учун аҳамияти
Регрессия тенгламасини таҳлил килишда эластик коэффициентларидан фойдаланилади. Бу коэффициент омил белгининг ўртача неча фоиз ўзгаришини ифодалайди;
бу ерда
Агар натижавий ва омил белгиларининг кушимча ўсиш суръатлари бир хилда бўлса, у ҳолда эластик коэффициенти бирга тенг бўлади .
Агар омил белгининг қўшимча ўсиш суръати натижавий белгининг қўшимча ўсиш суръатидан юқори бўлса, у ҳолда бу коэффициент бирдан кичик бўлади ва аксинча .
Фақат боғланишнинг кўрсаткичли ифодаси учун эластиклик коэффициенти ўзгурмас миқдор бўлади, яъни .
Берилган маълумотлар асосида тўплам бўйича ўртача эластиклик кўрсаткичинидан фойдаланиб топиш мумкин яъни, ишлаб чиқариш ҳажми 1%га ўсганда, заҳира ҳажми ва истеъмол ўзгармаган ҳолда импорт ҳажми регионлар тўплами бўйича неча %га ўсишини кўрсатади.
Эластикликнинг ўртача кўрсаткичларини бир-бирлари билан таққослаш мумкин ва мос равишда омилларни натижага таъсир кучига қараб тартиб билан жойлаштириш (ранжирлаш) мумкин. Мисол, натижага (импорт ҳажмига) энг кўп таъсир этувчи ўзгарувчи, бу маҳсулотни истеъмол ҳажми - , энг кам таъсир этувчи омил эса захираларнинг ўзгариши - . Барча регионлар бўйича эластикликнинг ўртача кўрсаткичи билан бир қаторда регрессиянинг хусусий тенгламаси асосида ҳар бир регион учун хусусий эластиклик коэффициентларини ҳисоблаш мумкин.
Ушбу тенгламаларга мос омилларнинг регионлар бўйича ҳақиқий қийматларини қўйиб, битта омилни берилган қийматида бошқа қолган омилларнинг ўртача қийматида моделлаштирилувчи кўрсаткичнинг қийматини топамиз. Бу натижавий белгининг ҳисобланган қиймати юқоридаги келтирилган формулалар бўйича эластикликнинг хусусий коэффициентларини топиш учун қўлланилади.
Масалан, агар регионда бўлса, у ҳолда эластикликнинг хусусий коэффициентлари қуйидагиларга тенг бўлади:
ёки
ёки
ёки
Кўриниб турибдики, регионлар учун эластикликнинг хусусий коэффициентлари, регионларнинг барчаси бўйича ҳисобланган ўртача эластиклик кўрсаткичларидан фарқ қилади. Улар алоҳида ҳудудларни ривожлантириш учун қарорлар қабул қилишда фойдаланилади.
Назорат учун саволлар
Регрессион таҳлилнинг мақсадлари нималардан иборат?
Қайси ҳолларда корреляция индекси қўлланилади?
Регрессия коеффициентларининг иқтисодий моҳияти нимадан иборат?
“Энг кичик квадратлар усули” нинг моҳиятини тушунтириб беринг.
Нормал тенгламасини ечиш усулларини тушунтириб беринг.
Реал иқтисодий жараёнлар бўйича турли хилдаги боғланишларга 10 та мисол тузинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |