1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

13.4. 
Корхонанинг 
шартномавий 
муносабатларини 
режалаштириш. Солиққа тортиш базасини камайтириш. 
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлат билан ҳуқуқий ва 
жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий 
тўловларга 
асосланган 
молиявий 
муносабатлар 
орқали 
характерланади. Бу молиявий муносабатлар махсус ижтимоий 
характерга эга бўлиб, миллий даромаднинг бир қисми бўлган пул 
маблағларини давлат ихтиёрига сафарбар қилишга хизмат қилади. 


344 
Солиқларнинг моҳияти уларнинг бажарадиган функцияларидан 
келиб чиқади. Ҳар бир иқтисодий категориянинг ўз функцияси 
мавжуд. Солиқ ҳам мустақил категория сифатида ўзи бажарадиган 
функцияларга эга бўлиб, бу функциялар солиқ категориясининг 
амалдаги ҳаракатини ифодалайди. Функция деганда, одатда 
категориянинг ҳаётда кўп қайтариладиган, такрорланадиган доимий 
харакатларини тушуниш лозим.
Солиқларнинг функциялари тўғрисида турли хил қарашлар 
мавжуд. Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида 
солиқлар икки функцияни бажаради, деган қараш кенг тарқалган эди. 
Бу икки функция сифатида фискал ва назорат функциялари тан 
олинарди. Уларнинг фикрига кўра энг асосий функция бу 
солиқларнинг фискал функциясидир, чунки бусиз назорат 
функциясининг мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Ғарб иқтисодчилари кўпчилигининг назариялари англиялик 
иқтисодчи Ж.М. Кейнснинг концепциясига асосланади. Бy
концепцияга кўра, солиқлар фискал функциясидан ташқари 
иқтисодиётни тартибга солиш, рағбатлантириш ва даромадларни 
бошқариш воситаси функцияларига эга, солиқнинг бу функциялари 
уни иқтисодиётни тартибга солиш ва иқтисодий барқарор ўсишни 
таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиш зарурлигидан келиб 
чиқади. 
Неокейнсчилик йўналиши вакиллари бўлган Л. Харрот, Н. 
Кальдор, А. Хансен ва П. Самуэльсонларнинг фикрига кўра, солиқлар 
иқтисодиётни тартибга солиш функциясига эга. Улар солиқ 


345 
ставкаларини ўзгартириш ва турли имтиёзлар бериш йўли билан бу 
функцияни бажариш мумкин деб ҳисоблайдилар. 
Солиқларнинг даромадларни бошқариш функцияси юзага 
келишига француз иқтисодчиси Э. Де Жирарденнинг назарияси асос 
бўлган. Бу назарияга кўра, солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг 
прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият аъзолари 
ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. Ҳозирги 
кунда бу назариянинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар 
А. Илерсик, Г. Коул, француз иқтисодчилари М. Клюдо, Ж. Фурастье 
ҳисобланишади. Уларнинг фикрига кўра, давлат солиқлардан ва 
трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий 
даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди. Бу 
назариялар солиқларнинг даромадларни тартибга солиш функцияси 
мавжуд деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлди. 
И. Мальмигиннинг фикрига кўра, солиқлар уч функцияни 
бажаради, яъни фискал, тақсимлаш ва рағбатлантириш. Унинг 
фикрига кўра биринчи функция давлат даромадлари манбаларининг 
ташкил топиши билан боғлиқ, иккинчиси ҳуқуқий ва жисмоний 
шахсларнинг 
даромадларини 
тақсимлашни 
назарда 
тутади. 
Рағбатлантириш функцияси турли имтиёзлар ва енгилликлар бериш 
йўли билан амалга оширилади.
60
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ғарб иқтисодий адабиётларидаги 
даромадларни бошқариш функцияси И. Мальмигинда тақсимлаш 
функцияси сифатида намоён бўлмоқда. 
60
Мальмигин И. Налоги как элементы финанса. Пер. с анг. - М.:, 1997 . стр. 69 


346 
Солиқларнинг функциялари уларнинг моҳиятини амалиётда 
ҳаракат қилаётганлигини кўрсатади. Шундай экан, функция доимо 
яшаб, солиқ моҳиятини кўрсатиб туриши зарур. Бугун пайдо бўлиб 
эртага йўқ бўлиб кетадиган ҳолатлар солиқ функцияси бўла олмайди. 
Демак, функция категорияси доимий, қатъий такрорланиб турадиган 
воқеликни ифодалайди. Шундай услубий ёндашишдан келиб чиқиб 
солиқлар функциясини аниқлаш керак. 
Солиқларнинг функциялари масаласида катта баҳслашувлар 
мавжуд, лекин ягона бир фикрга келинган эмас. Кўпчилик 
иқтисодчилар солиқларга фискал, бошқарувчи, рағбатлантирувчи, 
назорат функциялари хос деб таъриф беришади. 
Фикримизча, солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини 
ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: 
1. Солиқнинг фискал функцияси. 
2. Тартибга солиш функцияси. 
3. Рағбатлантириш функцияси 
4. Солиқнинг назорат функцияси. 
5.Солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш 
функцияси.
Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали 
тизимнинг қуйидаги тамойилларини таърифлаб ўтиш мумкин: 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish