1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


-расм Давлат бюджети параметрлари



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

43-расм Давлат бюджети параметрлари. 


337 
44-расм. Солиқ тизимини соддалаштиришга оид
 
45-расм.Ягона солиқ тўлови 
 
46-расм Акциз солиғи ставкалари 


338 
 
47-расм.Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган 
солиқ ставкалари 
 
48-расм. Солиқ қонунчилигидаги имтиёзлардан фойдаланиш. 
Солиқ имтиёзлари солиқларнинг пайдо бўлиши билан бирга 
шаклланиб келган тушунчалардан ҳисобланади. Агар, унинг 
этимологик келиб чиқишига эътибор қаратадиган бўлсак, қадимги 
ҳинд тилида aughu-енгил, қадимги ирланд тилида aigiu-кам, оз, 
немис тилида leicht-енгил, қадимги славьян тилида легкий 
маъносида ишлатилиб келинган.  


339 
Бу сўзнинг иқтисодиётга кириб келиши эса унинг 
иқтисодий маънодаги қўлланиши 18-асрда Францияда privus-алоҳида 
махсус, legis-қонун, яъни махсус қонунлар сифатида эътироф 
этилиши билан боғлиқ бўлиб, бу инглиз тилида privilege- имтиёз, 
озод қилиш, афзаллик, рус тилида эса привилегия-имтиёз, афзаллик 
каби маъноларни беради, кейинчалик эса солиққа оид ва бошқа 
иқтисодий жараёнлардаги 
енгилликларни 
изоҳлашда 
жаҳон 
амалиётида айниқса инглиз тилида турли хил иқтисодий 
тушунчалардан, масалан, имтиёзли нархлар- reduced (special) price, 
имтиёзли тўловлар- preferential duty, имтиёзли ссудалар- 
concessional loan, имтиёзли келишувлар- franchise agreement, 
имтиёзли кредитлар- lax credit, имтиёзли муддат- grace period, 
имтиёзли режимлар- favourable treatment каби тушунчалардан 
фойдаланилади. Солиқлар бўйича енгилликларни ҳам турлича 
изоҳлаш тажрибалари мавжуд. Инглиз тилида солиқ имтиёзларини 
изоҳлашда эса tax allowance ва tax exemts тушунчаларидан 
фойдаланилади. Шунингдек, солиқлардан чегирмалар тарзидаги 
имтиёзлар tax relief деб юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида(30-моддасида) 
солиқ имтиёзлари тушунчасига- "Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда 
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда 
тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги 
солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва 
(ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ 
миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади" деб таъриф берилган.


340 
Шунга кўра солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларга нисбатан 
жорий этиш ва қўллаш қуйидаги тартибларда амалга оширилади ёки 
солиқ имтиёзлари гуруҳланади: 
Солиқ тўловчиларни солиқ жараёнига тортмаслик яъни, 
тўлалигича солиқдан озод этиш; 
Солиқ базасини камайтириш, ундан чегирмалар қилиш; 
Солиқ 
тўловчиларнинг 
айрим 
фаолият 
турларини 
рағбатлантириш, алоҳида олинган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш ва 
шу каби мақсадларда имтиёзли солиқ ставкаларини қўллаш. 
Дунё амалиётида иқтисодий сиёсатдаги у ёки бу даражадаги 
енгилликларни одатда преференциялар тушунчаси билан ҳам 
изоҳлайди. Преференция тушунчаси лотинча сўз бўлиб, 
"praeferentis —афзаллик, ён босиш" каби маъноларни англатади. 
Преференциялар дастлаб давлатлар ўртасида халқаро ташқи савдо
муносабатларини, 
шунингдек, 
давлатнинг 
бож 
сиёсатида 
рағбатлантириш механизмларини қўллашнинг усуллари сифатида 
қўлланилган бўлса, кейинчалик халқаро ва ички солиққа тортиш 
жараёнида ҳам кенг қўлланила бошланди. Преференциялар имтиёзли 
кўрсаткичга эга бўлган турли хил нарсаларга, масалан, 
преференциалли акция, преференциалли нарх, преференциалли 
таъриф, преференциалли шартнома кабиларда ҳам қўлланилади.
Солиқ тизимидаги преференциялар эса солиқ имтиёзларидан 
кенг тушунча ва жараён бўлиб, солиққа тортиш мақсадларидаги 
Переференциялар бу давлат томонидан солиқ тўловчиларга солиқ 
имтиёзларини бериш, уларни рўйхтага олиш ва рухсат бериш 
таомилларини енгиллаштириш, қулай солиқ режимларини жорий 


341 
қилиш, халқаро даражада солиққа тортиш муносабатларини тартибга 
солиш ва мувофиқлаштиришда ҳамда божхона тартибларини 
расмийлаштиришда маълум ён бериш, солиқ тўловчилар томонидан 
солиқларни тўлаш жараёнларини енгиллаштириш(солиқ қарзларини 
кечиктириш, бўлиб бўлиб тўлаш, давлат зарарига кечиш) каби 
жараёнлардир.
Шу жиҳатдан олганда преференциялар ва солиқ имтиёзлари 
мазмунан ўхшаш бўлсада, шу билан биргаликда жараёнларни қамраб 
олиши ва қўлланилиши жиҳатдан ўзига хос фарқли хусусиятларга 
ҳам эгадир. 
Юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солиғи 
бўйича белгиланган имтиёзлар. Қуйидаги юридик шахслар даромад 
(фойда) солиғидан озод қилинади:
1) протез-ортопедия буюмлари, инвентари ишлаб чиқаришга, 
шунингдек ногиронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик 
шахслар-асосий фаолият тури бўйича;
2) ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини 
ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти 
фахрийлари ташкил этган, ногиронлар жамоат бирлашмалари, 
“Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон чернобилчилар уюшмаси 
мулки бўлганлари, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва 
тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар мустасно;
3) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш - ишлаб чиқариш 
устахоналари;
4) жазони ижро этиш муассасалари;


342 
5) тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, уларнинг 
тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларидан (фойдаларидан) 
ташқари;
6) шаҳар йўловчилар транспорти (таксидан, шу жумладан 
йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш билан боғлиқ 
хизматлари бўйича;
7) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш 
ишларини амалга оширишдан олинган даромадлар (фойдалар) 
бўйича;
8) Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига 
киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар сарфлайдиган чет эл 
инвестицияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари, рўйхатдан 
ўтган вақтидан эътиборан дастлабки етти йил давомида;
9) янги ташкил этилаётган корхоналар, шу жумладан шахарчалар, 
қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилган чет эл 
инвестициялари иштирокидаги корхоналар (савдо, воситачилик, 
таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи 
корхоналардан ташқари) рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 
биринчи йили даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади, 
иккинчи йили белгиланган ставканинг йигирма беш фоизи миқдорида 
ва учинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайди. Кейинги 
йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ 
миқдорда тўланади. 
Янги ташкил этилаётган бошқа корхоналар, шу жумладан чет эл 
инвестициялари иштирокидаги корхоналар (савдо, воситачилик, 
таъминот- сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи 


343 
корхоналардан ташқари) рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан 
биринчи йили белгиланган ставканинг йигирма беш фоизи миқдорида 
ва иккинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайди. Кейинги 
йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ 
миқдорда тўланади. 
Юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврнинг бир йили 
ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун 
фаолияти даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади;
10) ички ишлар органлари хузуридаги соқчилик бўлинмалари;
11) гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини 
берувчи лицензияси бўлган юридик шахслар;
12) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта пули) 
тариқасида олинган маблағлар суммаси бўйича;
13) дивидендлар кўринишида олинган ва юридик шахсдан 
олиниб, унинг устав капиталига (фондига) йўналтирилган даромадлар 
бўйича;

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish