356
Низомга
кўра
корхоналарнинг
тўловга
қобилиятлиги
ёки
ночорлигини аниқловчи параметрлар белгилаб берилган.
Иқтисодий хатарли корхона учун тўлов қобилияти
коэффициенти ҳамда хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати
коэффициенти меъёрдан дан кичик бўлса, молиявий мустақиллик
коэффициенти 0,5 дан кичик бўлса, хусусий айланма маблағлар билан
таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кичик бўлса
корхоналар
иқтисодий хатарли корхона деб топилади.
Иқтисодий ночор корхона учун пул мажбуриятлари ва
мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиши лозим.
*
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3
ойдан
ортиқ қарзи бор бўлиб, шу билан бирга Тўлов қобилияти
тиклаш
имконияти бор бўлса, яъни тўлов қобилияти коэффициенти
(К
тқ
)меъёрда, рентабелли ва хусусий айланма маблағлар билан
таъминланганлик коэффициенти (Кхм) юқори бўлса “Тўлов
қобилияти тиклаш имконияти бор” деб қабул қилинади
*
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан
ортиқ қарзи бор бўлиб, унинг қиймати энг кам иш хақининг 500
бараваридан юқори бўлса ва Активлар рентабеллиги. (Ра)паст, тўлов
қобилияти коэффициенти (К
тқ
)кичик, хусусий айланма маблағлар
билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм)паст бўлса
корхона
“Тўлов қобилияти тиклаш имконияти йўқ” деб қабул қилинади
Корхона
ночорлиги,
демак,
хўжалик
фаолиятининг
самарасизлиги
тўғрисидаги
якуний
қарор,
ночорлик
параметрларининг умумий суммаси юқоридаги меъёрлардан кичик
бўлган ҳолда қабул қилинади.
357
Хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш жуда ҳам
мураккаб жараён бўлиб, бунинг ҳамма учун тўғри келувчи ягона йўли
мавжуд эмас. Ҳар бир корхона бу масалани ечишда ўз имкониятлари
ва юзага келган иқтисодий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда
ҳаракат қилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам самарадорликнинг асосида
фойдани максималлаштириш ёки
харажатларни минималлаштириш
ётади.
Шартли мисол келтириб ўтамиз.
Айтайлик, корхонанинг 10
млн сўм миқдорида маблағи бўлиб, бу маблағларни ишлаб
чиқаришни кенгайтиришга сарфлаш мўлжалланган. Ҳисоб-китоблар
шуни кўрсатадики, корхона 10 млн сўм сарф қилганда қўшимча 11
млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради, яъни фойда 1 млн сўмни ёки
қўшилган капиталнинг 10 % қисмини ташкил қилади.
Агарда корхона ушба маблағни банкка йилига 12 %ли депозит
ҳисобига қўйганида, фоизлар учун 1,2 млн сўм фойда олган бўлар
эди. Демак, муқобил харажатларни ҳисоблаганда корхона 0,2 млн сўм
миқдоридаги қўлдан чиқариб юборилган фойдани ҳам ҳисобга олиши
лозим. Бироқ ишга бундай ёндашишнинг,
бугунги бозор
муносабатлари шароитларида кенг тарқалган бундай усулида, яъни
энг кўп фойдага эга бўлиш тамойили асосидаги усулда, корхона
фойдани максимал даражага чиқарсада, ишлаб чиқаришни
кенгайтиришга эриша олмайди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эса,
барчага маълум бўлганидек, иқтисодиётнинг ривожланиши учун энг
муҳим талаблардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: