1-мавзу. “Макро ва микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва мазмуни Режа


Макроиқтисодий моделлар. Эндоген ва эгзоген ўзгарувчилар. Ёпиқ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#53302
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-MAVZU

5. Макроиқтисодий моделлар. Эндоген ва эгзоген ўзгарувчилар. Ёпиқ 
ва очиқ иқтисодиёт. 
Макроиқтисодчилар томонидан ўрганиладиган бутун иқтисодиѐтда юз 
берадиган воқеликлар ва жараѐнлар охир-оқибатда кўплаб уй хўжаликлари 
ҳамда кўплаб фирмалар ўзаро ҳатти-ҳаракатлари натижасида йиғилганлиги 
сабабли, микро ва макроиқтисодиѐт бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бутун 
иқтисодиѐтни ўрганишда биз алоҳида иқтисодий агентларнинг қарорларини 
эътиборга олишимиз лозим. Масалан, ялпи истеъмол омилларини аниқлаш 
учун оиланинг бугун қанча сарфлаши, келажак учун қанча олиб қўйиши 
ҳақидаги қарорларини таҳлил килиши керак. Инвестицияларнинг умумий 
ҳажмини белгиловчи омилларни аниқлаш учун фирмаларнинг янги 
корхоналарни қуриш ҳақидаги қарори тўғрисида маълумотга эга бўлиш 
зарур. Макроиқтисодий кўрсаткичлар алоҳида шахслар ва корхоналар 
қарорлари натижасида йиғиладиган ўзгарувчиларнинг оддий йиғиндиси 
бўлганлиги учун, макроиқтисодиѐтнинг асослари микродаражада қўйилади.
Макроиқтисодий моделлар асосида ҳар доим микроиқтисодий 
даражада қабул қилинадиган қарорлар турса, фирмалар ва уй хўжаликлари 
нуқтаи назаридан мақбул бўлган кўплаб моделларда уларнинг ҳатти-
ҳаракатларини аниқловчи қарорлар яққол кўринишда бўлмайди, балки кўзда 
тутилади. Бизнинг нон бозори моделимиз бунга мисол бўлиб хизмат қилади. 
Нонга бўлган талаб асосида уй хўжаликларининг сотиб оладиган нонлари 
миқдори ҳақидаги қарорлар ѐтса, нон таклифи нонвойхоналарнинг нон 
ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги қарорлари билан аниқланади. Уй 
хўжаликлари қарорни нафлиликни максималлаштиришдан келиб чиққан 
ҳолда, нонвойхоналар эса фойдани максималлаштиришдан келиб чиққан 
ҳолда қабул қилишлари кўзда тутилади. Шу билан бирга, бу микроиқтисодий 
қарорлар моделда ўзидан-ўзи қатнашмайди: улар унинг “фони”ни ташкил 
этади. Ҳудди шундай фирмалар ва уй хўжаликлари томонидан қабул 


қилинадиган улар нуқтаи назаридан мақбул ҳисобланган фарорлар фақат 
ѐпинчиқли кўринишда ва бутун макроиқтисодиѐтда қатнашади. 
Иқтисодчилар 
моделлар 
номини 
олган 
соддалаштирилган 
назарияларни қўллаб иқтисодиѐт ҳақидаги қарашларни тузишга уринадилар. 
Моделларда кўпинча математик кўринишда турли иқтисодий ўзгарувчилар 
ўртасидаги нисбат ифодаланади. Моделларни қўллаш аҳамиятли бўлмаган 
қисмларга эътибор бермаслик ва аҳамиятли иқтисодий боғлиқликларни 
аниқлашга имкон берганлиги учун ҳам мақсадга мувофиқдир. 
Моделларда икки хил: экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) ўзгарувчилар 
қўлланилади. Экзоген ўзгарувчилар ташқаридан киритилади – бу дастлабки 
маълумотлар; эндоген ўзгарувчилар модел “ичида” шаклланади – улар уни 
ҳал этишнинг натижаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, экзоген 
ўзгарувчиларнинг миқдори моделни қуриш бошлангунча берилади, эндоген 
ўзгарувчиларнинг миқдори эса модел бўйича ҳисоб-китоблар қилиш 
жараѐнида аниқланади. 3-расмда кўрсатилганидек, моделнинг мақсади 
экзоген ўзгарувчилар эндоген ўзгарувчиларга қандай таъсир қилишини 
аниқлаш ҳисобланади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish