1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


-мавзу. ИҚТИСОДИЕТ СОХАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ



Download 372,48 Kb.
bet47/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

12-мавзу. ИҚТИСОДИЕТ СОХАСИДАГИ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ



  1. Иқтисодий жиноятчилик тушунчаси ва унинг криминоло­гик тавсифи

  2. Иқтисодий жиноятларнинг сабаблари ва уларни юзага келтирувчи омиллар

  3. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш



1. Иқтисодий жиноятчилик тушунчаси ва унинг
криминологик тавсифи

«Иқтисодий жиноятчилик» (ёки иқтисодиёт соҳасидаги жи­ноятлар) тушунчаси «уюшган жиноятчилик» ва «жиноий фао­лиятдан олинган даромадларни қонунлаштириш» тушунчалари билан бир қаторда, криминологлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тушунчалар аппаратидан мустаҳкам ўрин олган.


Иқтисодий жиноятчилик тушунчасининг ҳар хил таърифлари мавжуд, бироқ у жамоатчиликка илк бор «оқ ёқалилар жиноят­чилиги» номи билан танилган. Бу ибора муаллифи – америка­лик криминолог Э.Садерленд. 1940 йилда у юксак мартабали шахслар ўз касбий вазифаси доирасида ўзларига кўрсатилган ишончни бузиб, содир этувчи ҳуқуқбузарликлар мажмуини «оқ ёқалилар жиноятчилиги» деб номлаган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида М.Клайнард мазкур муам­мони ўрганиб, кўрсатиб ўтилган жиноятлар натижасида ис­теъмолчилар ва солиқ тўловчилар жуда катта зарар кўрганлиги­ни аниқлади (1952). Кейинчалик корхоналарнинг раҳбарлари ўз ишчиларининг ижтимоий ҳуқуқларига қарши содир этган жи­ноий ҳаракатларни Скотт ўрганди (1974). М.Клайнард ва П.Йигер 582 йирик корхонада хўжалик соҳасида содир этилган жиноятларни таҳлил қилиб (1980), 1975-1976 йилларда корхо­наларнинг эгалари содир этган жиноий ҳаракатлардан айрим жиноятчилар ҳаётга қарши содир этган жиноятларнинг қурбон­ларидан кўпроқ одам ҳалок бўлганлигини аниқлади. Америка­лик таниқли криминологлар Р.Кларк ва Э.Шчур ҳам ўз тадқи­қотларида иқтисодий жиноятчилик масалаларига тўхталган. Криминологлар Г.Кайзер ва Г.Матцир-Брепшер корхоналар ва корпорациялардаги жиноятчиликни ўрганиб, уларда жиноий жазога лойиқ барча жиноятларнинг 84% ни мулкка қарши жи­ноятлар ташкил этишини аниқлади (1976). Швециялик таниқли криминолог Б.Свенссон иқтисодий жиноятларга хўжалик фао­лияти доирасида содир этиладиган тамагирлик хусусиятига эга жиноий қилмиш деб таъриф берган (1986).
Собиқ Иттифоқда социализм давридаги иқтисодий жиноят­чилик асосларини В.Г.Танасевич, Б.Е.Богданов, Г.К.Синилов, А.Н.Ларьков каби ҳуқуқшунос олимлар ўрганган.
Сўнгги йилларда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида таҳлил қилинаётган жиноятчилик турида ҳам жид­дий ўзгаришлар юз берди. Янги мулк шаклларининг яратили­ши, иқтисодиёт бозор муносабатлари шароитида фаолият кўр­сатиши, жаҳон иқтисодиётига қўшилиш унда криминал вазият­нинг оғирлашишига олиб келди. Иқтисодий жиноятчилик кри­миналлашган иқтисодий муносабатларнинг тадрижий давоми сифатида амал қилаётир.
Криминолог олимлар фикрига кўра, иқтисодий жиноятчилик бу хўжалик фаолиятини амалга оширишда фойдаланилаётган мулкка тамагирлик ниятида тажовуз қилиш, иқтисодий жараён­ларни бошқаришнинг белгиланган тартибига ҳамда фуқаролар­нинг иқтисодий ҳуқуқларига иқтисодий муносабатлар тизимида муайян вазифаларни бажарувчи шахслар томонидан дахл этиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар мажмуидир.
Амалда иқтисодий жиноятчилик – бу жиноят қонунида на­зарда тутилган бир неча ўн жиноят таркиблари (ўзганинг мул­кини талон-торож қилиш, валюта бойликлари билан ғайриқону­ний битимлар тузиш, қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш, даромадларни солиқ органларидан яши­риш, ғайриқонуний тадбиркорлик, контрабанда ва бошқа­лар)нинг мураккаб мажмуидир. Айрим муаллифлар иқтисодий жиноятлар жумласига тамагирлик ниятидаги мансабдорлик жи­ноятлари, айниқса порахўрликни киритади. Шундай қилиб, иқтисодий жиноятчилик ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилиги у жамият институтларига салбий таъсир кўрсатиши, давлатнинг моддий негизи – иқтисодиёт фаолиятининг белги­ланган тартиби бузилишида ифодалана. У айрим ўзига хос ху­сусиятлар билан тавсифланади:
1. Иқтисодий жиноятларнинг латентлик даражаси анча юқо­ри. Уларнинг аксарият қисми фуқаролар ва мансабдор шахс­ларнинг аризаларига кўра аниқланмайди. Уларни мол-мулкни бошқариш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ваколати берил­ган шахслар содир этади. Иқтисодий жиноятлар айрим янги турларининг латентлик даражаси нисбатан паст (масалан, банк кредитлари олишда фирибгарлик). Қалбаки пул ясашдек хавфли жиноятнинг латентлик даражаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
2. Иқтисодий жиноятлар натижасида жамиятга анча катта за­рар етказилади.
3. Иқтисодий жиноятчилик аҳоли аксарият қисмининг тур­муш тарзига айланиши, ярим жиноий менталитетни шакллан­тириши мумкин. Масалан, Россияда 10 млн.дан ортиқ фуқаро четдан мол олиб келиб сотиш билан шуғулланади. Тадқиқотлар уларнинг деярли барчаси белгиланган бож тўлаш қоидаларини бузиши, даромадларни солиқ органларидан яширишини кўрсат­ади.
4. Иқтисодий жиноятчилик ўз табиатига кўра деярли тўла уюшган хусусиятга эга. Аксарият чет мамлакатларда уюшган жиноятчилик асосан жиноий даромад манбалари – қиморхона­лар, наркотижорат, рэкет, қурол савдосини назорат қилса, ай­рим мамлакатларда (масалан, Россияда) у бутун иқтисодиётни бошқаради.
Иқтисодиётнинг норматив негизини ҳар хил ҳуқуқий норма­лар, чунончи: конституциявий, фуқаролик-ҳуқуқий нормалар, маъмурий ҳуқуқ ва хўжалик ҳуқуқи нормалари ташкил этади. Шу боис иқтисодий жиноятларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш муаммоси жиноят ҳуқуқи нормаларини иқтисодиётда юз бераётган ижтимоий жараёнларга ва иқтисодиётнинг норматив негизига боғлаб таҳлил қилишни назарда тутади.145



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish