1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


-расм. Стратегик тадбирлар



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

 
34-расм. Стратегик тадбирлар 
10.2.Тартибга солинадиган ва тартибга солиб бўлмайдиган 
харажатлар. 
Маҳсулот 
таннархи 
корхоналар 
хўжалик 
фаолиятини 
ифодаловчи сифат кўрсаткичи бўлиб, корхоналар фаолиятининг 
ҳамма томонларини, яъни ишлаб чиқариш ва молиявий томонларини 
акс эттиради ва уларнинг иш самарадорлигини кўрсатади. 
Маҳсулот таннархи деганда, маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва 
корхона молиявий фаолияти бўйича барча харажатларининг пул 
орқали ифодаланиши тушунилади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида 
маҳсулот 
таннархини 
ўрганишнинг аҳамияти турли хилдаги мулкчилик шаклларида иш 
юритаётган корхоналар учун беқиёсдир, зеро, ишлаб чиқариш 
харажатлари тўғрисида тўла маълумотларга эга бўлмасдан туриб 


274 
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва самарали бошқариш мумкин 
эмас. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш ва уни ҳосил 
қилувчи харажатларни туркумлаш мамлакатимизда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-
сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ 
амалга оширилади. 
Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини 
ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра, 
қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади: 

ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари (қайтариладиган 
чиқитлар қиймати чиқарилиб ташланган ҳолда); 

ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатлари; 

ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; 

асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган 
номоддий активлар амортизацияси; 

ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқахаражатлар.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидаги харажатларни 
юқоридаги кўринишда туркумлаш билан бир қаторда яна қуйидаги 
хусусиятлари бўйича ҳам таснифлаб чиқишимиз мумкин. 
Юзага чиқиш шаклига кўра: 
• асосий ишлаб чиқариш харажатлари; 


275 
• молиявий фаолият бўйича харажатлар; 
• тасодифий, фавқулоддаги харажатлар. 
Маҳсулот таннархига қўшилишига кўра: 
• маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар; 
• маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган харажатлар. 
Юзага чиқиш ўрни бўйича: 
бўлим бўйича қилинган харажатлар; 
• цех бўйича қилинган харажатлар; 
• участка бўиича қилинган харажатлар ва ҳоказо.
Сотиш ҳажмига ҳисобдан чиқарилишига кўра: 
• маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари; 
• давр харажатлари.
Даврига кўра: 
• жорий давр харажатлари; 
• келгуси давр харажатлари. 
Солиққа тортиладиган фойда суммасини аниқлашда ҳисобга 
олинишига кўра: 
• солиққа тортиладиган базага қайта қўшиладиган доимий 
тафовутлар; 
• солиққа тортиладиган базага қўшиладиган даври бўйича 
тафовутлар; 
• солиққа тортиладиган базани аниқлашда ҳисобга олинмайдиган 
харажатлар. 
Маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ: 
• ўзгарувчан харажатлар; 
• ўзгармас харажатлар. 


276 
Маҳсулот таннархига қўшилишига қараб: 
• тўғри харажатлар (бевосита); 
• эгри харажатлар (билвосита).
Молиявий натижаларга дахлсизлиги бўйича: 
• маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар; 
• фойда ҳисобидан қопланадиган харажатлар. 
Таҳлил этишда ўрганиш объекти ва мақсадидан келиб чиққан 
ҳолда корхона харажатларининг у ёки бу туркуми бўйича ўзгаришлар 
ва сабабларига баҳо берилади. Таққослаш ёки қиёсий ўрганишда 
жорий давр ва ўтган йил маълумотлари, бизнес режа қўрсаткичлари, 
ўртача кўрсаткичлар ва тармоқ бўйича бошқа маълумотлар олинади. 
Таққослашда кўрсаткичлар бўйича мутлоқ ўзгаришлар нисбий 
кўрсаткичларни қўллаш орқали тўлдирилади. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish