1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдиришнинг



Download 372,48 Kb.
bet44/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдиришнинг
криминологик тавсифи

Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдириши – оиладаги жи­ноятларнинг турларидан бири. Бироқ у одам ўлдиришнинг бош­қа турларидан ўзига хослиги ва жиноят таркибининг хусусият­лари билан ажралиб туради.


Криминофамилистикада сўзнинг кенг маъносидаги ўз чақо­лоғини ўлдириш деганда ота ёки она ёхуд уларнинг иккаласи биргаликда ўз фарзандини ёки улардан бири иккинчисининг фарзандини ўлдириши тушунилади.108 Хусусан, жиноят қонунида ва суд тиббиётида қўлланиладиган тор маънодаги фарзандкуш­лик онанинг янги туғилган чақалоғини туғруқ пайтида ёки бевосита туғруқдан кейин ўлдиришини англатади.
Ўз чақолоғини ўлдириш нафақат турли тарихий даврларда, балки бир даврнинг ўзида ҳар хил баҳоланган жиноятлардан биридир. Бу жамият ривожланишининг турли босқичларида ушбу қилмишнинг аҳамияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси­га муносабат ҳар хил бўлганлиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигига би­ноан туғруқ пайтида ёки бевосита туғруқдан кейин ўз боласини ўлдириш имтиёзли жиноят таркиби ҳисобланади, чунки физио­логик туғруқ чоғида аёл алоҳида руҳий-жисмоний ҳолатда бўлади109. Мазкур ҳолат туғруқ пайтидаги оғриқлар, қийналиш билан боғлиқ бўлиши, бу аёлда болага нисбатан салбий туйғу­лар уйғотиши ёки бу номақбул туғруқ (номусга тегиш натижа­сида ҳомиладорлик ёки туғаётган аёлни унга уйланишни ваъда қилиб алдашган бўлса) бўлиши мумкин. Шундай қилиб, фар­зандкушлик одатда ноқулай оилавий ёки шахсий вазият оқиба­ти бўлади.
Ю.М.Антонян ўз боласини ўлдирган аёлга анча тўлиқ тавсиф берган. Ўзининг янги туғилган чақалоғини ўлдирган аёллар орасида турмуш қурганлар жуда оз. Уларнинг аксарияти одатда малака ва маълумот даражаси паст бўлган сўққабош аёллардир. Ўлдирилган бола кўпинча биринчи муваффақиятсиз сексуал тажриба билан боғлиқ бўлади. Уларнинг кўпчилиги ота-онали бўлиб, айнан ота-онасининг салбий муносабатидан қўрқиш улар ўз чақалоқларини ўлдиришига туртки беради110.
В.Н.Кудрявцев, В.Е.Эминов ўз боласини ўлдирган оналарни тавсифлаб, шундай деб ёзади: «Одатда, бундай қилмишларни жамиятга яхши мослашмаган, оиласиз, уйсиз, моддий жиҳатдан таъминланмаган ёш аёллар содир этади. Айрим ҳолларда бун­дай жиноятлар ортида эркак туради, яъни бу хавфли жиноятлар эркак, аксарият ҳолларда аёлнинг жазмани ёки ўйнашининг ро­зилиги ёки турткиси билан содир этилади»111.
Ўз чақолоғини қасддан ўлдириш аёлларга хос бўлган жино­ятдир. Фақат янги туққан аёл мазкур жиноят субъекти бўлиши мумкин. Бунда она ўзининг янги туғилган чақалоғини унинг бирон-бир қисми ёки ўзи тўлиқ она қорнидан чиққан пайтда ўлдирган ҳоллардагина жиноят ЎзР ЖКнинг 99-моддаси бўйича тавсифланиши лозим. Агар она ўзининг янги туғилган чақа­лоғини туғруқдан сўнг орадан маълум вақт ўтгач, яъни унинг туғруқ чоғидаги алоҳида руҳий-жисмоний ҳолати ўтиб кетгани­дан кейин ўлдирган бўлса, бу қилмиш ЎзР ЖКнинг 97-моддаси билан тавсифланиши лозим.
Айрим аёллар туғруқ пайтида ёки ундан кейин маълум вақт мобайнида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушунмайдиган ва уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлади. Аёлнинг мазкур руҳий ҳолати бошқа омиллар билан жамулжам ҳолда жиноятга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳолат замирида руҳий касал­лик ётмайди, акс ҳолда аёл жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмас эди.
Умуман олганда, фарзандкушлик замирида ҳодисалар бир неча гуруҳининг ўзаро таъсири ётади.
Биринчи – аёл ҳаётида жиноят содир этишдан олдинги вази­ят. У ҳар хил бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда у аёл ўз чақа­лоғини ўлдиришига сабаб бўлади, айрим ҳолларда эса бундай ҳолат юз бермайди. Ю.М.Антонян айрим бўлажак жиноятчи аёллар бир қарашда яхши оилада тарбиялангани, ота-онаси уларга яхши муносабатда бўлганлигини қайд этади.112
Иккинчи – шахснинг ижтимоий хусусиятлари, манфаатдор шахсларнинг гапига кирмаслик қобилияти.
Учинчи – аёлнинг биологик, психологик хусусиятлари, хулқ-атвори. Одатда, аёллар ўта таъсирчан, ҳис-туйғуларга бой бўла­ди. Бу беқарор руҳий жараёнлар туғруқ жараёнида сезиларли даражада кучаяди. Бундан ташқари, аёлларда неврозлар ва пси­хопатиялар даражаси ҳам анча юқори бўлади. Буларнинг барча биргаликда онанинг ўз чақалоғини ўлдиришига сабаб бўлиши мумкин.
Аёлнинг боладан қутулиш нияти уни қасддан ўлдириш жиноятига айланишига имконият яратувчи бир қанча субъектив ва объектив омиллар мавжуд. Булар:
- никоҳсиз бола туққани учун атрофдагиларнинг қоралаши­дан қўрқиш ҳамда уялиш;
- боланинг отаси, ўз қариндошлари ёки бошқа шахслар онани ўз чақалоғини ўлдиришга оғдириши;
- ота-онасининг салбий муносабатидан қўрқиш;
- жиноий ҳомила тушириш билан шуғулланувчи шахслар­нинг оғдириши;
- ҳомиладорликнинг олдини олиш, ҳомилани даволаш муас­сасаларида тушириш имкониятига доир махсус тиббий билим­ларнинг йўқлиги;
- сўққабош она болани тарбиялашда моддий ва маънавий қийинчиликларга дуч келишини тушуниш, ҳомиладор аёллар ва сўққабош оналарга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши ҳақида зарур ҳуқуқий билимларнинг йўқлиги ва ҳ.к.
Янги туққан аёлларнинг руҳий-жисмоний хусусиятларини аниқлаш онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришига имконият яратувчи омилларни аниқлаш, объектив жазо чорасини танлаш, бу салбий ҳодисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатла­рини енгиллаштириш чораларини кўришга ёрдам беради. Мам­лакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбир­ларини амалга ошириш ҳам фарзандкушликнинг олдини олиш­да асосий йўналишлардан бирига айланиши лозим. Зотан, инсон туғиладиган ва тарбияланадиган оила муаммоси жамиятда ҳал қилинадиган муҳим муаммолардан биридир.
Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг йигирманчи йилларига таққослаганда фарзандкушлик ҳолатлари сони уч баравар кў­пайган113. Россия статистикаси маълумотларига кўра, 1995 йилда 143 онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириш ҳолати аниқлан­ган, одам ўлдириш содир этган ҳар йигирма аёлнинг бири ўзи­нинг янги туғилган чақалоғини ўлдиришда айбланган114.
Гарчи онанинг ўз чақалоғини ўлдириши имтиёзли жиноят таркиби ҳисобланса-да, у хавфлилик жиҳатидан бошқа одам ўлдириш жиноятларидан қолишмайди. Ю.М.Антонян жуда тўғри таъкидлаганидек, «онанинг ўз чақалоғини ўлдиришидан қўполроқ табиат «қонунлари»ни бузишни тасаввур қилиш мум­кин эмас»115; барча одамлар қатори яшаш ҳуқуқига эга бўлган ян­ги туғилган чақалоқдан ожизроқ ва ҳимоясизроқ жабрланувчи ҳам йўқ.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish