Инновация (инновацион фаолият) – пировард натижаси
маҳсулот, хизмат, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш шакли,
технологияларнинг янги турларини яратиш ёки мавжудларини
такомиллаштиришдан иборат бўлган фаолият. Уинновацияларни
яратиш, ўзлаштириш ва кенг жорий этиш жараёнларини ўз ичига
олади.
67Латыпова М.М. Управление инновациями на горных предприятиях // Горный информационно-аналитический бюллетень.
№ 3/2007. - http://www.gornaya-kniga.ru/periodic/914.
387
Инновация
жараёни
ишлаб
чиқариш
ва
маҳсулот
рақобатбардошлигини таъминлаш, бозорларда ўз мавқеига эга бўлиш
ва уни ушлаб қолиш, унумдорликни, пировардида ҳам корхона, ҳам
яхлит иқтисодиёт самарадорлигини оширишнинг асосий ва мажбурий
шарти ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда илмий
адабиётларда инновациянинг мазмунига турлича ёндашувлар мавжуд.
“Ҳозирги вақтда икки хил нуқтаи-назар кенг тарқалган:
биринчисида жорий этиладиган янгиликка янги маҳсулот, техника,
технология, услуб ва ҳоказолар кўринишидаги ижодий жараён
натижаси сифатида қаралса; иккинчисида янги унсурлар, неъматлар,
ёндашувлар, принципларни ҳаракатдагилари билан бирга жорий
этилиши сифатида қаралади. Жаҳон иқтисодий адабиётида
“иновация” салоҳияти илмий-техник тараққиётнинг янги маҳсулотлар
ва технологияларда ифода этиладиган реал жараёнга айланиши деб
талқин этилади.
Инновация тушунчаси ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида
турлича мазмунни ифодалайди:
1) иқтисодий инновациялар – техника, технология, меҳнатни
ташкил этиш ва бошқарув соҳаларидаги фан ва илғор тажриба
ютуқларидан фойдаланишга асосланган янгиликлар, шунингдек, бу
янгиликларнинг қўлланиши.
2) кадрларга оид инновациялар – ташкилот ходимлари, унинг
иш фаолияти билан боғлиқ бўлган янгиликлар, кадрларнинг таркибий
тузилманинг самарали амал қилиши вазифаларини ҳал қилиш
388
даражаси ва қобилиятини оширишга йўналтирилган кадрларга оид
янгиликларни жорий этиш бўйича мақсадга мувофиқ фаолият.
3) маданий инновациялар – маданиятни муайян типининг
динамик ривожланишини, маданиятнинг янги шаклларининг
яратилишини таъминловчи оригинал маданий маҳсулотларни
шакллантириш механизми.
4) ижтимоий инновациялар–жамият тараққиётининг олдинги
босқичларида мавжуд бўлмаган, табиий тарзда вужудга келган ёки
бошқарув субъектлари ташаббуси бўйича жорий этилган жамият
ижтимоий ҳаётидаги ҳодисалар.
Шу ўринда, фикримизча, “инновацияларни бошқариш” ва
“инновацион бошқариш” тушунчаларининг ўзаро фарқланишига
аниқлик киритиш муҳим услубий аҳамият касб этади. Чунки, кўп
ҳолларда бу иккала тушунчани айнийлаштирилиб, маълум хатоликка
йўл қўйилади.
Энг аввало, инновацияларни бошқариш – бу инновацион жараён
ёки фаолиятга нисбатан бошқарувнинг асосий функциялари – ташкил
этиш, меъёрлаштириш, режалаштириш, мувофиқлаштириш, назорат
қилиш ва тартибга солиш таомилларини татбиқ этиш ҳисобланади.
Инновацион бошқариш эса – бу бошқарувнинг мазмун ва сифат
жиҳатидан маълум бир даражасини, бошқарув фаолиятининг ўзига
хос тавсифини англатади. Яъни, бу ўринда анъанавий ҳисобланиб
келган бошқарув усул ва воситалари, тамойиллари, ички хусусият ва
белгилари, мезонлари, шарт-шароитлари ёки муҳити таркибига
эндиликда янгича тавсиф касб этувчи билимлар, технологиялар, усул
ва воситалар, ёндашувлар киритилади. Таъкидлаш муҳимки, доимо
389
ҳам инновацион бошқарув анъанавий бошқарувни умуман инкор
этади ёки тўлиқ алмаштиради, деб бўлмайди. Бу ўринда инновацион
бошқарув унинг тизимидаги муайян бир элементни сифат жиҳатидан
ўзгартиришдан тортиб то бутунлай янги бошқарув тизимини
қўллашгача бўлган кенг диапазонни намоён этади. Умумий ҳолда,
“инновацияларни
бошқариш”
ва
“инновацион
бошқариш”
тушунчаларининг ўзаро фарқланишини шартли чизма кўринишида
ифодалаш мумкин (16.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |