Сотиш (тижорат) концепцияси
Маркетинг концепцияси
1.3-расм. Сотиш ва маркетинг концепцияси
XX асрнинг 60-йилларига келиб бозордаги ўзгаришларга қараб стратегик
режалаштиришни амалга ошириш масаласи илгари сурилди ва ҳал қилинди.
Ўтган асрнинг 70-йилларга келиб, маркетингнинг шундай концепцияси
ишлаб чиқилдики, у иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ҳаётига
мустақил кириб борди.
Oldi-sotdi va sotishni
ragbatlantirish
Tovarlar
Sotish xajmini kupaytirish
xisobiga foyda olsh
Marketing chora-
tadbirlari kompleksi
Xaridorlar ehtiyoji
Xaridorlar extiyo-jini
kondirish orkali foyda
olish
Мамлакат хўжалик субъектлари ички фаолиятида яхлит организм тарзида
ва фирма ичидаги режалаштиришда ҳам марказий ўринни эгаллади. Бу бозор
иқтисодиётига қаратилган стратегик бошқаришнинг янги шакли бўлиб, у энг
кўп фойда олиш мақсадида товарларни ўзлуксиз равишда ишлаб чиқарувчилар
истеъмолчига харажат қилдирадиган, корхонани ишлаб чиқариш ва сотишни
таҳлил қилиш кўп камровли тушунчадир.
Маҳсулотлар кўриниши ва технологияси қисман ўзгартирилган ҳолда
кўплаб ишлаб чиқаришлар бошланди. Рақобат курашининг асосий шакли нарх
рақобатига айланди. Шунинг учун кейинги йилларда харажатларни
камайтириш, самарадор технологияларни жорий этиш йўлида доимий кўраш
олиб бориш муваффақият гарови бўлиб қолди.
Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси -
бу концепция
корхонанинг вазифаси якка шахсларнинг талабини ўрганиш, таҳлил қилиш ва
бу талабларни самарали қондиришдан, айни пайтда умуман жамият
бутунлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат деб қарайди. Ижтимоий-
ахлоқий маркетинг концепцияси бошқаришнинг бозор концепциясига
нисбатан кучайиб бораётган экологик муаммолар, табиий ресурсларнинг
етишмаслиги, умумжаҳон инфляцияси, ижтимоий хизмат соҳаларининг ғариб
ҳолати туфайли бу дастур бизнинг замонамизга тўғри келишига билдирилган
шубҳалар авж олиб тўрган паллада майдонга келди. Дастлаб фирмаларнинг
бозор муносабатларидаги фаолияти асосан фойда олишгагина қаратилди.
Кейинчалик улар харидор эҳтиёжларини қондиришнинг стратегик аҳамиятини
англаб этдилар ва натижада бозор маркетингги концепцияси пайдо бўлди.
Бугунги кунга келиб, улар бирор муҳим ишга қўл уришдан олдин, жамият
манфаатлари ҳақида ҳам уйлай бошлайдилар. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг
бозор иштирокчиларидан маркетинг сиёсати доирасида уч омилни ўзаро
боғлигликда қарашни талаб этади, бу омиллар - фирма фойдаси, харидор
эҳтиёжлари ва жамият манфаатлари. Бу қуйидаги 1.4-расмда ўз ифодасини
топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |