1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими



Download 372,48 Kb.
bet12/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

2.4. Жиноятчилик динамикаси

Жиноятчилик динамикаси – муайян давр (ой, чорак, ярим йиллик, йил, беш йиллик, ўн йиллик, йигирма йиллик ва ҳ.к.) оралиғида умуман жиноятчиликнинг ҳамда унинг таркибий кўрсаткичларининг ўсиш ёки камайиш томонга ҳаракати. Жи­ноятчилик динамикасига жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг энг муҳимларини иккита: ижтимоий омиллар ва юридик омиллар гуруҳларига бирлаштириш мумкин. Ижти­моий омилларга жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга кел­тирган шарт-шароит, аҳолининг демографик таркиби, миграция ва ҳ.к. киради.


Иккинчи гуруҳга жиноий ва маъмурий жазо тизимига, қо­нунларга киритилган, жиноий ёки бошқа жазога лойиқ қил­мишлар доирасини торайтирувчи ёки кенгайтирувчи, муайян жиноятлар таснифини ўзгартирувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мумкин. Жиноятчилик динамикаси жиноятлар ҳисо­бини юритиш ва уларни рўйхатга олишнинг ҳолати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (суриштирувчи, тергов ва суд)нинг шу жумладан жиноятларни ўз вақтида аниқлаш ва айбдорларни фош этиш, жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш бо­расидаги самарали фаолияти билан ҳам боғлиқдир.
3-мавзу. ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ

1. Сабабиятни билишнинг асосий принциплари


2. Жиноятчилик сабаблари тўғрисидаги асосий назариялари
3. Жиноятчилик сабабларини таснифлаш муаммоси


3.1. Сабабиятни билишнинг асосий принциплари

Криминологияда сабабият – энг мураккаб муаммолардан биридир. Шу сабабли унга изчил ва муфассал ёндашиш зарур. Хўш, сабабиятни билишнинг асосий методологик қоидалари қайси?


Ҳар қандай ҳодисаларнинг келиб чиқишини тавсифловчи умумий категория «детерминация» (лотинча determinare – аниқ­лаш) деб аталади.
Детерминация ҳодисалар, жараёнлар ва ҳолатларнинг объек­тив тарздаги мавжуд бўлган боғликлигидир. Атрофимизда мав­жуд ҳар бир ҳодиса улкан дунёга минглаб ришталар билан боғ­ланади ва пировардида умумий универсал алоқа ва ўзаро боғла­нишларнинг ягона жараёнини вужудга келтиради.
Диалектика қонуни мавжуд барча нарсалар ва ҳодисалар муттасил ҳаракатда бўлади деб ўргатади. Ҳар бир ҳодисанинг ҳаракати шу ҳодиса муносабатларининг рўёбга чиқиш жараё­нидир. Борлиқнинг умумий боғланиши объектив дунё фаолияти ва ривожланишининг энг универсал қонуниятларидан биридир. Ҳар бир ҳодиса, объектив борлиқнинг исталган предмети ва жараёни воқеаларнинг умумий занжиридаги муайян бир бўғин, лаҳзадир.
Материя ҳаракатининг асосий шаклларига мувофиқ одатда борлиқнинг нисбатан мустақил жабҳалари фарқланади. Бу жабҳаларнинг ҳар бирида борлиқ ҳодисаларининг умумий боғ­ланиши ўзига хос тарзда, чунончи: элементар зарралар шакли­да, механик, физик, кимёвий, биологик ва ниҳоят, ижтимоий кўринишда намоён бўлади. Ҳодисаларнинг умумий боғланиши ўз чўққисига фақат ўзининг ижтимоий кўринишидагина етади. Шу боисдан бу кўриниш унинг энг олий шакли ҳисобланади.
Детерминациянинг бир қанча турлари мавжуд: ҳолатлар боғ­ланиши, функциялар боғланиши, корреляция, сабабият ва ҳока­зо.
Сабабий боғланиш детерминациянинг асосий тури ёки де­терминация ҳақидаги таълимотнинг ўзагидир. Сабабият детер­минациянинг ички мазмунини, унинг моҳиятини ташкил этади.
Сабабий боғланиш ҳам умумийлик, муқаррарлик, замон ва маконда узлуксизлик каби ўзига хос хусусиятларга эгадир. Ўз табиатига кўра сабабият – ирсий боғланишдир, чунки сабаб му­айян оқибатга олиб келади.
Ҳодисаларнинг сабабий боғланиши шундан иборатки, бир ҳодиса муқаррар тарзда бошқа ҳодисани келтириб чиқаради. Ҳар қандай ҳодиса ўз сабабига эга бўлади, яъни сабабсиз ҳоди­салар бўлмайди. Ҳар қандай ҳодиса бирон-бир сабаб билан бел­гиланади. Худди шунингдек, бирон-бир оқибатни келтириб чиқармайдиган сабаб ҳам мавжуд эмас. Сабабият нафақат бир-бирига таъсир кўрсатувчи муайян ҳодисаларни тавсифлайди, балки ҳодисанинг ўзгаришига сабаб бўладиган муайян меха­низмни ҳам ифодалайди.
Сабабият категорияси нафақат сабабни, балки шарт, натижа (оқибат)ни, улар ўртасидаги боғланишни ҳамда сабаб ва оқибат ўртасидаги тескари алоқани ҳам қамраб олади. Ҳар қандай са­баб ҳар хил шартлар билан таъсирга киришади. Сабаб ва шарт ўртасидаги фарқ нимада кўринади? У – шартлидир.
Бироқ, оқибатни келтириб чиқарадиган сабаб оқибат келиб чиқиши учун зарур бўлган ҳодисанинг муайян тарзда ривожла­нишини таъминлайди.
Фалсафада боғлиқ, зарур ва етарли шартлар фарқланади.
Сабаб пайдо бўлиш жойи ва вақтининг тафсилотлари билан боғлиқ шартлар ҳисобланади.
Оқибат рўй бериши учун зарур бўлган шартлар зарур шарт­лар деб топилади.
«Барча зарур шартлар мажмуи етарли шартларни ташкил этади, - деб ёзади В.Н.Кудрявцев. – Етарли шартлар ва сабаб мавжуд бўлса, оқибат муқаррар тарзда рўй беради»12.
Атрофлича таҳлил қилганда сабаб ва шарт ўртасидаги фарқ нисбий эканлиги англашилади. Сабабнинг ирсий хусусиятигина сабаб оқибатни келтириб чиқаришини, шарт эса бунга имко­ният яратиши, яъни кўмаклашишини кўрсатади. Буни фақат муайян ҳолат бўйича аниқлаш зарур.
Сабаб ва оқибат муайян қонуниятлар билан боғлиқ. Қонуни­ятлар динамик ва статистик бўлади.
Динамик қонун – бир хилда, бирон-бир истисносиз амалга ошувчи ҳодисалар туркуми қонунидир (масалан, бутун олам тортишиш қонуни).
Ижтимоий ҳодисалар соҳасида кўпроқ статистик қонуният­лар намоён бўлади. Бу ерда бир эмас, жуда кўп сабабий боғла­нишлар мавжуд бўлиб, улар жамулжам ҳолда оммавий ҳодиса­ларни (масалан, жиноятчиликни) вужудга келтиради.
Жамият – ўз-ўзидан ривожланувчи ҳодиса, ҳар қандай ри­вожланиш эса – қарама-қаршиликлар курашидир. Бу умуман тизимнинг ва унинг муайян элементларининг хоссалари ўрта­сида қарама-қаршиликни назарда тутади.
Ижтимоий сабабларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар нарсалар ёки моддий жисмлар сифатида амал қилмайди, балки ҳолат, жараён, муносабатлар кўринишида намоён бўлади.
Методологияда «муносабат» категорияси барча ҳодисалар­нинг ўзаро боғланиш вақти, деб таърифланади. Бу боғланиш­нинг муайян шакли ижтимоий муносабат сифатида амал қила­ди.
Ижтимоий мавжудот сифатидаги бош бўғинни ташкил этув­чи инсон фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар алоҳида хусусиятга эгадир. Одам ўзи яратган нарсалар билан муайян муносабатларга киришади. Билиш субъекти ўзини ўзи кузатади ва ўзига одам сифатида қарай бошлайди, бошқа одам­га эса ўзига ўхшаш мавжудот сифатида муносабатда бўлади. Инсон онгининг ижтимоий табиати ва билиш жараёнида ижти­моий онгни ўрганиш зарурлиги шу билан изоҳланади.
Ижтимоий муносабатлар одамлар ўртасида ҳам амалий (шу жумладан билиш), ҳам маънавий ҳаёт фаолияти жараёнида юза­га келади. Шунинг учун ҳам ижтимоий муносабатлар тизимида энг аввало ишлаб чиқариш муносабатлари фарқланади. Ушбу муносабатлар бошқа ижтимоий муносабатлар (сиёсий, ҳуқуқий, диний, ахлоқий ва ҳ.к.) мазмунини белгилайди.
Ижтимоий муносабат мазмунига кўра ҳам, таркиби жиҳати­дан ҳам мураккаб ҳодисадир. Ижтимоий муносабатнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: жамият, давлат ва уларнинг қонун-қоидалари, тузилмалари, вакиллари; одамларнинг ҳар хил бирлашмалари ва жамоалари, алоҳида шахслар; моддий борлиқ предметлари ҳамда ҳар хил шакллар­да, шу жумладан ҳуқуқий шаклда намоён бўлувчи ижтимоий муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги боғланиш.
Ҳар қандай шахс муайян жиноятни содир этар экан, ижти­моий муносабатнинг у ёки бу элементларига тажовуз қилади, уларнинг ўзаро боғланишини бузади ва шу тариқа муносабат иштирокчиларининг манфаатларига бевосита ёки билвосита за­рар етказади.
Кўриб турганимиздек, сабабий боғланиш инсон, айниқса, унинг онги билан узвийдир. У инсон хулқ-атворининг мотиви ёки мақсади кўринишида намоён бўлади. Ижтимоий ҳаёт соҳа­сидаги сабабий боғланишнинг муҳим хусусияти ана шундан иборат.
Юқорида айтилганлардан баъзи бир хулосалар чиқариш мумкин.
Биринчидан, ғайриижтимоий ҳодисалар, шу жумладан жи­ноятчилик фақат ижтимоий муносабатлар доирасида ўз сабаб­ларига эга бўлади, шу сабабли асосан ижтимоий хусусият касб этади. Умуман олганда, бу ҳаётнинг иқтисодий шароитларини, инсон психологиясини, унинг эҳтиёжлари, манфаатлари, хулқ-атвор мотивлари ва мақсадларини, кичик ва катта ижтимоий гу­руҳдаги одамларнинг ўзаро муносабатларини (оила, ишлаб чиқариш муносабатлари, яқин муҳитини), қарашлари, эътиқод­лари, қадриятлари ва мўлжалларини қамраб олади. Бинобарин, жиноятчилик сабаблари муаммолари ижтимоий институтлар нуқтаи назаридан ўрганилиши лозим.
Иккинчидан, жиноятлар ва жиноятчиликнинг бирон-бир яго­на сабабини кўрсатиш методологик жиҳатдан нотўғри бўлар эди. Сабаб – комплекс ҳодиса. Тўғри, бу ерда ҳал қилувчи, асо­сий, туб ҳамда иккинчи даражали, юзаки, ташқи ва ички, объек­тив ва субъектив сабаблар фарқланиши мумкин.
Учинчидан, бинобарин, жиноятчилик сабаблари муаммосига бир томонлама эмас, балки кўп томонлама ёндашиш ҳам мум­кинки, уни тушунтириш билан боғлиқ изланишлар тарихи буни тасдиқлайди.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish