1.4 - расм. Ижтимоий аҳлоқий маркетинг субъектлари
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси.
Маркетингни ўзаро
алоқавий концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа олди-сотди
жараёни қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар (коммуникация)дан ташкил
топади. Маркетингни ўзаро алоқаси самарали коммуникация, шахсий
мулоқотлар
аҳамиятини
оширади.
Маркетингни
ўзаро
алоқаси
коммуникацияни кенгроқ жиҳатда – компания билан унинг шериклари
ўртасидаги даромад олиб келувчи хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради.
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни ўтиш
даври иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. XXI асрнинг 2008
йилида иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий инқирознинг
вужудга келиши натижасида молия бозорлари хизматларида маркетинг
тизимини кенг қўллаш аҳамияти янада ортади.
Маркетинг эволюцияси маркетинг концепциясини, шаклини ва
элементларини ўзгариши билан кузатилади. Қуйида маркетинг эволюциясини
назарий асослари, услублари, қўллаш соҳалари билан танишиб чиқамиз (1.3-
жадвал).
1.3-жадвал
Маркетинг эволюцияси илм сифатида
Jamiyat manfaatlari
(umuminsoniy qadriyatlar)
Xaridor ehtiyojlari
Firma foydasi
(foyda)
Йиллар
Назарий асослари
Услублари
Қўллаш соҳаси
1900-1950
йиллар
Товар ҳақида ўрганиш,
тақсимлашга мўлжал олиш,
сотиш ва экспорт назарияси
Кузатиш, харидни ва
сотишни таҳлил килиш,
эҳтимолларни ҳисоблаш,
истеъмол панели
Оммавий товар ишлаб
чиқариш, қишлоқ хўжалиги
тармоғи
1960 йил
Сотиш ҳақида ўрганиш,
товарга, сотиш ҳажмига
мўлжал олиш,
дистрибютерлик назарияси
Мотивлар таҳлили,
фаолиятни тадқиқ қилиш,
моделлаштириш
Истеъмол воситалари
истеъмолчилари
1970 йил
Қарор қабул қилиш ва хулқ-
атворни илмий асослари
Факторинг, дискриминант
таҳлил, математик услублар,
маркетинг моделлари
Ишлаб чиқариш воситалари
ва истеъмол воситалари
истеъмолчилари
1980-1990
йиллар
Ҳолатли таҳлил, менежмент
функцияси сифатида
маркетинг ҳақида ўрганиш,
рақобатни таҳлил назарияси,
экология асослар, стратегик
маркетинг
Позициялаштириш, кластер
таҳлил, истеъмолчилар
типологияси, экспертиза,
сабаб-оқибат таҳлили
Истеъмол воситалари,
ишлаб чиқариш воситалари,
хизмат соҳаси, фойда
курмайдиган ташкилотлар
истеъмолчилари
1990
йилдан шу
давргача
Тадбиркорлик қуроли ва
функцияси сифати
маркетинг ҳақида ўрганиш,
бозор тармоқлари
назарияси, коммуникация ва
ўзаро таъсир назарияси,
ижтимоий ва экологик
самарага мўлжал олиш
Позициялаштириш, кластер
таҳлил, истеъмолчилар
типологияси, рақобатчилар
ва истеъмолчиларни хулқ-
атвори моделлари,
бенчмаркетинг, ўйин
назарияси
Ишлаб чиқариш
воситалари, истеъмол
воситалари, хизмат соҳаси,
фойда курмайдиган
ташқилотлар, давлат
тадбиркорлиги соҳасидаги
истеъмолчилар
Маркетинг концепцияси - бу бошқарув фалсафасидир. У эса, товар
ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш
натижасида фойда олишлари учун ёрдам беради.
Бунинг учун ҳар куни ва узоқ муддат давомида:
•
тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштиришга;
•
бозорга;
•
истеъмолчиларнинг мақсадли гуруҳларига;
•
бош стратегик мақсадларга эътиборни жалб этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |