www.arxiv.uz
Режа:
1.Маркетингнинг мохияти ва унинг асосий элементлари .
2.Корхона маркетинг хизмати ва унинг ташкил килиниши..
3.Реклама ва реклама фаолияти.
Маркетингнинг мохияти ва унинг асосий элементлари
Маркетинг – бу ҳаридорнинг маҳсулот ёки хизматга бўлган талабини аниқлаш ва уни сўнгги истеъмолчига даромад олиш мақсадида сотишни изоҳлаш ва тарқатиш жараёнидир. Маркетинг – бу менежментнинг жавобгарлиги даражасини аниқлаш, олдиндан кўриш ва талабларни қондириш учун рағбатлантириш жараёнидир. Маркетинг – бу сотиш бозорларини ёки талабни бунёд этиш.
Маркетинг хизмати вазифаларининг асосий мақсади корхона тўла хўжалик, спорт ва тижорат фаолиятини ривожланиш қонунларига бўйсунишдир. Бундан ишлаб чиқарувчилар ҳам, маҳсулот истеъмолчилар ҳам манфаатдордирлар. Маркетинг хизмати бўлимлари ўзаро жипс боғланган. Уларнинг ҳар бири ўз масалаларини ечади, бу эса бозор сўровини аниқлашдан истеъмолчилар талабларини қониқтириш, сотишни таъминлаш, сервис хизматини йўлга қўйишдан иборатдир. Тижорат ва спорт фаолияти маҳсулот ва хизмат реклама масалаларини билиш, талаб ва эҳтиёжни ўрганиш ва конъюнктура талабнома ва буюртмани ҳосил қилиш, ҳуқуқий ва прецензион ишлар.
Мутахассис ишида маркетинг йўналишига ўтишнинг хусусияти нимадан иборат? Ўзининг ишларига асосланиб ишлаб чиқариш ва маҳсулотни яхшилаш аввало, бу сифатли маҳсулот олиш олий эксплуатация хоссалари ва тавсифга, уларни арзон нархда сотишдан иборат. Ҳозирги давр маркетинг концепцияси истеъмолчини талабини ўрганишга йўналтирилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ассортиментини белгилаш маълум мақсадни бозор ва рақобатчилар фаолиятини ўргангандан сўнг белгилаш мумкин. Юқоридаги шуни кўрсатадики, маркетинг концепцияси фақат бозор хусусиятинигина эмас, балки спорт ва маҳсулотлар янги бозорини ташкил этиш ва хизматини аниқлаш, ҳосил қилиш ва талабини бошқаришдан иборат.
Маркетинг ҳозирги давр концепцияси ёрдамида мутахассиснинг ижодий фаолиятини икки бошланишини бирлаштиради: ишлаб чиқариш ва тижорат. Ўз навбатида маркетинг ишлаб чиқариш имкониятларини маҳсулотларни сотиш ва хизмат қилишни бирлаштиради, тўла ишни режалаштиришга асосланиб ҳаридорлар фойдасини ҳам эътиборга олади, маҳсулотни тез ҳаракатига ва хизмат қилишни ўз ўрнига қўяди, бунинг натижасида нархни оширишни таъминлайди. Агар ишлаб чиқариш жараёни ўз вақтида маҳсулотни таклиф этса нафақат талаб этилган жойга етказишини таъминлайди, балки истеъмолчининг олган маҳсулотини фойдалилигини белгилайди. Шундай қилиб маркетинг ҳозирги давр концепциясида бизнинг мақсадимиз замонавий тутишга мос истеъмолни ҳосил қилишдир.
Корхонада маркетинг бошқарувининг мақсади. Маркетингни бошқариш – маркетинг ҳамма элементларига таъсир этиш жараёнидир, бу ўз навбатида ҳаридорлар билан ўзаро боғлиқ алоқалар ўрнатиш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.
Маркетинг фаолиятида самарали натижаларни рўёбга чиқариш, асосан, маҳсулот, унинг нархи ва бозорда қай даражада силжиши ҳамда жойлашишидан иборат. Маркетинг бошқаруви ташкилий тизими – бутун органлар тизими хўжалик субъекти олдига қўйган мақсадга эришишдаги унумли ишидан иборат. Маркетингни бошқариш ташкилий тизими, маълум фаолият турини алоҳида ишбилармон менежер ёки алоҳида тизимли қисмлар орасида тақсимлашни белгилайди. Маркетингни бошқариш функционал ташкилий тизими тизим бўғинларининг масъулиятини таъминлашни белгилайди ва уларни маркетинг функциясига боғлиқ равишда ихтисослайди: ассортиментни режалаш ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, спорт соҳасида ютуқларга эришиш, маркетинг изланиши, маҳсулотнинг бозордаги ҳаракати, реклама ва сотишни рағбатлантириш, савдо хизматини ташкил қилиш ва хизмат кўрсатиш. Маркетингнинг асосий мақсади – бозорни ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш ва конъюнктура ўзгаришини олдиндан билиш асосида юқори фойда олишдир. Бизнес муаммосининг қулайлиги ва кўп рўйхатлилиги, шу жумладан, унинг кичиқ шаклларини, бир қатор мақсадларини ишлаб чиқариш жараёнида, сотишда, реклама ишларида куйиши ва ечилишини кўзда тутади. Шунинг учун «Маркетинг» тушунчаси тўғрисида турли таклифлар ўрин олган ва бир неча турдаги маркетинг ажратиб кўрсатилган.
Маркетинг – бу ҳаридорнинг маҳсулот ёки хизматга бўлган талабини аниқлаш ва уни сўнгги истеъмолчига даромад олиш мақсадида сотишни изоҳлаш ва тарқатиш жараёнидир. Маркетинг – бу менежментнинг жавобгарлиги даражасини аниқлаш, олдиндан кўриш ва талабларни қондириш учун рағбатлантириш жараёнидир. Маркетинг – бу сотиш бозорларини ёки талабни бунёд этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |