1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Иқтисодий самарадорлик самарадорликка қараганда бир 
мунча тор маънони англатади. У қабул қилинаётган қарорларнинг
хўжалик юритишда мақсадга мувофиқлигини тавсифлайди ҳамда 
барча 
ҳолларда 
самаранинг 
унга 
эришиш 
учун 
кетган 
харажатлар(ишлаб чиқариш ресурслари)га нисбати сифатида 
аниқланади. Харажатлар қанчалик кам бўлса, самара шунчалик 
ортади, демак, иқтисодий самарадорлик ҳам ортади. 
Ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлик 
ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини меҳнат шароитларини
унинг ижодкорлик 
мазмунини бойитиш, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни 
йўқотишни инобатга олган ҳолда тавсифлайди.Ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлик бир вақтнинг ўзида, ишлаб чиқариш самарадорлигини 
кучайтириш, корхонанинг муваффақиятли фаолият юритиши, 
шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва унинг барча 
қобилиятларидан фойдаланишнинг сабаб ва натижаси ҳисобланади. 
Бевосита ижтимоий самара, ходимларнинг билим ва малакаси, 
тажриба ва маданиятининг ўсиши, аҳоли соғлиғининг яхшиланиши 
ва умр кўришининг узайишида акс эттирилади. 
14.2. Корхоналарнинг молиявий самарадорлиги ва 
инвестицион жозибадорлиги. 
Иқтисодиётни 
барқарор 
ривожлантириш, 
фан-техника 
тараққиётини яна хам жадаллаштириш, ишлаб чиқариш салохиятидан 


350 
оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг хамма турларини хар 
томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг бозор 
иқтисодиёти қонуларига мос равишда олиб бориш мамлакатимиз 
иқтисодий стратегиясининг энг мухим таркибий қисмидир. 
Юқорида келтирилган хўжалик самарадорлигини баҳолаш 
усуллари ва кўрсаткичларидан ташқари бугунги кунда амалиётда 
корхоналарнинг иқтисодий ночорлик белгиларини аниқлаш учун 
мезонлар тизими ҳам қўлланилади.
Корхонада самарадорликни аниқлаш муҳим ахамиятга эга. 
Бугунги кунда самарадорликни аниқлашда барча кўрсаткичларни 
шартли равишда икки гуруҳга бўлиб ўрганиш қабул қилинган. 
Биринчи гуруҳга натурал кўрсаткичлар киради. Иккинчи гуруҳга 
иқтисодий кўрсаткичлар киради. Ҳар икки гуруҳ кўрсаткичлардан 
фойдаланиш самарадорликни аниқроқ кўрсатади. Шу сабабли биз 
самарадорликни аниқлашда натурал ва иқтисодий кўрсаткичлардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деган фикрдамиз. 
“Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва 
таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги 
Низомга кўра корхоналар қуйидаги гурухларга бўлинади: 

иқтисодий барқарор корхона 

иқтисодий хатарли корхона 

иқтисодий ночор корхона: 

ўз тўлов қобилиятини тиклаш имконятига эга; 

ўз тўлов қобилиятини тиклаш имконятига эга бўлмаган 
корхоналар. 


351 
Юқорида келтирилган хўжалик самарадорлигини баҳолаш 
усуллари ва кўрсаткичларидан ташқари бугунги кунда амалиётда 
Иқтисодий ночорлик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 
корхоналарнинг иқтисодий ночорлик белгиларини аниқлаш учун 
мезонлар 
тизими 
ҳам 
қўлланилади. 
Уларнинг 
қаторига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

тўлов қобилияти коэффициенти (К
тқ
); 

хусусий 
айланма 
маблағлар 
билан 
таъминланганлик 
коэффициенти (Кхм); 

Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (Рих), 

Активлар рентабеллиги. (Ра): 

хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти 
(Кхқ); 

Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти: 

Эскириш коэффиценти (Кэск) 
Бу кўрсаткичлар бир қарашда маҳсулот ишлаб чиқариш 
соҳасига, демак, ишлаб чиқариш самарадорлигига алоқаси йўқдай 
туюлади. Аслида эса айнан улар орқали корхонанинг самарали 
фаолиятини англатувчи иқтисодий ва молиявий барқарорлик акс 
эттирилади. Бундан ташқари, маҳсулотнинг материал сиғими, фонд 
қайтими, меҳнат унумдорлиги ва рентабеллик кўрсаткичлари, ишлаб 
чиқаришни режалаштириш ва таҳлил қилишда қўлланса, мезонлар 
тизими ёрдамида эса корхоналар ўзларининг фаолият юритиш 
қобилиятини кўрсатади ҳамда турли хил муаммоли вазиятларда 
хўжалик судларида ўз манфаатларини ҳимоя қилади. 


352 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish