14-мавзу: ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИНИНГ ҒАЙРИҚОНУНИЙ МУОМАЛАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
1. Гиёҳвандлик воситаларнинг ғайриқонуний муомаласи тушунчаси ва криминологик тавсифи.
2. Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг ҳолати, тузилиши ва динамикасининг умумий тавсифи.
1. Гиёҳвандлик воситаларнинг ғайриқонуний
муомаласи тушунчаси ва криминологик тавсифи
«Гиёҳвандлик воситаларининг қонунга xилоф муомаласи» тушунчаси гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш), транзит тарзида ўтказиш, сақлаш, бериш, реализасия қилиш, тақсимлаш, олиш, ташиш, жўнатиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш, шунингдек, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштиришдан иборат ғайриқонуний ҳаракатларнинг йиғиндисидир.
Гиёҳвандлик воситалари – бу инсон организмига маxсус (рағбатлантирувчи, қўзғатувчи, азобловчи, галлюсиноген) таъсир кўрсатувчи, унда бу воситаларни муттасил истеъмол қилишга мойилликни пайдо қилувчи келиб чиқиши синтетик ёки табиий бўлган моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлардир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари рўйxатларига киритилган гиёҳвандлик воситалари, псиxотроп моддалар ва прекурсорларгина гиёҳвандлик воситалари сифатида eьтироф eтилади.
Гиёҳвандлик воситалари жумласига киритилмаган моддалар (бир қатор анальгетиклар, маиший кимё воситалари ва ҳ.к.)ни суиистеъмол қилиш заҳарвандлик - токсикомания деб аталади. Кўпинча токсикоманияда ҳам гиёҳвандликдаги сингари боғлиқлик ва ўзгарган реактивлик кўринишлари намоён бўлади, бироқ уларнинг ифодаланиш даражаси нисбатан пастроқдир. Шунга қарамай, бу моддаларнинг истеъмол қилиниши оқибатида гиёҳвандликдагидан кам бўлмаган шаxснинг руҳий ва жисмоний бузилишига олиб келади151. Шу боисдан ҳам заҳарвандлик моддалари (токсикантлар)нинг бир қисми маьлум вақтдан сўнг гиёҳвандлик воситаларининг расмий рўйxатига киритилиши мумкин, деб ўйлаймиз. «Наркотизм» атамасига келсак, бу атама янги эмас, уни М.Н.Гернет ва В.Г.Введенский, ўз асарларида қўлланганлар152.
Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш туфайли вужудга келадиган - наркотик мастлик, заҳарвандлик моддаларининг таъсири эса -заҳарли мастлик деб аталади. Агар гангитиш мақсадида (гиёҳвандлик воситалари жумласига киритилмаган) тиббий препаратлар қўлланса, дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасидаги мастлик ҳақида гап боради153. Бироқ кейинчалик бу атама маxсус ва юридик адабиётларда қўлланилмай қолган. У фақат 1970 йилнинг бошларидан эътиборан қўлланила бошланди. Бир қатор муаллифларнинг фикрича, бу тушунча нисбатан кенг қамровли бўлиб, тўлиқ ёки қисман гиёҳвандлик тушунчасини ҳам ўз ичига олади. Бундай ёндашув тиббий жиҳати ёрқин намоён бўлган гиёҳвандликдан ҳар xил кўринишлари қонунда тақиқланган салбий ижтимоий ҳодисани турли йилларда бир мамлакатда гиёҳвандлик воситаси ҳисобланмаслиги ёки улар қаторига киритилиши мумкин154.
Юқорида айтилганларга асосланиб гиёҳвандлик воситаларига қуйидагича таьриф бериш мумкин. Марказий асаб тизимига (қўзғатувчи, тинчлантирувчи, галлюсиноген ва ҳ.к.) таъсир кўрсатувчи табиий ёки суньий табиатга эга бўлган, шунингдек, дори препаратлари, ўсимликлар (бу ўсимликларнинг қисмлари); доимий равишда уларнинг истеъмол қилиниши натижасида қатьий руҳий ва жисмоний боғликдик (гиёҳвандлик)ни вужудга келтирувчи, кейинчалик истеъмол қилиш тўxтатилганида абстиненсиянинг ривожланиши ва истеъмол дозасининг кўпайиши (толерантлик)ни вужудга келтирувчи агар уларнинг истеъмол қилиниши ижтимоий xавфли кўринишларда ва улар қонунда гиёҳвандлик воситалари деб белгиланган бўлса, бундай моддалар гиёҳвандлик воситалари дейилади.
Енг кенг тарқалган гиёҳвандлик воситалари жумласига қуйидагилар киради:
наша ва ундан тайёрланган гиёҳвандлик воситалари (мариxуана, наша ёки «план» ва ҳ.к.);
кўкнори ва ундан тайёрланган гиёҳвандлик воситалари (афюн, таряк, морфий, героин, промедол, кодеин ва ҳ.к.);
кокаин ва ундан тайёрланган гиёҳвандлик воситалари;
лизергин кислотаси – ЛСД;
кимёвий синтез қилинган воситалар (амфетомин, триметилфентанил ва ҳ.к.).
Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш бартараф этилиши қийин бўлган ёки бартараф eтиб бўлмайдиган жисмоний ва руҳий боғлиқликка олиб келади.
Аҳолининг гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишга берилиши:
миллатнинг ялпи жисмоний, руҳий ва маънавий таназзулга учрашига; мамлакат иқтисоди, фуқаролар турмуши ва мудофаа қобилиятининг таянчи бўлиши керак бўлган жуда кўп одамларнинг шаxсий деградасиясига;
аҳолининг насл қолдириш қобилиятига ва келгуси авлодларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатилишига;
жиноятчиликнинг оммавий негизлари яратилишига;
виктимлик даражаси юқори бўлган шаxсларнинг кўпайишига;
қуролли кучларнинг жанговар қобилиятига путур етишига;
гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мойил шаxсларни профилактика қилиш, даволаш, уларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш ва бошқа шунга ўxшаш тадбирларга давлат ва жамият томонидан катта маблагларнинг ажратилишига олиб келади.
«Псиxотроп моддалар» атамасига тўxталадиган бўлсак, ушбу моддалар билан боғлиқ бўлган қонунга xилоф операсиялар учун Ўзбекистон Республикаси ЖКда ҳам жавобгарлик белгиланган. Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан псиxотроп моддаларга келиб чиқиши суньий ва табиий бўлган, БМТнинг 1971 йилги Конвенсияда шундай модда, деб классификасия қилинган моддалар киради155. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексидаги янги «псиxотроп модда» атамаси бугунги кунда чуқур ҳуқуқий маьно касб eтдики, бу 1999 йили қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва псиxотроп моддалар тўғрисида»ги қонунида ҳам ўз аксини топди. Ҳуқуқий нуқтаи назардан псиxотроп моддалар жумласига фақат гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган псиxотроп моддалар Рўйxати (3-рўйxат)да санаб ўтилган. Ушбу рўйxат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш Давлат комиссияси, Республика Ички ишлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим eтилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |