Изчил криминоген тип. Ушбу тип вакилларининг жиноий хулқ-атвори одатдаги хулқ-атвор тарзидан келиб чиқади ва субъектнинг қарашлари, ижтимоий мўлжаллари ва мойилликлари билан белгиланади. Одатда, мазкур шахс жиноят содир этиш вазиятидан нафақат фойдаланади, балки уни фаол яратади. Ушбу тип вакиллари зарур ҳолда муайян муҳитни ўзларига «мослаштириш»га қодирлар. Уларнинг жиноий хулқ-атвори изчил криминогенлик шаклланган босқичдан бошлаб нисбатан эркин хусусият касб этади.
Вазиятга боғлиқ криминоген тип. Зиддиятли микромуҳитда шаклланади ва фаолият олиб боради; жиноят кўп жиҳатдан уни содир этишнинг маънавий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан салбий ҳолати билан белгиланади. Айни ҳолда шахс ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. Бу шахсни жиноятга у қўшилган микромуҳит, унинг олдинги турмуш тарзи олиб келади.
Вазиятга боғлиқ тип. Мазкур шахс онги ва хулқ-атворининг, шунингдек у қўшилган микромуҳитнинг ахлоққа зид унсурлари аҳамиятсиздир. Жиноят мазкур шахс айби билан юзага келмаган, унинг учун маълум даражада ғайриоддий ва бошқа субъектлар билан биргаликда ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларини бузиш билан боғлиқ бўлган вазиятнинг ҳал қилувчи таъсири натижасида содир этилади.
Ижтимоий шахс ва муҳит мураккаб шароитда – муаммоли ва можароли вазиятларда ўзаро таъсирга киришиш механизмининг нуқсонлари айниқса муҳимдир. Жиноят бошқа шахсларнинг айбига кўра юзага келувчи вазият таъсирида содир этилади. Бунда ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари бошқа субъектлар томонидан бузилади. Айни вақтда, тегишли шароитда шахс ўзининг ва бировнинг ғайриҳуқуқий хулқ-атворини, ҳатто жиноятини оқлаши ёки можароларни ҳал қилишнинг бошқа, қонуний ва ахлоқий усулларини билмаслиги мумкин. Бу ерда жиноят содир этилган шарт-шароит ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи вояга етмаган жиноятчининг шахси ўзини кўрсатишга, ўз бевосита муҳитидаги шахслар юксак баҳосини олишга интилишнинг кучлилиги билан ажралиб туради.
Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи вояга етмаган жиноятчининг шахси, умуман жиноятчининг шахси каби, эгоистик хусусиятга эга. Бироқ унинг эгоизми одатда группавий хусусият касб этади. Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи ўсмирларнинг ўзини кўрсатиш усуллари шу билан боғлиқки, улар норасмий гуруҳга қаттиқ боғланган ҳолда, ўз фаоллиги, ўзининг қобилиятларини расмий даражада маъқулланувчи шаклларда намойиш этишга ҳаракат қилмайди. Тамагир жиноятчининг шахсига келсак, унга группавий эмас, балки индивидуал эгоизм хос.
Вояга етмаган жиноятчиларнинг аксарияти аралаш типга мансуб, айниқса, агар улар криминоген микромуҳитда узоқ вақт яшаган ва ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этувчи шахслар билан яқин алоқа қилган бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |