1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Худудий тузилма. Инвестицияни худудий тузилмаси капитал 
қўйилмаларни вилоятлар, шаҳарлар ва республиканинг районлари 
бўйича 
тақсимланишини 
кўрсатади. 
У 
оддатда 
бюджет 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш кучларини ва 
районларини истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, 
давлатнинг инвестицион сиёсати билан аниқланади. Худудларнинг 
ихтисослашуви характери, унинг меҳнат билан бандлилик даражаси 
ва бошқа иқтисодий омиллар бу ерда катта ўрин эгаллайди.
Капитал қўйилмаларнинг мулк шаклига кўра тузилмаси

бу, инвестицияларнинг давлат, акциядорлик, қўшма, ижара ва бошқа 


374 
турдаги жамоа корхоналари ўртасида тақсимланишидир. У капитал 
қўйилмалардан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг шаклланиш 
тартиби ва манбалари нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. 
Амалиёт шуни кўрсатадики, капитал қўйилмаларнинг самарали 
тузилмаси уларни тежаш, энг кам харажатлар билан энг кўп фойда 
олишга тенгдир. 
15.2.Корхоналарнинг инвестицион сиёсати ва уни 
шакллантиришнинг асослари. 
Корхоналар хўжалик юритиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг 
муҳим жиҳатларидан бири ишлаб чиқариш ва иқтисодий салоҳиятни 
ривожлантириш ва сақлаб қолишдир. Корхоналарнинг бу 
йўналишдаги фаолияти инвестицион фаолият деб аталади ҳамда 
“Инвестицион фаолият тўғрисида” ги Қонун ва бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан тартибга солинади. 
Инвестициялар

корхоналар ва бутун иқтисодиёт миқёсида янги 
ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни 
замонавийлаштириш, 
илғор 
техника 
ва 
технологияларни 
ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни 
кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. 
Инвестициялар ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини яхшилаш, 
ишлаб чиқаришдаги номутаносибликларини бартараф қилиш ва 
истеъмол бозорини таъминлашда алоҳида эътиборга эга. 
Микроиқтисодий 
даражада 
(корхоналар 
миқёсида) 
инвестициялашнинг асосий манбалари ҳам ички ва ташқи турларга 
бўлинади. 
Инвестицияларнинг ички манбалари қуйидагилар: 


375 

ишлаб турган асосий капиталга ҳисобланувчи амортизация 
ажратмалари натижасида шаклланувчи, корхонанинг ўз молиявий 
маблағлари; 

фойданинг инвестиция эҳтиёжларига ажратилувчи қисми; 

суғурта компаниялари ва муассасалари томонидан табиий 
офат ва бошқа ҳодисаларда тўланувчи маблағлар; 

корхонанинг акциялар чиқариши ва сотиши натижасида 
олинувчи маблағлар; 

юқори турувчи ва бошқа органлар томонидан қайтариб 
бермаслик асосида ажратилувчи маблағлар; 

хайрия ва шу каби бошқа маблағлар. 
Инвестицияларнинг ташқи манбалари қуйидагилар: 

марказий ва маҳаллий бюджетдан, тадбиркорликни қўллаб-
қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб 
бермаслик асосидаги маблағлар; 

корхоналар Низом жамғармасида молиявий ёки бошқа моддий 
ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия 
институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўғридан-тўғри қўйилмалари 
шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар; 

давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш 
шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар. 
Корхоналарнинг мустақил хўжалик фаолияти шароитларида 
ички маблағлар таркибида амортизация ажратмалари асосий ўринни 
эгаллайди. Унинг корхона инвестицион ресурсларидаги улуши 50% 
ва ундан кўпроқни ташкил этади. 


376 
Инвестицион 
мақсадларга 
йўналтирилувчи 
маблағлар 
танқислиги 
шароитида 
лизинг 
инвестицион 
фаолиятни 
фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Лизинг - 
молиявий-кредит муносабатларининг шаклларидан бири бўлиб, 
корхоналарнинг қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи 
корхоналар ёки махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан 
узоқ муддатга ижарага олишини англатади.
Инвестициялар аввалдан ўйлаб кўрилган мақсад ва биринчи 
ўринда инвестицион лойиҳа асосида корхона ишлаб чиқариш 
потенциалини мустаҳқамлаш ва ривожлантириш вазифасини 
бажаради. 
Инвестиция лойиҳаси капитални корхонани унинг ишлаб 
чиқариш қуввати ва бошқа сифат кўрсаткичларини кучайтириш 
мақсадида 
ривожлантириш 
ва 
кенгайтиришга 
киритишни 
режалаштириш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар 
мажмуасидир. Инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 

инвестициявий ғоя(фикр)ни шакллантириш; 

ғоянинг дастлабки асосланиши; 

лойиҳада кўзда тутилган техник қарорнинг таҳлили; 

сертификат талабларининг бажарилишини текшириш; 

инвестиция лойиҳаси бўйича давлат бошқарув идоралари 
билан келишув юзага келтириш; 

ахборот меморандумини тайёрлаш. 
Юқорида кўрсатилганларни амалга оширгандан сўнг лойиҳани ишлаб 
чиқиш ва техник-иқтисодий асослаб бериш (тушунтириш хатидан то 


377 
инвестицион мўлжалларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда 
кутилаётган 
натижалар 
акс 
эттирилувчи 
лойиҳа-смета 
ҳужжатларигача) зарурати туғилади. 
Инвестициялар, айниқса гап янги қурилиш, фаолият 
кўрсатаётган корхоналарни кенгайтириш ёки қайта тиклаш ҳақида 
кетганда, инвестицион жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу 
жараёнлар инвестицион мақсадларни замон ва маконда боғлайди. 
Инвестицион жараёнларнинг қуйидагича таркибий қисмлари мавжуд: 
лойиҳалаштиришдан аввалги асослаш, лойиҳалаштириш, бевосита 
объект қурилиши (корхонани кенгайтириш ёки қайта тиклаш) ва 
ишга туширилиши. Корхоналар учун инвестиция жараёнининг сўнгги 
босқичи муҳим аҳамият касб этади. Ушбу босқичда амалга 
оширилган янгиликлар эксплуатацион синовлардан ўтказилиб, 
амалдаги ва лойиҳа кўрсаткичлари баҳоланади ҳамда инвестиция 
жараёнининг худди шу жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган четга 
оғиш ва камчиликлар аниқланади. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish