282
ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлмаган турлари, амортизация
ажратмалари, ижара ҳақи, қўриқлаш хизматига тўлов,
ускуналарга
хизмат кўрсатиш сарфлари, бошқарув ходимлари маоши ва шу кабилар
киради.
Ўзгарувчи харажатлар (ЎХ) деб ишлаб чиқариш ҳажмининг
ўзгаришига таъсир қиладиган харажатларга айтилади. Унга хомашё,
материал, ёнилғи, транспорт хизмати, ишчилар иш ҳақи ва шу
кабиларга қилинадиган сарфлар киради.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчи
харажатлар йиғиндиси
умумий харажатлар (УХ)ни ташкил қилади.
10.4.Давр харажатлари. Маҳсулот таннархини калькуляция
қилиш усуллари.
Маҳсулот
таннархи назариясида маҳсулот таннархи струк-
тураси деган муҳим тушунча мавжуд. У айрим харажатларнинг
маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган
жами харажатлар
суммасидаги нисбатини кўрсатади. Одатда, структура фоиз ҳисобида
ўлчанади.
Таннарх структураси тармоқлар ва корхоналарнинг хусусиятига,
ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқаришнинг ташкил
қилинишига боғлиқдир.
Маҳсулот
таннархининг
структураси
ўзгармас
миқдор
ҳисобланмайди. Саноатнинг ўсиши, техника ва ишлаб чиқариш
технологияси такомиллашиши, асосий ва
айланма фондлардан
фойдаланишнинг яхшиланиши, иш ҳақи миқдорининг ўзгариши,
истеъмол буюмлари баҳоларининг тартибга тушиши ва транспорт
тарифларининг ўзгариши билан маҳсулот таннархи структураси ҳам
ўзгаради.
283
Маҳсулот таннархида қайси гурухдаги харажатлар асосий ўрин
тутишига қараб, саноат тармоқлари бир-биридан фарк қилади — кўп
меҳнат, кўп материал, кўп энергия, кўп маблағ талаб киладиган
бўлади.
Амалдаги Солиқ Кодексигага мувофиқ хўжалик юритувчи
субъектларнинг
барча
харажатлари
қуйидаги
гуруҳларга
ажратилади
56
:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар;
2. Ишлаб чиқариш таннархига қўшилмайдиган харажатлар, аммо
давр харажатларига қўшиладиган харажатлар (асосий
фаолиятдан
кўрилган фойдани аниқлаш учун).
3. Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан кўрган фойда ёки
зарарини аниқлашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият
харажатлари.
4. Фавқулодда зарар (солиқ тўлашга қадар аниқланадиган фойдани
ҳисоблашда иштирок этадиган).
Хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини юқоридаги
таркиб бўйича гуруҳланганда, ҳар бир гуруҳ харажатлари қуйидагича
туркумланади:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган
харажатлар қуйидагича туркумланади:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
в) ишлаб чиқаришдаги маъмурий харажатлар.
56
Ўзбекистон республикаси Солиқ Кодекси. -Т.: 2012 йил
284
2. Давр харажатлари қуйидагича туркумланади:
а) сотиш бўйича харажатлар;
б) бошқарув харажатлари;
в) бошқа муомала харажатлари ва зарарлар.
3. Молиявий фаолият бўйича харажатлар қуйидагича
туркумланади:
а) фоизлар бўйича сарфлар;
б) чет эл валютаси курси ўзгаришидан кўрилган зарар;
в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашдан
кўрилган зарар;
г) молиявий фаолият бўйича бошқа сарф-харажатлар.
4. Фавқулотда зарарлар одатда туркумланмайди.
Маҳсулот таннархи ва уни пасайтириш топшириқлари давлат ва
корхона
режасида
юқоридан
белгиланмайдиган,
аксинча,
корхоналарнинг ўзида ҳисоб қилинадиган кўрсаткич ҳисобланади.
Шунга қарамай, маҳсулот таннархи саноат кўрсаткичларидан бири
бўлиб қолаверади. Чунки саноат маҳсулоти
таннархини пасайтириш
ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини ошириш резервларидан
бири ҳисобланади. Маҳсулот таннархи қанчалик паст бўлса, албатта,
бошқа шарт-шароитлар бир хил бўлган ҳолда (масалан, худди ўша
маҳсулотнинг нархи барқарор бўлганда) уни сотишдан келган фойда
ҳам шунчалик кўп бўлади.
285
Маҳсулот таннархини ифодаловчи кўрсаткичлардан энг муҳими,
бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатдир. Бу
кўрсаткич тийин ҳисобида қуйидагича аниқланади
57
:
Do'stlaringiz bilan baham: