5. Ресурслар.
13. Солиқлар.
6. Товар ва хизматлар
14. Харажатлар.
7. Транспортлар.
15. Харажатлар.
8. Пул даромадлар (иш ҳақи,
рента, фоиз, фойда)
16. Субсидиялар.
Иқтисодиѐтда фақат баҳо ѐки фақат давлат режаси ижтимоий ишлаб
чиқариш жараѐнларининг бир текис кечишини таъминлашга қодир эмас.
Бозор тизимида доимо такрорланиб турадиган иқтисодий инқирозлар ва
режали тизимнинг емирилиши буни яққол намоѐн этди. Шу
билан бирга
тартибга солишнинг бозор ва режа механизмларидан биргаликда
фойдаланишга асосланган аралаш иқтисодий тизимнинг ҳаѐтийлигини жаҳон
амалиѐти тасдиқлади.
1.2
(б)
-чизмадан
кўриниб
турибдики
ресурслар,
товарлар
ва
даромадларнинг узлуксиз ҳаракати ҳам бозор орқали, ҳам давлат аралашуви
билан
таъминланади.
Бунда
ҳукумат
ишлаб
чиқарувчилар
ва
истеъмолчиларнинг ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва
товарлар бозорларида қатнашиш орқали уларнинг иқтисодий
фаолиятига
қулай шароитлар яратади. Давлат корхоналари ва уй хўжаликларини солиққа
тортиш билан бирга корхоналарга субсидиялар бериш, аҳолига трансферт
тўлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва харидга қодир
талабларига таъсир этади. Айни пайтда давлат ресурслар бозоридан ҳамда
товарлар ва хизатлар бозорида сотиб олувчи сифатида иштирок этади. Давлат
ўз иштироки билан фирмаларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва уй
хўжаликларининг товарлар ва хизматлар харид қилиш миқдорлари
тўғрисидаги қарорлари ўзаро мос келмаган ҳолларда рўй
берадиган
иқтисодий тебранишларни тартибга солиб туради. Очиқ иқтисодиѐт
шароитида доиравий оқимлар модели янада мураккаблашади. Энди унда
тўртинчи макроиқтисодий субъект – ташқи дунѐ ҳам пайжо бўлади. Чет эл
инвестицияларининг киритилиши ва хорижга инвестиция қилиш, экспорт ва
импорт
операциялари
шу
жумладан
молиявий
бозор
орқали
жамғармаларнинг инвестицияларга оқиб ўтиши ва молиявий маблағларнинг
қайта тақсимланишини эътиборга олсак кўриб ўтилган
модел мукаммал
эмаслигига иқрор бўламиз. Аммо шу кўринишда ҳам бу модел
макроиқтисодий жараѐнларни яхлит ҳолда тасаввур қилишга имкон беради.
Доиравий оқимлар моделидан чиқариладиган хулоса шуки, давлат,
фирмалар, уй хўжаликлари ва ташқи дунѐнинг ялпи харажатлари ялпи ишлаб
чиқариш ҳажмига тенг бўлиши ресурслар, товарлар ва хизматлар оқимлари
(яъни реал оқим) билан даромадлар ва харажатлар оқимлари (яъни пул
оқимлари) ўзаро тенг бўлишининг асосий шартидир. Ялпи харажатлар
ҳажмининг ошиши ишлаб чиқариш ҳажмлари ва иш билан бандлилик
даражасининг ўсишига олиб келади. Бу эса ўз
навбатида ялпи
даромадларнинг ошишига сабаб бўлади. Каттароқ ҳажмдаги ялпи даромадлар
унга мос ҳажмдаги ялпи харажатларни белгилаб беради. Сабаб оқибат
боғланишлари ўрин алмашиши туфайли доиравий оқимлар модели доиравий
айланиш кўриниши олади. Иқтисодиѐт барқарор ривожланиб бориши учун
ялпи харажатлар тўхтовсиз ўсиб бориши шарт. Бу вазифа бюджет-солиқ
сиѐсати воситалари бўлган солиқларни ҳамда давлат харажатларини
ўзгартириш ҳамда пул-кредит сиѐсати воситалари ѐрдамида
пул массасини
ўзгартириш орқали бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: