1-мавзу. “Макро ва микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва мазмуни Режа


-расм. Талаб ва таклиф эгри чизиқлари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#53302
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-MAVZU

1.4-расм. Талаб ва таклиф эгри чизиқлари. 
Нон бозори моделида иккита экзоген ва иккита эндоген ўзгарувчилар 
бор. Ун нархи ва ялпи даромад-экзоген ўзгарувчилар. Моделда уларни 
тушунтириш мақсад қилиб қўйилмаган, улар олдиндан берилган (улар 
Н
о
н
н
ар
хи


D
'
D
P
S
D
S
N
o
n
n
ar
xi
Non miqdori
Q
бошқа модел билан тушунтирилиши мумкин ) сифатида қабул қилинади. 
Бу моделда эндоген ўзгарувчилар бўлиб нон нархи ва сотилган нон 
миқдори ҳисобланди. Ушбу модел бу ўзгарувчиларни тушунтириши тан 
олинган. 
П 
С 
Қ 
Нон миқдори 
1.5- расм.Талабнинг ошиши. 
Ялпи даромаднинг ошиши нонга бўлган талабнинг ортишига олиб 
келади- ушбу нархда истеъмолчилар э нди нонни кўпроқ олишга 
интиладилар. Бу талаб э гри чизиғининг ўнгга – юқорига силжиши билан 
акс 
э ттирилган. 
Ноннинг 
нархи 
таклиф 
яна 
талаб 
билан 
мувозанатлашмагунга 
қадар 
кўтарилиб 
боради. 
Нон 
нархининг 
мувозанатли даражаси ва таклифи ошиб боради. 
1.6- расм. Таклифнинг қисқариши. 
Ун нархи кўтарилганда нон таклифи пасаяди – ноннинг хар қандай 
ушбу нархида унинг савдоси кам фойдали бўлиб қолади ва ишлаб чиқариш 
қисқаради. Бу таклиф э гри чизиғини чапга-юқорига силжиши билан акс 
э ттирилган. Талаб ва таклиф э гри чизиқлари кесишишининг янги нуқтаси 
Н
о
н
н
ар
хи


пайдо бўлади. Нон нархининг мувозанатли даражаси кўтарилади, 
миқдорнинг мувозанатли миқдори эса камаяди. 
Барча моделларда бўлгани каби нон бозори моделида баъзи 
соддалаштирувчи фаразлар қабул қилинган. Моделда масалан, барча 
нонвойхоналар турли жойларда жойлашганлиги э ътиборга олинмаган. 
Хар бир истеъмолчига қайсидир нонвойхона бошқаларига қараганда 
қулайроқ, шунинг учун ҳам нонвойхоналар ўз нархларини ўрнатишда 
баъзи имкониятларга э галар. Моделда нонга ягона нарх кўзда тутилган 
бўлсада, ҳақиқатда хар бир нонвойхонада нарх турлича бўлиши мумкин. 
Моделнинг ҳақиқатга бундай мувофиқ келмаслигига қандай 
муносабатда бўлиш керак? Нонга бўлган талаб ва таклифнинг оддий 
моделини қўллашдан воз кечиш керакми? Биз нонга турли нархларни 
киритиш имконини берувчи мураккаброқ моделни яратишимиз лозимми? 
Бу саволларнинг жавоблари биз томондан қўйилган мақсадларга боғлиқ. 
Агар, бир томондан бизнинг мақсадимиз уннинг нархи сотилаѐтган 
ноннинг ўртача нархи ва миқдорига қандай таъсир кўрсатиши 
мумкинлигини тушунтириш ҳисобланса, унда нархларнинг фарқ қилиши, 
э ҳтимол, унчалик катта аҳамиятга э га э мас. Нон бозорининг оддий 
модели бу саволга жавоб беришга тўлиқ қодир. Бошқа томондан, агар 
бизнинг олдимизда нима учун учта нонвойхона бўлган шаҳарда битта
нонвойхона бўлган шаҳардагига қараганда ноннинг нархи пастроқлигини 
тушунтириш масаласи турган бўлса, оддий модел кам наф берар эди. 
Қачон у ѐки бу фараз асосийни иккинчи даражалидан ажратишга 
имкон беришини, қачон у нотўғри натижаларга олиб келишини аниқлаш – 
бир бутун санъатдир. Ҳақиқатнинг барча турли – туманликларини тўлиқ акс 
эттирувчи хар қандай модел тушуниш учун жуда мураккабдир. 
Соддалаштириш моделни ишлаб чиқиш жараѐнининг зарурий таркибий 
қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, агар моделда иқтисодиѐтнинг 
муҳим хусусиятлари эътибордан четда қолса, нотўғри хулосаларга олиб 
келиши мумкин. Баъзан ушбу ҳолатда нима муҳим ҳисобланишини 
аниқлаш қийин, чунки бир масалаларни кўриб чиқишда ўзини оқлаган 
фаразлар, бошқаларини кўриб чиқишда нотўғри хулосаларга олиб келиши 
мумкин. Шундай қилиб, иқтисодий моделлаштириш эҳтиѐткорликни ва 
соғлом фикрлашни талаб этади. 
Барча иқтисодий моделлар иқтисодий ўзгарувчилар ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликларни ифода э тади. Кўпинча бу боғлиқликлар функциялар 
кўринишида ифодаланади. Функция – бир ўзгарувчилар тўпламини 
бошқасига боғлиқлигини акс э ттирувчи математик тушунча. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish