Жуфт регрессион таҳлил



Download 131,12 Kb.
bet1/3
Sana13.06.2022
Hajmi131,12 Kb.
#662079
  1   2   3
Bog'liq
ЖУФТ РЕГРЕССИОН ТАҲЛИЛ


ЖУФТ РЕГРЕССИОН ТАҲЛИЛ


8.1. Чизиқли регрессион боғланишлар ва регрессия коэффициентлари.
8.2. Регрессион таҳлилда энг кичик квадратлар усулининг қўлланилиши.
8.3. Эластиклик коэффициентлари ва уларнинг иқтисодий таҳлил учун аҳамияти.


8.1. Чизиқли регрессион боғланишлар ва регрессия коэффициентлари

Ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўртасида боғланишларни ўрганишда қуйидаги функциялар билан фойдаланилади:


Чизиқли –

Регрессия сўзи лотинча regressio сўзидан олинган бўлиб, орқага ҳаракатланиш деган маънога эга. Бу атама корреляцион таҳлил асосчилари Ф.Гальтон ва К.Пирсон номлари билан боғлиқдир.


Регрессион таҳлил натижавий белгига таъсир этувчи белгиларнинг самарадорлигини амалий жиҳатдан етарли даражада аниқлик билан баҳолаш имконини беради. Регрессион таҳлил ёрдамида ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг келгуси даврлар учун башорат қийматларини баҳолаш ва уларнинг эҳтимол чегараларини аниқлаш мумкин.
Регрессион таҳлил – бу энг аввало кенг маънода омилли таҳлилдир. Иқтисодий омилли таҳлил деб, дастлабки омиллар тизимидан (натижавий кўрсаткич) пировард омиллар тизимига ўтиш, натижавий кўрсаткичнинг ўзгаришига таъсир ўтказувчи тўғри миқдорий ўлчанадиган омилларнинг тўлиқ тўпламини ўрганиб очиб бериш тушунилади.
Қуйидаги чизмада корхона фаолияти омилли таҳлил масалаларининг математик усулларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан тахминий тавсифи келтирилган.


Регрессион таҳлилнинг масалалар тавсифининг умумлашган схемаси

Тўғри омилли таҳлилда натижавий кўрсаткич ёки жараённинг ўзгаришига таъсир этувчи алоҳида омиллар аниқланади, натижавий кўрсаткич ва аниқланган омиллар тўплами ўртасидаги детерминаллашган ёки стохастик боғланишлар формаси (кўриниши) аниқланади ва ниҳоят, алоҳида омилларнинг натижавий иқтисодий кўрсаткични ўзгаришидаги ўрни белгиланади.


Тўғри омилли таҳлил масалаларини қўйилиши детерминаллашган ва стохастик ҳолларга ҳам тарқалади. Буни қуйидаги ифодада келтирамиз.
Қандайдир функция натижавий кўрсаткич ёки жараённинг ўзгаришини характерлайдиган бўлсин; - функция боғлиқ бўлган омиллардир. Ўрганилаётган кўрсаткич ни омиллар тўплами билан функционал детерминаллашган боғланиш шакли кўринишида берилади. Таҳлил қилиш даврида кўрсаткич орттирма олган бўлсин. функциянинг миқдорий ортишини қайси қисми ҳар бир аргументнинг қандай ортишига тўғри келишини аниқлаш талаб қилинади. Бундай тарзда шаклланган масала тўғри детерминаллашган омилли таҳлил масаласининг қўйилишининг ўзидир.
Боғланишлар чизиқли бўлса, у ҳолда боғланиш зичлиги баҳолашда корреляция коэффициентидан фойдаланиш мумкин:
Регрессион таҳлил натижавий белгига таъсир этувчи омилларнинг самарадорлигини аниқлаб беради.
Регрессион ва корреляцион таҳлилда боғланишнинг регрессия тенгламаси аниқланади ва у маълум эҳтимол (ишончлилик даражаси) билан баҳоланади, сўнгра иқтисодий-статистик таҳлил қилинади.



Download 131,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish