг
тизимини барча объектларини корхона – маҳсулот тайёрловчилар билан ўзаро
ҳаракатини ташкил этишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: